Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 3.44 Mb. Pdf ko'rish
|
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иоганн Генрих Песталоцци
- Фридрих Вильгельм Адольф Дистервег
- Константин Дмитриевич Ушинский
- Лев Николаевич Толстой
Коменский
(1592-1670) ўз даврининг илғор ғояларига таянган ҳолда “Ҳаммани ҳамма нарсага ўргатиш” тўғрисида даъват билан чиқди. Унинг “Буюк дидактика” деган катта рисоласи назарий педагогиканинг илк асарларидан ҳисобланади. Я.А.Коменский болаларда камтарлик, мўмин-қобиллик, шафқатлилик, покизалик, хушмуомалалик, меҳнатсеварлик хислатларини тарбиялашни ахлоқий тарбиянинг асоси деб билади. Я.А.Коменский интизомнинг аҳамияти жуда катталигини кўрсатди. Бунинг исботи учун у чехларнинг “Интизомсиз мактаб бамисоли сувсиз тегирмондир”, деб мақомини келтиради. Унинг энг катта хизмати шундаки, у ўрта асрдаги калтак воситаси билан ўрнатиладиган интизомга қарши чиқди, болаларга инсоний муомала қилишни талаб қилди. “Яхши йўлга қўйилган мактаб қонунлари”номли асарида таълим олувчилар хатти-ҳаракатларига тааллуқли қимматли қоидалар баён этилган.Коменскийнинг педагогика соҳасидаги мероси таълим-тарбияда аҳамияти жуда каттадир. Унинг кўп тилларга таржима қилинган дарсликлари кўпгина мамлакатларда, шунингдек, XVII-XVIII асрларда Россияда ҳам кенг тарқалди ва 150 йилдан кўпроқ давр давомида энг яхши дарслик сифатида хизмат қилиб келди. Унинг асрлари, қимматли фикрлари ҳозир ҳам ўз қимматини йўқотгани йўқ. Коменский барча асарларида, жумладан “Буюк дидактика” асарида тарбия табиат билан уйғун бўлиши керак, деган фикрни илгари суради. У тарбиянинг табиатга уйғун бўлиш тамойилини биринчи бўлиб яратди. Бу тамойил XVIII-XIX аср педагоглари томонидан ҳам қайта-қайта такрорланди.Коменский инсон табиатнинг бир қисмидир, шунинг учун ҳам у табиатга бўйсунади, деб ҳисоблади. У “Буюк дидактика” асарида баён қилган фикрларнинг барчаси педагогик тажрибалари, орттирган билимлари билан қимматлидир. Бу асар дин билан суғорилган бўлса-да, унда тарбиянинг умумий қонуниятларини исботлаб беришдаги фикрлари ва кўрсатмалари диққатга сазовордир.У ўз асарларида болага тарбия беришда инсон табиатига (туғма белгиларига) эътибор беришлигини кўрсатади. 29 Коменский ҳамма мактаблар учун умумий бўлган бир тизим бўлиши, болаларнинг қайси тоифага мансублигидан, ота-оналарининг кимлигидан қатъий назар она тилидаги мактаблар ҳамма болалар учун умумий ва мажбурийдир, деб таъкидлайди.Коменский бошланғич умумий таълим ғоясини илгари сурди. Коменский фикрича, тарбиянинг уч босқичи ва уч вазифаси мавжуд: 1. Ўзини ва теварак атрофидаги оламни билиш (ақлий тарбия). 2. Ўз-ўзини бошқариш (ахлоқий тарбия). 3. Худони танишга интилиш (диний тарбия). Коменский тарбияга юксак баҳо берди. Инсон тарбия туфайлигина инсонга айланади, у ҳар қандай болани ҳам одам қилиши мумкин, дейди.Коменский биринчи бўлиб кўрсатмалилик тамойилини асослаб берди. У мумкин бўлган нарсаларнинг ўзини, мумкин бўлмаганларда эса расмлардан фойдаланиш керак, деб кўрсатади. Ўша давргача тўпланган кўрсатмалик тамойили асосидаги билимларни умумлаштирди, гуруҳлаштирди ва кенгайтирди, амалда кенг қўллади. Коменский ўқитилаётган материални таълим олувчиларнинг мустаҳкам, асосли равишда ўзлаштиришларига катта эътибор берди. Шунингдек, овоз чиқариб такрорлашнинг аҳамияти катталигини, таълим олувчиларнинг қобилиятини ўстириши, нутқининг ривожланиши ва ровон бўлиши, таълим олувчиларнинг билиш қобилиятини имкон борича кучлироқ ўстиришга ҳаракат қилди. Коменский мактабда ўқув йили ва уни ўқув чоракларига бўлиш тўғрисидаги тушунчани, таътилни киритди, ўқув кунини қандай ташкил этиш белгилаб берди, ўқув машғулотларининг синф-дарс тизимини назарий жиҳатдан ишлаб чиқди ва буни амалда қўллади. Швейцариялик педагог Иоганн Генрих Песталоцци (1746-1827) педагогнинг касбий сифатларига баҳо бериш билан бирга, асосан, унинг болаларни севиши, юксак ахлоқи, билимдонлиги, иқтидори, қобилияти кабиларга тўхталиб ўтади. Атоқли немис педагоги Фридрих Вильгельм Адольф Дистервег (1790-1866) педагогнинг таълимдаги ролига баҳо бериб, у ўз фаолиятини чуқур билиб, педагогик маҳоратини ошириб бориши таълим олувчиларни қалбдан ёқтириши натижасида юзага келади деб уқтиради. Педагогтаълим олувчининг индивидуал хусусиятларини, қобилиятини, фаолиятини мукаммал билиши учун муайян даражада психологик билимларга ҳам эга бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтган. Таниқли рус педагоги Константин Дмитриевич Ушинский (1824- 1870) педагогни касбий фаолиятига юксак баҳо бериб, унинг машаққатли 30 меҳнатини таърифлаб шундай дейди: “Ҳали етилмаган ва фикри хаёли тарқоқ бўлган ўттиз ёки қирқта таълим олувчининг онгини бутун дарс давомида машғул қилиб туриш учун педагог ўз сўзлари ва берган масалалари тўғрисида кўп бош қотириши, сердиққат бўлиши керак. Мана шу сабабдан билими бўлган ҳар бир киши педагог бўлишга лаёқатли бўлавермайди. Жамият томонидан ҳамма вақт ҳам етарлича таъриф қилинмайдиган бу вазифани инсоф билан адо қилмоқ учун зарур матонат ва маҳорат талаб қилинади”. Буюк рус адиби Лев Николаевич Толстой (1828-1910) педагог фаолияти ва фазилатини қуйидагича таъкидлайди: “...агар ўқитувчи фақат ишига ҳавас қўйган бўлса, у яхши ўқитувчи бўлади. Агар ўқитувчи болага фақат отаси ва онаси каби ҳавас қўйган бўлса, у олдинги ўқитувчидан яхшироқ бўлади. Борди-ю, иккала хислатни ҳам мужассамлаштирса, у ҳолда у мукаммал ва маҳоратли ўқитувчи бўлади”. Download 3.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling