Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 3.44 Mb. Pdf ko'rish
|
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.Таълим-тарбия жараёни ва унинг таркибий қисмлари
Ривожланиш – шахснинг физиологик ва интеллектуал ўсишида
намоён бўладиган миқдор ва сифат ўзгаришлар моҳиятини ифода этувчи мураккаб жараён. 3.Таълим-тарбия жараёни ва унинг таркибий қисмлари Таълим-тарбия жараёни педагогнинг ўргатувчилик фаолиятини ва таълим олувчиларнинг махсус ташкил этилган билиш фаолиятини ўз ичига олади. Шу ўринда бу жараёнларнинг таҳлилига эътибор қаратайлик. Таълимда педагогнинг бошқарувчилик роли ўз касбининг ижтимоий асосларидан келиб чиқиб, аждодларининг бой тажрибасини, инсониятнинг асрлар давомидаги билиш, меҳнат, мулоқот, умумий алоқалар, эстетик ҳамда ахлоқий қарашлар жараёнида қўлга киритган ютуқларни эгаллашни шарт қилиб қўяди.Буларнинг барчаси педагогнинг таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи мақсадларни амалга оширишида ўз аксини топмоғи лозим. Ана шу асосдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, таълим жараёнида педагогтаълим олувчиларига қўлга киритилган билимларни ўргатади. Ўқув фаолиятида уларни кўникма ва малакалар билан қуроллантиради. Шу билан бир пайтда у таълим олувчиларда дунёқараш ва ахлоқ нормаларини ҳосил қилади, қизиқиш ва қобилиятларни шаклантиради, уларнинг шахсий фазилатлариниривожлантиради. Педагогнинг фаолияти таълим олувчи шахсининг мақсадга мувофиқ шаклланишига катта имкониятлар очиб беради. Янада аниқ қилиб айтсак, бутун ўқув жараёнини режалаштиради, ушбу жараёнда таълим олувчилар билан биргаликдаги фаолиятни ташкил этади. Таълим олувчиларга қийинчиликларни енгиб ўтишда ёрдам беради ҳамда уларнинг билимларини ва бутун таълим жараёнини ташхис қилади. Ўз навбатида таълим олувчиларнинг фаолияти ўқув жараёнида ўрганишга, билим, кўникма малакаҳамда шахсий фазилатларни эгаллашга, ўзини жамиятга фойдали фаолиятга тайёрлашга йўналтиради. Таълим жараёнида таълим олувчиларнинг фаолияти кўп қиррали йўналган ҳаракатни ифодалайди ва бу ҳаракат билишга доир вазифаларни ҳал қилишда уларга катта ёрдам беради. Дидактика ва методика мустаҳкам алоқа ва ўзаро боғлиқликда жойлашади. Дидактика ўқитишнинг умумий қонуниятларини ўрганади. Аниқ бир предметни ўқтишнинг ўзига хос хусусиятлари хусусий методикаларда ишлаб чиқилади. 38 Дидактика педагогика назариясининг нисбатан мустақил қисми бўлиб, унда ўқитиш жараёнининг умумий қонуниятлари очиб берилади. Дидактиканинг сўзма-сўз таржимаси “таълим назарияси”ни англатади. Download 3.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling