Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта
♫ (3 ball) Shu usulda turli mavzularda dars ishlanmalari yaratish mumkin
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism
♫ (3 ball)
Shu usulda turli mavzularda dars ishlanmalari yaratish mumkin ИННОВАЦИОН ШАКЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ АФЗАЛЛИКЛАРИ Мустафоев Б, – БВХТХҚТМОИ доценти, Мадримов Б, - БДУ доценти. Мактабда мусиқа сабоғи мураккаб ижодий жараён бўлиб, унинг фаоллиги кўп жиҳатдан таълим олувчиларнинг фаол иштирокига боғлиқ. Мусиқий таълим жараёни иштирокчиларининг фаоллигини ошириш ўз навбатида таълим жараёнининг ташкилотчиси – педагогик бошқарувчисидан алоҳида маҳорат ҳамда эътиборни талаб қилади. Зеро, ўқувчиларга мусиқий сабоқ бериш учун такомиллаштирилган, янги мусиқий маълумотлар билан бой назарий билим, амалий бадиий фаолият талаб этилади. Мактабда мусиқа маданияти дарсларини ўқитиш мавжуд ўқув-мавзу режа ва дастурлар асосида амалга оширилса-да, таълим мазмуни бевосита таълим берувчи томонидан ташкил этилиб, педагогик бошқариладиган қуйидаги мусиқий фаолиятлар муҳим аҳамият касб этади: 1. Мусиқа тинглаш. 2. Жамоавий айтим. 3. Мусиқий саводхонлик. 4. Болалар чолғу асбобларида чалиш ва мусиқий ритмик ҳаракатларни бажариш. 5. Мусиқа ижодкорлиги. Барча фанлар қатори мусиқа маданияти дарсларини ташкил қилишнинг психологик- дидактик шартларини мусиқий таълимнинг метод ва шаклларидан ўринли фойдаланиш ташкил этади. Замонавий мусиқий таълимни тўғри, самарали ташкил этиш кўникма ва малакаларини шакллантиришга хизмат қилувчи турларидан бири - бу интерфаол таълим саналади. Интерфаол таълим бу “таълим берувчи - таълим олувчи-таълим олувчилар гуруҳи” ўртасида ўзаро ҳамкорлик, ҳамфикрлилик ва ҳамжиҳатлиликка асосланувчи таълим шакли бўлиб, ўқувчилар томонидан мусиқий - ўқув материалларини самарали ўзлаштирилишини таъминлайди. Пировардида дарсларда ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини таъминлаш ҳамда мусиқий қобилиятларини ривожлантириш максади амалга оширилади. Мусиқа таълимида интерфаол усулларни қўллаш қуйидаги мақсад ва вазифаларни амалга оширади: - ўқувчиларни мусиқий фаолиятга мустақил, ижодий мантиқий фикрлашга ўргатиш: - ўқувчиларни мусиқий-бадиий фаолиятга ундаш: - муаммоли вазиятларда ҳозиржавобликни таъминлаш: 187 - мусиқий асарлар мазмун-моҳиятини идрок этиш ва муносиб баҳо бериш: - дўстона муносабатларни шакллантириш: - фаоллаштириш. Интерфаол таълим методларидан мусиқа маданияти фани ўқитувчилари «Кластер», «Венн диаграммаси», «Мусиқий чархпалак», «Бумеранг», «Блиц», «Мусиқа дунёси», «Синквейн» ва бошқа ўзига хос шартларга эга интерфаол методлар билан етарли даражада таниш бўлишлари мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, бу ўринда таъкидлаш ўринлики, мусиқа маданияти фани ўқитувчилари малакасини ошириш курсларида ҳам мазкур методлардан фойдаланиш мусиқа маданияти фани ўқитувчилари томонидан мусиқа дарсларининг моҳияти, мақсади, вазифалари ва йўналишлари борасида пухта билимларга, шунингдек мусиқий фаолиятларни тўғри режалаштира олиш ва ташкиллаштириш бўйича касбий кўникма, малакалар компетенциясига эга бўлиш имконини беради. Мусиқа маданияти дарсларини ташкил этишда юқорида таъкидланганидек, мусиқий фаолиятлар муҳим ўрин тутади. Бунда дарснинг барча мақсадларини амалга оширадиган дидактик топшириқлар белгилаб олиниши лозим бўлади. Мусиқий сабоқ ҳамда уни ўзлаштириш ишларининг қийинлик даражаси ўқувчини мураккаб интеллектуал ҳолатга солиши, шу билан биргаликда ечими, уларнинг мустақил изланишлари имкониятлари ва фаолиятлари даражасида бўлиши керак. Мусиқий ўқув материали дарснинг мақсад ва мазмунига, ДТС ва ўқув мавзу режа-дастур талабларига, дидактик вазифаларга мос тушадиган метод ва усуллар орқали ўзлаштирилиши зарур. Мусиқий таълим бериш жараёнида дарсларни ташкил этиш борасида қуйидаги кўникма ва малакаларни шакллантиришда ўқитувчи ўзига хос аҳамиятга эгадир: - мусиқадан зарурий ўқув-усулий ҳужжатларни юритиш; - ўқувчиларни миллий-мусиқий қадриятлар руҳида тарбиялаш; - ўқувчиларда мусиқий асарлар ғоя мазмуни талқини таъсирида эзгулик фазилатларини сингдириш; - мусиқий таълим жараёни самарадорлигини ошириш бўйича педагогик, методик кўрсатмаларни ўзлаштириш; - ўқувчиларнинг қизиқиш, лаёқат ва қобилиятларини инобатга олиш асосида мусиқа воситасида уларни муайян касб ёки ҳунарларга тўғри йўллаш; - самарали мусиқий таълим методлари ва илғор педагогик технологиялардан касбий фаолиятда фаол фойдаланиш. Хуллас, мусиқий таълимнинг инновацион шакллари мусиқа маданияти фани ўқитувчиларида ўз касбий фаолиятларини ташкил этишга ижодий ёндашиш ҳамда мустақил билим ўрганиш кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам беради. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling