31
Педагогика фанининг
объекти асосан мактаб таълим олувчиларидир,
предмети эса таълим олувчиларга берилаётган
таълим-тарбия назарияси
ва амалиётидир.
1-чизма. Педагогика фанининг предмети ва вазифалари
“Педагогика” фанига тавсиф берилганда “таълим”, “тарбия”, ҳамда
“маълумот” деган сўзларни ишлатдик. Бу сўзлар ўзаро боғланган бўлиб,
бир бирини тўлдирадилар. Уларни педагогиканинг асосий категория
тушунчалари деб қараймиз.
Маълумки, тарбия тушунчаси ўсиб келаётган авлодда ҳосил қилган
билимлар асосида ақлий камолот - дунёқарашини инсоний эътиқод, бурч
ва маъсулиятни, жамиятимиз кишиларига хос бўлган аҳлоқий
фазилатларни яратишдаги мақсадни ифодалайди.
Тарбия бола туғилгандан бошлаб, то
умрининг охиригача давом
этадиган жараёндир. Шу туфайли тарбия сузи кўп вақтларда
таълим,маълумот жараёнларига кирадиган ишларнинг мазмунини ҳам
англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: