Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/119
Sana11.10.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1698746
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   119
Bog'liq
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА

Педагогика фанининг предмети 
Таълим-тарбиянинг 
замонавий қонуниятлари 
Таълим-тарбиянинг 
мазмуни 
Таълим-тарбиянинг усуллари, 
воситалари 
Дунёнинг моддий-маънавий ривожида 
шахснинг камолот уйғунлиги 
Педагогиканинг вазифалари 
Дунёнинг моддий-маънавий 
ривожида баркамол шахсни 
шакллантириш 
Инсоннинг ижодий 
қобилиятларини намоён этиш 
Инсоннинг ўзи ҳоҳлаган касбини 
танлаш учун имконият яратиш 
Ўзи танлаган мутахассислиги 
бўйича бахтиёр фаолият кўрсатиши 
учун тарбиявий-дидактик шарт-
шароит яратиш 
Инсоннинг интеллектуал жиҳатдан 
ривожини таъминлаш 
Шахснинг ақлий-амалий 
имкониятларини рўёбга чиқариш 


32 
Педагогика фани объекти йил сайин кенгайиб бормоқда, натижада 
унинг тармоқлари ҳам бир неча гуруҳларга ажралмокда. Улар педагогика 
фанлари тизими деб номланади. 
Маълумки, турли соҳада билим олувчи таълим олувчиларни ўқитиш 
ва тарбиялашнинг назарий ҳамда амалий томонларини ёлғиз педагогика 
фанининг ўзи муфассал ёритиб бера олмайди. Педагогика фани тармоқ-
лари мазкур муаммоларни ижобий хал этишда муҳим омил ҳисобланади. 
Бизга яхши маълумки, ҳар бир фан ўзининг таянч тушунчалари, 
қонуниятлари, тамойиллари, қоидалари тизимига эга. Айнан мана шу 
ҳолат унинг фан сифатида эътироф этилишини кафолатлайди. Фаннинг 
моҳиятини очиб берувчи энг муҳим, асосий тушунча категория деб 
аталади.
Педагогика фанининг асосий категориялари шахс камолотини 
таъминлаш, таълим ва тарбия самарадорлигига эришишга қаратилган 
жараёнларнинг умумий моҳиятини ёритади. Энг муҳим категориялар 
сирасига қуйидагилар киради: шахс, тарбия, таълим (ўқитиш, ўқиш), 
билим, кўникма, малака, маълумот, ривожланиш.
Шахс – психологик жиҳатдан тараққий этган, шахсий хусусиятлари 
ва хатти-ҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб турувчи, муайян хулқ-
атвор ва дунёқарашга эга бўлган жамият аъзоси. 
Педагогика фанининг муҳим методологик муаммоларидан бири бу 
шахснинг ривожланиши ва тарбияси ҳисобланади. Ўсиб ва ривожланиб 
борувчи инсон тарбия объекти ҳисобланади. Бутун ҳаёти давомида 
инсоннинг ривожланиш жараёни давом этаверади. Бу жараёнда у турли 
ўзгаришларни ўз бошидан кечириб боради. Инсонда бўладиган жисмоний 
ўзгаришларга – бўйининг ўсиши, вазнининг оғирлашиб бориши, суяк ва 
мушак тизимларининг, ички аъзолари ва асаб тизимининг ўзгариб бориши 
киради. Руҳий ўзгаришлар эса, унинг ақлий ривожига алоқадор бўлади ва 
инсонда руҳий сифатларнинг шаклланиб бориши, унда ҳаёт учун зарур 
бўлган социал сифатларнинг таркиб топиши ҳисобланади. 
Шахснинг шаклланишига уч гуруҳ омиллар таъсир кўрсатади: 

Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling