Дидактика юнонча “didacticos” сўзидан олинган бўлиб, -
“ўргатиш”, “ўқитиш”деган маъноларни билдиради.
Бу атамани немис педагоги В. Ратке (1571-1635) фанга киритган.
Дидактика номи остида назарий ва методологик асосларини тадқиқ
қиладиган илмий фанни тушунди. Дидактиканинг фундаментал илмий
асослари илк борЯ.А. Коменский(1592 – 1670) томонидан ишлаб чиқилган.
Дидактика педагогиканинг “Нима учун ўқитиш керак?”, “Нимани ўқитиш
керак?”, “Кимларни ўқитиш керак?”, “Кимлар ўқитиши керак?” “Қандай
ўқитиш керак?”, “Қандай кўринишда ўқитиш керак?”, “Нимадан фойдаланиб
ўқитиш керак?” каби саволларига жавоб излайди.
Дидактикада таълимни ташкил этишнинг умумий масалалари, ўқитиш
жараёнининг мақсади, таълимнинг мазмуни, ўқитиш методлари, унинг
ташкилий шакллари ва воситалари ёритилади. Умумий дидактика ўз
навбатида айрим фанларга оид усуллар билан жуда мустаҳкам боғланган
бўлиб, уларга оид маълумотларига таяниб ўқитишнинг умумий
қонуниятларини очиб беради ва айни вақтда ҳар бир ўқув фанини ўқитиш
усуллари учун умумий асос бўлиб хизмат қилади.
Дидактика ўз олдига ўқитишнинг таълим олувчиларни ҳар томонлама
тарбиялаш мақсадларига жавоб берувчи умумий қонуниятларни билиб олиш
вазифасини қўяди.
Хусусий дидактика – муайян ўқув фанларини ўқитиш қонуниятлари,
усуллари, воситалари, шакллари ва йўлларини ўргатувчи методика
(тадрис) фанлари ҳам педагогика фанлари туркумининг асосий
соҳаларидан бири бўлиб ҳисобланади. У умумий дидактика ютуқлари
асосида ривожланади ва унинг назарий умумлашмаларига асосланган
ҳолдагина такомиллашиб боради. Муайян бир фанга тадбиқ этилган
дидактик қонуниятлар, ўша предметнинг умумий жиҳатларини
қонунлаштиради ва уларда ўқитишнинг универсал жиҳатлари намоён
бўлади.
Таълимнинг бошланғич (дастлабки) вазифаси таълим олувчини
ўқитишдан иборат. Шунинг билан бирга оила, ишлаб чиқариш ва бошқа
соҳаларга маълумот бериш вазифасини бажаради.Шунга кўра, таълим
Do'stlaringiz bilan baham: |