Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 3.44 Mb. Pdf ko'rish
|
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Fachhochschulen)
Германияда олий таълим
Германия олий ўқув юртлари ўзининг кўп асрлик анъаналари ва буюк маърифатпарварлари билан фахрланади. Университет таълимининг реформатори Вильгельм фон Гумбольдт жорий қилган “илм-фан ва таълим бирлиги” тамойили ҳануз амалда бўлиб, бу ўз навбатида илмий изланишлар билан ўқитувчилар ҳам, талабалар ҳам шуғулланиши лозимлигини кўрсатади. Бугунги кунда мазкур идеал қараш бирмунча ўзгарган бўлиб, талабалар фойдали касб ва амалий кўникмалар эгаллаш тарафдоридирлар. Шу боис ҳам Германияда “олий махсус мактаблар” (Fachhochschulen) жуда оммалашган, унда ўқиш муддати кам, ўқув дастури университетларга қараганда амалиётга яқинроқ. ГФР таълим тизими умумевропа таълим тизимига интеграциялашган: ўқув муассасаларининг барча турлари Европа Иттифоқи (ЕИ) дастурини амалга оширишга мўлжалланган, ЕИ давлатлари таълим стандартлари унификация (бир хиллаштириш) қилинган, дипломлар бу давлатларда кучга эга. Германия узоқ даврлардан бери фан ва маданият маркази сифатида машҳурдир. Шиллер, Гёте, Шнегер, Гумбольдт, Кант, Гегель ва бошқалар каби буюк шоирлар, ёзувчилар, философлар ва жамоат арбоблари ҳаммага таниш. Германияда ўрта асрларда ташкил топган 1- университет мавжуд. Энг қадимий университет бу Гейдельберг университети бўлиб, 1386 йил ташкил топган. 1388 йил ташкил топган Кёльн университети қадимий университетлардан саналади. Бу ўқув муассасалари қадимий анъаналари ва классик таълими билан машҳурдир. Ҳозирги кунда университетлар ва бошқа олий ўқув юртлари сони сезиларли даражада ортди, таълим тизими ҳам ўзгарди. Аввалгидай гуманитар таълим анъаналари муҳим ўринни эгаллайди, лекин техник 111 таълим, назария билан амалиёт бирлиги, фанлараро таълим ҳам биринчи ўринга чиқмоқда. Олий ўқув юртлари фан ва техниканинг охирги ютуқларийўналишларни акс эттирувчи дастурларни киритмоқдалар. Шу мақсадда ўқув режалари қайта кўриб чиқилмоқда. Германияда 300дан ортиқ олий мактаблар бўлиб, улар 16та Федерал ерларда жойлашган. Шулардан Гейдельберг университети энг қадимий бўлиб, 1385 йил ташкил топган. Турли мутахассисликлар бўйича 400дан ошиқ ўқув дастурлари жуда кенг танлаш имконини беради, бунда истаган мутахассисликни эгаллаш ва фанлараро тадқиқотлар ўтказиш мумкин. Германия ОЎЮларида “академик эркинлик” ҳукмрон, яъни қатъий ўқув режа йўқ, мажбурий маърузалар кам, талабаларнинг танлов имконияти кўп. Шу боис ҳам ўз юртида қатъий тартибга ўрганган чет эллик талабалар ўқув йилининг бошида бирмунча қийналадилар. Бу ҳақда АҚШнинг Висконсин штатидан келган Джон Вульф “Мустақил ишлашга ўзингни тайёрла. Бу ерда профессорларни АҚШдагига нисбатан камроқ кўрасан. Устингдан назорат ҳам йўқ. Мен бу ерда билимни ўқитувчи учун эмас, ўзим учун эгаллаш лозимлигини ўргандим”-дейди. Германия Федератив Республикасининг “Таълим тўғрисидаги асосий қонунига” кўра ҳар бир фуқаро ўз шахсини эркин ривожлантириш, ўз иқтидори, мойиллиги ва қобилиятига қараб мактаб, ўқиш жойи ва касб танлаш хуқуқига эга. Таълим соҳасидаги бундай сиёсатнинг мақсади ҳар бир шахснинг қизиқиши ва талабларга жавоб берадиган малакали тайёргарликни олиш имконини беришида имкон қадар кўпроқ ёрдам беришдан иборатдир. Германияинг ҳар бир фуқароси бутун ҳаёти давомида умумий, олий ва касбий таълим олиш имкониятига эга. Чунки Германия юқори ривожланган саноат давлатларидан бири бўлиб, юқори малакали мутахассисларга эҳтиёж катта. Германия хукумати турли соҳаларда сифатли мутахассис кадрларни тайёрлашга манфаатдор. Шу боис немис таълим тизимининг ривожланишига катта миқдорда маблағ ажратилади. Download 3.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling