Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/119
Sana11.10.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1698746
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   119
Bog'liq
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА

 
Ўқитувчининг ечими 
1. Зарифанинг онаси тарбияда боланинг ёш ва психологик 
хусусиятларини инобатга олиш, тарбия жараёнида рағбатлантириш 
тамойилларига зид иш қилди.
2. Шу каби вазиятлар Зарифанинг тарбиясига салбий таъсир 
ўтказади, аста-секин унда қўрслик, бефарқлик, ўз-ўзини паст баҳолаш, 
ўзига ва атрофдагиларга ишонмаслик каби хислатлар шаклланади. 
 
 
 


159 
 
3-микрокейс. 
Инглиз тили дарсида ўқитувчи таълим олувчиларга: “Бир-бирингдан 
кўчирма!”, “Ўзинг ёз, бировларнинг дафтарига қарама!”, “Ақлларинг бор-
ми ўзи, шу оддий нарсани хам ёзиб беролмайсанлар-а!” сингари 
заҳарханда сўзлар билан бир неча бор қаттиқ танбеҳ берди.
Бошқа синфда эса ўқитувчи дарсига йўл-йўлакай, албатта, аммо таъсирли 
қилиб: “Болалар бир-бирингиздан беркитманглар, бу яхши эмас, ҳеч ким 
сизлардан кўчираётгани йўқ!”, - деди.
Саволлар: 
Таълим жараёнида индивидуал назорат топшириқларини ҳар бир таълим 
олувчи мустақил бажариши лозим.
1. Биринчи ўқитувчининг таълим олувчиларга бу борадаги ёндашуви 
тўғрими? Педагогик талабни шундай тарзда қўйиш қанчалик тўғри?
2. Иккинчи ўқитувчи томонидан педагогик талаб бузилмоқда. 
Ўқитувчининг хатти-ҳаракатини оқлаш мумкинми?
Тингловчиларга тавсия этиладиган материал: 
“Педагогик талаб” ва унинг моҳиятини ёритишга оид материаллар.
Тингловчилар учун кўрсатмалар: 
1. Кейс моҳиятини етарлича англаб олинг.
2. Берилган манбаларга таянган ҳолда муаммонинг ечимини топишга 
хизмат қилувчи омилларни аниқланг.
3. Аниқланган омиллар орасидан муаммога барчасидан кўпроқ 
даҳлдор бўлган омил (ёки иккита омил)ни ажратинг.
4. Ана шу омиллар асосида ечимни асослашга уринг.
5. Ечимни баён этинг.

Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling