Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 3.44 Mb. Pdf ko'rish
|
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-МАВЗУ: ТАЪЛИМДА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР
1.Педагогик технология моҳияти Педагогик технология тушунчаси XX асрда пайдо бўлди ва 1940-1950 йилларда “таълим технологияси” тарзида қўлланилиб, мазмунан ўқув жараёнида аудиовизуал техника воситаларидан фойдаланишни англатган. Атама дастлаб АҚШда қўллана бошлади. Кейинчалик “таълим технологияси” ўрнига “дастурлаштирилган таълим” атамасидан фойдаланиш кенг ёйилди. Сўнгра педагогик технология- лойиҳалаштирилган таълим ва аниқ мақсадга қаратилган ўқув жараёнини ифода эта бошлади. Ўтган асрнинг 80-йилларида педагогик технология компьютерли ва ахборот технологиялари билан синоним тарзда ишлатила бошлади. Кейинги ўн йилликларда педагог олимлар ва ўқитувчилар диққатини жалб қилган масалалардан бири педагогик технология ҳисобланади. Бу мавзунинг илмий ишларда, ҳисоботларда, махсус даврий нашрларда қизғин ўрганилаётганлиги, баҳс-мунозарага сабабчи бўлаётганлиги ҳам таълим-тарбияда унинг ўрни нақадар муҳимлигига гувоҳлик беради. Педагогик технология тушунчасига дастлаб ўқув жараёнини техник воситалар ёрдамида амалга ошириш сифатида қаралган. Ўтган асрнинг 70- йилларига келиб педагогик адабиётларда бу тушунча моҳияти тамоман янгича талқин этила бошланди. Япон олими Сакамото педагогик технология тушунчасига “ўқув технологияси - ўқув жараёнининг самарадорлигини таъминловчи йўл-йўриқлар билан боғлиқ билимлар мажмуасидир” дея янги таъриф берди. 2-МАВЗУ: ТАЪЛИМДА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР 48 Илмий-техникавий тараққиёт жадаллашуви жараёнида педагогик технология мустақил фанга айланди. Ҳар бир мустақил фан ўз моҳиятига кўра, унинг назарий асосларини ташкил этувчи тамойилларга эга бўлади. Педагогик технологиямақсади, вазифаси, таркиби ва мазмунига кўра, илмийлик, лойихалаш, тизимлилик, йўналтирилганлик, фаолиятли ёндашув, бошқарувчанлик, кузатувчанлик, натижавийлик, қайта такрорланувчанлик, тежамлилик каби принципларга асосланади. Педагогик технологиятаянадиган принципларда педагогика ва технологик фанларнинг ютуқлари мужассамлашган. Педагогик технологиякўринишидаги мазкур тамойиллар мажмуаси ўзининг аниқлиги, исбот талаб қилмаслиги, амалийлиги туфайли юқори малакали кадрлар тайёрлашда кутилганнатижаларни беради. Аввало, нега бугунга келиб педагогик технологияга қизиқиш шунчалик кучайди, деган савол туғилади. Айтиш мумкинки, ривожланаётган давлатларда, одатда, биринчи навбатда, педагогик технологияга таълим соҳасидаги сиёсатнинг бош вазифаси сифатида қараб келинган. Бундай ёндашиш ЮНЕСКО томонидан ҳам маъқулланди ва 1972 йилда “Таълимни ривожлантириш масалалари” бўйича Халқаро Комиссия ташкил топди. Бу комиссия замонавий технология-таълимни модернизациялашда ҳаракатлантирувчи кучдир, деб баҳолади. Download 3.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling