Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/119
Sana11.10.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1698746
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   119
Bog'liq
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА

Билимлар – бу одамларнинг ижтимоий – сиёсий амалиёт жараёнида 
тўпланган умумлашган тажрибасидир. 
Билим – борлиқни билиш жараёнининг амалиётда тасдиқланган 
натижаси. Объектив реалликнинг инсон онгида адекват акс эттирилиши 
(тасаввур, тушунча, мулоҳаза, назариялар). У кундалик, илмий, назарий 
билимларга ажралади. 
Кундалик билим соғлом фикрга ва кундалик амалий фаолият 
шаклларига асосланади ва инсоннинг атроф – муҳитга мослашувчи, унинг 
ҳатти – ҳаракатлари ва олдиндан кўра билиши учун асос бўлиб хизмат 


35 
қилади. Унинг вазифаси таълим – тарбия жараёнини назорат қилишга 
кўмаклашиш. 
Илмий билим таълим – тарбияни такомиллаштириш муаммолари 
ечимларини топишда қўл келади ва у тизимли, асосли нарса – ҳодисалар 
моҳиятига чуқур кириб борадиган бўлади. Илмий билимлар, объектив 
оламни анча тўғри (батафсил) ифодалайди. Улар доимий эмас, улар 
ўзгариб, ривожланиб, такомиллашиб боради ва натижада доимий 
истеъмолдаги билимга айланади, яъни улар тадрижий (эволюцион) тарзда 
ривожланиб 
туради. 
Билимлар 
асосида 
таълим 
олувчиларнинг 
кузатувчанлик, синчиковлик, тафаккур, хотира сингари билиш 
қобилиятлари ривожланади, уларда эътиқод ҳосил бўлади, илмий 
дунёқарашни шакллантирувчи ғоялар тизими таркиб топади. 
Назарий билим – эмпирик ҳолатларни тушунтириш, яъни нарса ва 
ҳодисалар моҳиятини билиш имконини берадиган қонуниятларни очишни 
назарда тутади. 
Билим билишни амалга оширувчи асосий омил бўлиб, дунёни 
билишнинг негизини ташкил этади ва у туфайли илм, фан, техника – 
технологиялар ривожланиши таъминланади. Демак, билимни объектив 
мавжудод ҳақидаги ёки муайян соҳага оид маълумотлар мажмуи, деб ҳам 
ифодалаш мумкин. 
Билимлар банки – бу маълумотлар мажмуаларини бўлажак 
мутахассисларни тайёрлашдаги ўқув режасидаги фанлар блоклари бўйича 
тизимларга ажратиб, улар асосида шакллантирилган билимлар мажмуи. 
Шунингдек, билимлар банки – бу изланувчилар томонидан бир неча 
йўналишлар бўйича компьютер хотирасига киритилган назарий ва амалий 
маълумотлар тўплами ҳамдир. 
Билимлар базаси – муайян бир соҳа (йўналиш, фан, боб, бўлим, 
мавзу, тушунча ва шу кабилар) бўйича тўпланган билимлар ва уларнинг 
компьютер хотирасида мужассамлаштирилиши ва қайта ишланган 
ахборотларни сақлашга мўлжалланган билимлар мажмуи. 

Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling