Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта


ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА МЕДИАВОСИТАЛАРДАН


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet100/159
Sana30.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817026
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   159
Bog'liq
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism

ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА МЕДИАВОСИТАЛАРДАН 
ФОЙДАЛАНИШ МУАММОЛАРИ 
Мавлонов Ж., Бухоро муҳандислик-технология институти катта ўқитувчиси 
Таълим жараёнининг самарадорлигини ошириш таълим муассасалари ва педагоглар 
олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Таълимнинг самарадорлигини ошириш учун 
олиб борилаётган ишларни, шартли равишда, иккига бўлиш мумкин: биринчиси, таълимнинг 
(ўқитишнинг) фаол методларини қўллаш, иккинчиси, замонавий ахборот воситаларидан 
фойдаланиш. Албатта, бу иккала йўналишда таклиф қилинаётган ўқитиш усуллари ва 
воситалари узоқ йиллар давомида қўлланилиб келган анъанавий усулларни бутунлай яроқсиз 
эканлигига ишора эмас. Таълим методи ўз-ўзича фаол ёки пассив бўла олмайди.
Кейинги йилларда фаол методлар деб аталувчи методлар ўқувчи ва талабаларнинг 
билиш жараёнларини тўғридан-тўғри фаоллаштиришга йўналтирилгандир. Шунингдек
замонавий ахборот воситалари ҳам мустақил равишда, етарлича ўрганилмаган ва самарали 
фойдаланиш йўллари билмаган ҳолда таълим беришнинг самарали воситасига айлана 
олмайди. 
Биз замонавий ахборот воситаларини таълим жараёнида қўллашнинг баъзи 
масалаларига тўхталиб ўтмоқчимиз. 
Замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари шу давргача шаклланиб келган 
барча ахборот-коммуникация воситалари ва таълим жараёнида қўлланиб келинган дидактик, 
техник воситаларнинг имкониятларини ўзида мужассамлаштиргандир. Шу сабабли уларнинг 
қўлланилиши таълим жараёнини, шу жумладан, ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишни, 
янада жадаллаштириш, фаоллаштириш ва индивидуаллаштириш учун кенг имкониятлар 
яратиб беради. Замонавий ахборот ва коммуникация технологиялар ўқувчи ва талабаларга бир 
вақтнинг ўзида овозли, образли кўринишдаги маълумотларни динамик равишда тақдим 
қилиш имконига эга. Шу сабабли уларни умумий қилиб мультимедиа (қисқача –медиа) 
воситалар дейилади.
Маълумотни турли шаклларда бера оладиган медиа воситаларнинг самарали 
қўлланилиши ўқув материалини яхши идрок қилиш, эслаб қолиш ва таҳлил қилиш ва ўқув 
материалининг эргономик характеристикаларини ошириш имконини беради.
Медиавоситаларнинг имкониятлари билиш ва уларни амалда қўллай олиш педагогга ўз 
фаолиятини янада самарали ташкил қилиш, ўқувчи ва талабаларнинг ёш ва психологик 
хусусиятлари ҳисобга олиш, фан ва техника янгиликларидан самарали фойдаланиш, таълим 
жараёнини интенсив ва қизиқарли ташкил қилиш, ўз устида ишлаш, ўз малакасини ошириш 
имконларини беради. 
Шу билан бирга медиавоситаларнинг кенг имкониятларидан таълим жараёнида 
самарали фойдаланилмаяпти. Бунинг сабабларидан бири педагоглар ва бўлажак педагогларда 
медиабилимдонликнинг етишмаслиги, ҳамда медиавоситаларнинг имкониятларининг 
педагогик ва психологик жиҳатдан кам ўрганилганлигидир. 
Иккинчиси, медиавоситаларнинг имкониятлари ва уларнинг қўллашга қўйиладиган 
талабаларнинг тизимга солинмаганлиги, бу борада етарли равишда тадқиқотлар олиб 
борилмаганлиги, педагог ва бўлажак педагоглар учун услубий кўрсатмалар ишлаб 
чиқарилмаганлигидир. Натижада, бўлажак педагоглар учун янги типдаги медиавоситалар 
фойдаланишга доир ўқув қўлланмалар тайёрлаш, педагогик жараёнга махсус курслар киритиш 


121 
давр тақозосига айланди (мавжуд “Дидактик воситалар” курслари маънавий жиҳатдан давр 
талабига жавоб бермайди, аксарият ўқув режаларидан бу фан олиб ташланган). 
Медиавоситаларнинг қўлланилиши фақат таълимнинг шаклинигина ўзгартириб 
қолмайди, у таълимнинг мазмунига, таълим методлари ва уларнинг қўлланилишига ҳам 
янгича талаблар қўяди.
Медиавоситаларининг имкониятлари педагог ва ўқувчиларнинг рефлексив фаолиятини 
– ўз фаолияти ва унинг натижаларини кузатиб бориш, баҳолаш, бошқариш имконини 
кенгайтиради.
Ўқув материалини медиавоситалар орқали тақдим қилиш анъанавий шаклдаги ахборот 
беришдан бир қанча хусусиятлари билан фарқ қилади – материални тақдим қилишнинг 
динамиклиги, ёрқинлиги, ранг баранглиги, кўргазмалилиги, бир вақтнинг ўзида бир неча 
сезги органларига таъсир қилиши (мултимодаллилиги) ва бошқалар. Кейинги йилларда кенг 
нейролингвистик дастурлаш соҳасида олиб борилаётган илмий ва амалий тадқиқотлар 
маълумотларни қабул қилиш самарадорлиги ўқувчига таъсир қилиш каналини (репрезентатив 
тизимни) тўғри танлашга боғлиқлигини кўрсатмоқда. 
Нейролингвистик назарияга кўра модаллигининг устунлиги, афзаллигига бўйича ўқувчи 
ва талабаларни визуаллар (кўриш идроки), кинестетиклар (таъм, ҳид билиш, тери билан
сезиш, мускул идроки) ва аудиалларга (эшитиш идроки) бўлиш мумкин. Биринчи иккитасида 
ўнг ярим шар, аудиалларда чап ярим шар фаол деб ҳисобланади. 
Л.М. Митина тажрибаларида модалликни ҳисобга олиш, яъни ўқув материалини 
ўқувчиларнинг сезги органларига мос равишда бериш, натижасида болаларнинг диққати 20,3 
%), хотираси самарадорлиги 19,7% ошганлиги кузатилган.
Анъанавий таълим тизими асосан аудиаллар учун жуда қулай, чунки материаллар 
маъруза шаклида сўзлаб берилади. Таълим жараёнида кўргазмалиликнинг ривожланиши эса 
визуаллар имкониятини ҳам оширди. Кинестетиклар, машғулот давомида ўқув материалини 
пайпаслаш, ҳидлаш, таъмини билиш имкониятига эга эмаслар. 
Медиавоситаларнинг қўлланилиши бир қанча имкониятларга эга, жумладан: 
- билим олишга бўлган қизиқишларни ошириш; 
- педагог, ўқувчи ва таълим тизимининг янги амалий талабларига жавоб бера олиши; 
- қўлланилиш имкониятларнинг деярли чекланмаганлиги; 
- гуруҳий ва индивидуал таълимни уйғунлаштириш; 
- мустақил таълим шаклларини ривожлантириш; 
- масофавий таълимни амалга ошириш; 
- педагог ва ўқувчиларнинг билиш жараёнларини доимо ривожлантириб бориш; 
- ўқувчи ва педагогларнинг мустақил, креатив тафаккурини ривожлантириш ва 
бошқалар. 
Медиавоситалар қуйидаги хусусиятларга эга: 
Интерактивлик – ўзаро таъсир қилиш, диалогик табиатлилик; 
Мултимедийлилик – матн, видео, графика, анимация, овоз ва бошқалардан кенг 
фойдаланиш; 
Коммуникативлилик – бевосита мулоқот, маълумотларни тақдим қилиш ва алмашиши 
тезлиги, таълим жараёнини ва унинг натижаларининг доимий назоратдалиги; 
Кенг тармоқлилик – бевосита аудиторияда, локал ёки глобал тизимда қўллаш 
мумкинлиги; 
Таълим жараёнининг асосий элементларнинг автоматлаштирилиши натижасида педагог 
ва ўқувчиларни ортиқча, зерикарли, ижодий бўлмаган амаллар ва ишларда озод қилиш ва 
бошқалар.
Бизга маълумки, анъанавий таълим тизимида ҳам таълимнинг кўргазмалилик 
тамойилига риоя қилиниб турли кўргазмали қуроллардан кенг фойдаланилган. Аммо бу 
соҳада турли фан ўқитувчиларнинг имкониятлари бир хил эмас эди. Физика, химия, биология, 
олий таълимдаги техник йўналишдаги фанларни ўқитишда кўргазмали қурол ҳисобланувчи 
плакатлардан ташқари турли модел ва макетлардан фойдаланишнинг кенг имкониятлар 


122 
мавжуд эди. Ижтимоий-гуманитар фанларнинг предметининг мавҳумлиги (психология, 
фалсафа), кенг қамровлиги (жамиятшунослик, социология) сабабли уларни тушунтиришда
аксарият ҳолларда плакатлардан фойдаланилган.
Бугунги мультимедиа воситаларнинг имкониятлари турли жараёнларни тақдимотлар, 
видеофилмлар, овозли, ҳаракатли тасвирлар ёрдамида моделлаштириш, тушунтириш 
имконини беради.
Ҳаётий ва илмий психологиядан маълумки, юз бор эшитган кўра бир бор кўрган 
афзалдир. Демак, мультимедиа воситаларидан самарали фойдаланиш ижтимоий-гуманитар 
фанлардан таълим бериш самарадорлигини янада оширишга олиб келади. Шу сабабли 
педагогларнинг малакасини оширишда ҳамда бўлажак педагогларни касбий фаолиятга 
тайёрлашда уларнинг медиабилимдонлигини оширишга катта эътибор берилиши талаб 
қилинади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling