Баъзи техник усуллар.
Такрорлаш. Дарсларда талабаларни “сўзлашга мажбур қилишнинг” энг яхши усули
айтилганларнинг асосий мазмунини такроран баён қилишдир. Бу такрор иложи борича
объектив (холис) бўлиши керак.
Саволлар. Эҳтимол, баъзан, у ёки бу талабанинг фикрлари аниқ бўлмас. Бундай ҳолатда
қўшимча саволлар берилиши ғоят фойдалидир. Улар “очиқ” шаклда, талабанинг ўз фикрини
енгил ифодалашига ёрдам берадиган тарзда берилиши керак. Бундай саволлар бутун синфга
ҳам, шунингдек, айрим талабаларга ҳам берилиши мумкин.
Саволни бутун аудитория ёки баъзи талабаларга бериш.
Дарсни жараёнида талабалардан бири ўқитувчига савол бериши мумкин. Ўқитувчи айнан
шу саволни бутун синфга, ҳатто, ана шу саволни берган талабага қайтадан бериши мумкин.
Биринчи ҳолатда бу эстафета-савол, иккинчи ҳолатда эса акс-садо савол бўлади.
Якунлаш. Дарснинг алоҳида жойлари бўйича муҳокама тамом бўлганда ўқитувчи
айтилган фикрларни якунлаши керак. У зарур ҳолларда талабалар эътиборини мунозарали
ўринларга қаратиши мумкин. Ўқитувчи талабалар дарснинг асосий ғоясини англаб
олишларига эътибор бериб бориши керак.
Муҳокаманинг самаралилик мезонлари.
Муҳокамада қатнашиш. Муҳокамада бутун гуруҳнинг қатнашиши дарснинг яхши
ўтаётлигидан далолат беради. Баъзан шундай бўладики, фақатгина бир неча талаба фаоллик
кўрсатиб, бошқалар сукут сақлаб, жим ўтиришади. Муҳокамада икки ёки уч талабанинг
мунозараси билан чекланиб қолиш мақсадга мувофиқ эмас.
Муҳокама жараёни. Муҳокаманинг узлуксиз кечиши ва мунозара қилинаётган
масалани таҳлил қилишнинг ривожланиб бориши баҳснинг юксак савияда ўтаётганлигидан
далолат беради. Айтилганларни такрорлайвериш, ечимини топмаган саволларга қайтавериш -
бир жойда ўралашиб қолишнинг аломатидир.
Дарсни жиҳозлаш ва безатиш. Аудиториядаги парталарни “П” ҳарфи шаклида
жойлаштиришни маслаҳат берамиз. Бу мулоқот учун жуда қулай имкониятларни яратади.
Ҳаммага кўринарли жойларга баҳс олиб бориш қоидалари, машҳур кишиларнинг ҳикматли
сўзлари, мақол-маталлар ёзилган плакатларни осиб қўйиш мумкин. Шунингдек, махсус
стендларни дарс мавзуига оид тарихий - географик хариталар. Тарихий шахсларнинг
портретлари, китоблардан олинган парчалар, картиналар ва фотосуратлар билан безатиб
қўйиш мумкин.
118
Do'stlaringiz bilan baham: |