Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/119
Sana11.10.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1698746
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   119
Bog'liq
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА

ГЕРМАНИЯ ДАВЛАТИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ 
Германия Федератив Республикаси 16та мустақил Федератив ерлар 
(вилоятлар)дан иборат бўлиб, ҳар бири шаклига кўра турлича бўлган 
таълим тизимига эга. Таълим муассасалари асосан давлат тасарруфида 
бўлиб, улар учун таълим дастурига тегишли бўлган давлат кўрсатмалари 
мавжуд. 
Таълимни жорий қилиш ва бошқариш Федерал ерлар (ФЕ) 
хуқуматининг конпетенциясига киради, лекин марказ томонидан умумий 
рахбарлик ҳам бор: таълим вазирлиги таълим сиёсати концепциясини 
ишлаб чиқади, ОЎЮларини кенгайтиришга маблағ ажратади.
ГФР конституциясига кўра ҳар бир Федерал Ер ўз ҳудудидаги мактаб 
ва олий таълимни режалаштириш ва амалиётга тадбиқ этиш бўйича ўзи 
жавоб беришга қарамай, барча Федерал Ерлар ва Федерал хукумат 


109 
умумтаълим ва олий таълим муассасаларида ўқитиш курсларида бирликни 
таъминлаш мақсадида ҳамкорлик қиладилар. Федерал органлар ва Федерал 
Ерларнинг таълим соҳаси бўйича сиёсати келишилган: таълимнинг 
давомийлиги, таътиллар, ўқув дастури, имтихонларни ўзаро тан олиш, 
аттестатлар, мактабни тугатганлиги хақида гувоҳнома, дипломлар
унвонлар шулар жумласидандир.
Федерал ҳукуматнинг хуқуқлари асосий қонунларни қабул қилишда, 
жумладан молиялаштириш масалаларида чегараланган. Таълимдаги 
харажатлар ҳақида қуйидагиларни айтиш мумкин:
- бирорта Федерал Ерлар давлат умумтаълим, касбий ўқув юртларида 
ўқиш учун пул олмайди;
- барча Федерал ерларда таълим олувчиларни уйдан мактабга, 
мактабдан уйга ташувчи автобусларни ўз ҳисобидан беради;
- деярли барча таълим олувчиларга дарслик ва ўқув қўлланмаларни 
қийматининг озгина қисмига берилади;
- маълум тоифадаги таълим олувчилар ва талабаларга мавжуд федерал 
қонунларга кўра давлат моддий ёрдам кўрсатади.
Германияда хусусий мактабларга рухсат берилган, улар орасида 
диний мактаблар ҳам бор. Бу мактабларда тахминан 8% таълим олувчилар 
таҳсил оладилар. Хусусий мактаблар ўқув дастурларини танлашда давлат 
мактабларига нисбатан эркин бўлганлиги боис турли педагогик 
муқобилларнинг 
апробацияси 
ўтказилиб 
турилади. 
Секин 
аста 
дифференциялашган таълим тизими, яъни ҳар бир таълим олувчига унинг 
қобилияти ва ўқишдаги турлича йўналишига кўра мослашувчан ёндашув 
киритилмоқда.
Умуман олганда Германия таълим тизими бир неча босқични ўз ичига 
олади:
1. Элементар таълим: мактаб таълимининг 1-босқичига тегишли 
бўлиб, мактабгача муассасалар киради. Асосан булар болалар боғчалари, 
тайёрлов синфлари ва кириш гуруҳлари бўлиб, бу ерларга болаларнинг 
қатнашиши 3 йил давомида ота-оналар хоҳишига кўра ихтиёрийдир.
2. Таълимнинг биринчи босқичи. (Primastufe) бошланғич мактаб, унга 
6 ёшдан қатнай бошлайди. Ўқиш муддати 4 йил, Берлин ва Бранденбургда 
6 йил. Бу босқичдаги таълимнинг мақсади-болаларга таълим Iнинг 
иккинчи босқичидаги у ёки бу мактабда таълимни давом эттиришга имкон 
берувчи асосий билимларни беришдан иборат.
3. Таълим I нинг иккинчи босқичи (Sekundastufe I) “йўналишли 
босқич” деб номланувчи босқичдир, унда болаларни уларнинг иқтидорига 
кўра ўқув муассасаларининг керакли турига йўналтиради: асосий 


110 
мактаблар, реал мактаблар, гимназиялар, комплекс мактаблар. Таълим 
олувчилар таълим хақидаги аттестатни реал ва асосий мактабларни 
битиргачгина олишади.
4. Таълим II нинг иккинчи босқичи (Sekundastufe II)га гимназиянинг 
юқори синфлари, шунингдек касбий таълим ва муассасаларда касбий 
таълим киради. Муассасаларда касбий таълим “дуал тизим” деб ҳам 
аталади, унда таълим ва ишлаб чиқаришда амалиёт 2 йил давомида олиб 
борилади, бу ўқишни тугатиш ўрта таълимни тугатиш билан тенг бўлиб, 
якунида фақат касбий соҳада ўқишни давом эттириш мумкин. Гимназияда 
3 йил ўқиб, таълим олувчилар умумий шаҳодатнома “етуклик аттестати”- 
оладилар, бу уларга истаган олий ўқув юртига киришга имкон беради.
5. Таълимнинг учинчи босқичи олий маълумот ҳақида диплом 
берувчи олий ўқув юртлари ва малака ошириш ўқув муассасалари. 

Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling