138
90-йилларнинг бошида ахборот технологияларининг қудрати, фундаментал
назирий билимлардан кўра амалий татбиқ аҳамияти бўлган (прагатик) билим ва кўнималар
афзаллигини намойииш қилиш мақсадида шогирдим (бугунги фан доктори)
Равшанжон
Расулов учинчи синфда ўқиётган ўғли Нурзоджон ва жияним Сайфиддинжонлар билан
қизиқ бир тажриба ўтказди. Ўғлонларга
{[ (2
2
+ 3
2
) - 4] x 6 }
қабилидаги алгебраик формулаларнинг ечиш алгоритми «мана бу белгини кўрганда, мана
бу тугмани босиш лозим» тартибида обдон - бу ишда малака ҳосил қилгунларича -
синдирилди. Пировард оқибатда, бу ўғлонлар тезла саккизинчи синф ўқувчисининг тиши
зўрға ўтадиган формулаларнинг «жавоби»ни данак чаққандек
осонгина бероладиган
бўлишди. Демак, қалови топилса, қор ҳам бемалал ёнар экан – ўғлонлар алгебрадан мутлақо
бехабар ҳолда анча мураккаб формулалар ечимини (пировар натижасини – жавобини) тўғри
кўрсатишди.
Ахборот воситаларидан ҳам щундай устамонлик билан фойдаланиш зарур –
қўлингиздаги ҳар бир уяли телефон - қудратли компьютер. Интернет тармoғига уланганингиз
заҳоти оинаи жаҳондан бутун олам ахборот манбаи сизнинг ихтиёрингизда бўлади. Зиёнет
тармоғида эса ўзбек тили бўйича йиғилган луғату қомус, дарслигу қўлланма, юзлаб бошқа
турдаги маълумот таълим тизимимиз эҳтиёжларини бемалол қондира олиш миқдорида
тўпланган ва сараланган. Вазифамиз мана щу хазинадан САМАРАЛИ фойдалана олишни
ўрганишдир. Нафақат таълим, балки бутун келажагимимиз бугун фақат шу, ФАҚАТ ШУ
БИЛАН белгиланади - ахборот-комммуникация воситаларидан ўз иш
фаолияти талаблари
даражасида фойдалана олмайдиган шахс - бугунки кун учун САВОДСИЗ!
Do'stlaringiz bilan baham: