Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта


ИЖТИМОИЙ - ГУМАНИТАР ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА ЗАМОНАВИЙ


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet103/159
Sana30.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817026
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   159
Bog'liq
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism

ИЖТИМОИЙ - ГУМАНИТАР ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА ЗАМОНАВИЙ 
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ 
Воҳидова М. – ф.ф.н. БухМТИ, доц. 
Буюк файласуф Конфуций айтганидек: “Мен нимани эшитсам унутаман, нимани 
кўрсам хотирамда сақлайман, нимани ўзим билсам тушунаман”. Шунинг учун таълим 
жараёнида ўқувчи-талабаларни фаол бўлишини талаб этадиган бир қатор услублар, яъни 
замонавий педагогик ва ахборот технологияларини қўллашда яхши самара бериши ўз 
аҳамиятини кўрсатмоқда.
Маълумки, исталган юксак даражада ривожланган мамлакатнинг инсонлар салоҳияти 
унинг асосий рақобатчилик потенциали саналади. Айнан у замонавий оламнинг глобаллашув 
шароитларига, рақобатбардошлик ютуқларига мослашиш имконини беради, мамлакатнинг 
иқтисодий қудрати, аҳоли фаровонлиги ошишининг муҳим шарти саналади. мамлакатнинг 
инсон потенциали кўп жиҳатдан таълим, узлуксиз таълимнинг замонавий тизими 
ривожланганлиги, ўқитувчилар касбий компетентлиги даражаси билан белгиланади. 
Шу сабабдан ҳам Ўзбекистон Республикасида таълим давлатнинг устивор функцияси 
саналади, давлат сиёсати фаол, мустақил, мақсадга интилувчан, ижодкор ва масъулиятли, 
замонавий плюралистик ўзгарувчан оламда ранг-баранг ҳаётий ролларни муваффақиятли 
идрок қилишга қодир бўлган шахсларни тарбиялашга қаратилган. Таълим тизими қонуниятли 
тарзда меҳнат бозорининг вазиятли ва истиқболли эҳтиёжларига мослаштирилади ва 
сермаҳсул, ижодкор меҳнат ва ижтимоий ҳамкорлик қобилиятини шакллантиришга 
йўналтиради. 
Таьлим жараёнида ахбарот технологияларидан фойдаланиш таълим мазмунига ва сифатига 
етарли даражада таъсирини кўрсатади. Ахборот технологиялари ҳар доим ўқитиш ёки умуман 
педагогик технологияларнинг ажралмас қисми бўлиб келганлигини таъкидлаш керак. Шу 
билан бирга таълим жараёнинг ўзи ҳам ахборот жараёни ҳисобланади. Фақатгина замонавий 
компьютер 
технологияларнинг 
пайдо 
бўлиши 
натижасида 
замонавий 
ахборот 
технологияларнинг таълим жараёнидаги ўрни сезиларли даражада ўзгарди. Ижтимоий - 
гуманитар фанларни ўқитиш умуман таьлимда ахборот технологияларидан қуйидаги
мақсадларда фойдалаланиш кўзда тутиладади. Биринчидан хар бир талаба жамиятни 
компьютерлаштириш шароитида керакли билим ва малакаларга эга бўлмоғи лозим. 


126 
Бунда ахборот жамиятнинг тараққий этишида ва ривожланишида энг мухим факторларидан 
бири хисобланади. Ҳар бир талаба билим олиш жараёнида табиат ва жамиятнинг ривожланиш 
қонуниятлари тўғрисида рўй бераётган ўзгаришлар илмий тараққиёт ва фан техника 
янгиликлари тўғрисида тўлиқ ахборотга эга бўлиши ва уни ўзлаштириши лозим. Иккинчидан, 
фанларни ўқитиш жараёнида ахборот технологияларидан асосий ўқитиш самарадорлигини 
кескин ошириш, ўқув –тарбиявий жараёни замон талаби даражасида ташкиллаштириш 
вазифасини амалга ошириш лозим. Бу вазифани бажарилиши талабаларни қанча билим ва 
малакаларга эга бўлганлиги билан эмас, балки ўқув жараёни қандай ташкил этилганлиги билан 
ўлчаниши керак бўлади. Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш жараёнида педагогик 
технологияларидан фойдаланиш, яъни самарали ўқитиш технололгияси ўқув ва дастурий 
воситаларни яратишни талаб қилади. Бу дастурий воситалар ўқитиш жараёнига ва берилаётган 
билимга қизиқишни ошириш ва ҳамда билим олишга бўлган интилишни қаноатлантириши 
керак бўлади. Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш самарадорлигини оширишда ахборот
технологиялари воситаларидан ўқув дастурлари, мультимедиа технологиялари, масофадан 
ўқитиш ва интернет тизимлари мухим ўрин тутади. Ўқув дастурлари маълум бир фан соҳасига 
ёки предметга мўлжалланган бўлиб, ўқитиш жараёнида ёки талабаларни мустақил билим 
олишда фойдаланилади, албатта ўқув дастурлари ўзининг тузилиши ва мазмунига қараб бир 
нечта турлага бўлинади. Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишда маъруза, амалий ва 
семинар машғулотларида ўқув дастурланининг ўрнига қараб фойдаланиш, ўқув жараёнини 
мукаммалллаштириш учун замин яратади. Талабаларни мустақил билим олишида, ўтилган 
мавзуни такрорлашда ҳамда олинган билимларни текширишда ўргатувчи, ахборот 
маълумотли, назорат қилиш дастурларининг қўлланилиши талабаларни ўрганилаётган мавзу 
бўйича билим ва малакаларини мустаҳкамлашда мухим ахамитяга эга бўлади. 
Мультимедиа технологиялари ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишда турли овозли, 
видеоли, анимацияли, графикли ва бошқа кўринишдаги ахборотларни ҳосил қилувчи 
воситалардан фойдаланиш имконини беради. 
Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш жараёнинг самарадорлиги ахборотларни 
талабаларга қандай тарзда берилишига ва қандай қабул қилишга боғлиқ бўлади. 
Мультимедиа технологиялари орқали ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш жараёнини 
ташкиллаштириш ижобий натижа беради. 
Мультимедиа технологиялари ўрганилаётган жараён тўғрисидаги хар бир ахборотни 
талабаларга харакатли овозли ва графикли кўринишда баён қилиб беради. 
Ижтимоий-гуманитар 
фанларни 
ўқитишда 
мультимедиа 
технологияларидан 
фойдаланиш ўқитувчилар учун хам янги имкониятларни очиб беради. Дарс самарадорлигини 
ўқитувчиларнинг ўқув жараёнига шу технологияларни қўллашга оид билим ва малакаларига 
боғлиқ бўлади. 
Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишда педагогик технологиялардан яна бири фанларни 
масофадан ўқитиш тизими орқали ўрганиш учун автоматлаштирилган ўқув курслари яратиш 
керак бўлади. Автоматлаштирилган ўқув курслари фанларга таълуқли назарий ва амалий 
маълумотлар мажмуасидан иборат бўлади. Талабаларни мустақил ишлаши учун интернет 
тармоғидан хам фойдаланиш лозим бўлади. Интернет тармоғи фақатгина таълим тизимига 
эмас, балки барча соҳаларга тез суратлар билан кириб келаётган замонавий воситалардан 
биридир. Ўқитиш жараёнида интернет тизимидан ўрганилаётган мавзуга тегишли 
ахборотларни излаб топиш, масофадан ўрганиш, ўрганган билимларни назорат қилиш, илмий 
тадқиқот ишларини бажариши учун лозим бўлган маълумотларга эга бўлиш, бошқа 
олийгохлар тажрибаси асосида дарс жараёнини ташкиллаштириш кенг тарқалган. Бу эса 
ўқитиш ва ўрганиш жараёни самарадорлигини ошриш билан бирга талабаларни мустақил 
билим олиш малака ва кўникмаларини мустахкамлайди.


127 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling