Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/119
Sana11.10.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1698746
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   119
Bog'liq
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА

 
 
 
Ишнинг мақсади:
Машғулот жараёнида тингловчилар педагогнинг компетенцияси ва 
турлари, педагогик маҳорат, педагогик маҳоратнинг таркибий қисмларини, 
педагогик қобилият, педагогик техникани интерфаол методлар ёрдамида 
ўрганадилар.
Ушбу амалий иш давомида қуйидаги мавзулар бўйича маълумотлар 
ёритилади:
1.Таълим берувчининг компетенцияси.
2.Педагогик маҳорат ва унинг таркибий қисмлари. 
3. Педагогик қобилият ва педагогик техника. 
1.Таълим берувчининг компетенцияси 
Меҳнат бозорининг ўзгариб бориши, тараққиёт жадаллашуви, ахборот 
муҳити глаболлашиши таъсирида мактаб битирувчисига қўйилаётган 
талаблар мураккаблашиб бораверади. Шу нуқтаи назардан, замонавий 
мактаб ўз фаолиятини ташкил этишда нафақат бугунги давр талабларини 
инобатга олиши, балки таълим олувчиларни эртанги кун талабларига ҳам 
тайёрлаши зарур. Албатта, XXI асрнинг иккинчи ярмида ҳаёт қандай 
кечиши, қандай билимлар керак бўлишини шиддат билан ривожланиб
ўзгариб бораётган замонда аниқ прогноз қилиш қийин. Шу боис мактаб 
таълим олувчиларига билим бериш билан бирга, уларда мустақиллик, 
ташаббускорлик, ҳамкорлик, вазиятни реал баҳолай олиш, мантиқий 
фикрлаш, ахборотни саралаш ва ундан оқилона фойдаланиш, тез 
киришувчанлик хусусиятларини шакллантириб, ҳар қандай ўзгаришларга 
конструктив мослаша олиш қобилиятини ривожлантириб бориш лозим. 
Олдимизда турган бу долзарб вазифа мустақил ҳаётий позиция, 
ижтимоий фаоллик, юксак ақлий ва маънавий салоҳиятни шакллантиришга 
қаратилган шахсга йўналтирилган таълимни ҳаётга янада кенгроқ татбиқ 
этишни тақазо этади. 
Бунинг учун таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ҳар бир 
педагогнинг компетенцияга эга бўлиши муҳимдир. 
“Компетенция” тушунчаси лотинча competere деган сўздан олинган 
бўлиб, “лойиқ”, “мос келмоқ”маъносини беради. 

Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling