45
Нималарга эришилади?: Таълим натижалари
Натижа – дарс машғулотлари жараёнида режалаштирилган хулосага
келинган ва таълимнинг маълум муайян жараёнидан
олинган якуний
натижасидир.
Натижалар
(маҳсуллар)–ўқув жараёнининг сўнгги
натижаси,
белгиланган мақсадларни амалга ошганлик даражаси.
Натижани
ўзлаштириш–олинган
натижаларни
амалий
ўзлаштирилишига тайёрлаш жараёнида иборатдир, яъни,
истеъмол
учун тайёрлаш. Бунга тадқиқотчи иштироки муҳим роль ўйнайди, чунки
керак бўлганда айрим тузатишлар киритиш ҳар кимнинг қўлидан
келавермайди.
Дарснинг
охирида
натижаларга
эришилган-эришилмаганлиги
текширилиши керак. Бунинг учун баҳолаш воситалари,
методлари ва
мезонлари
белгиланиши
лозим.
Бунинг
имкониятлари–машқлар,
топшириқлар, оғзаки ва ёзма тестлар. Улар таълим олувчиларнинг билим,
кўникма, малака ва шахсий фазилатларини баҳолаш имкониятини яратади.
Бир
томондан, бу–таълим олувчилар керакли билим, кўникма,
малака ва
шахсий фазилатларни ўзлаштириб олганликларининг назорати, яъни
“Таълим олувчилар натижага эришишдими?”
деган саволга жавоб
берилиши керак. Бошқа томондан эса, педагог учун ўз-ўзини ҳамда
дарснинг сифати қандай бўлганлиги текшириш, яъни “Мен олдимга қўйган
мақсадларимга эришдимми?” деган саволга жавоб берилиши керак. Иккала
ҳолда ҳам ўлчанадиган натижалар бўлиши муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: