Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/119
Sana11.10.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1698746
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   119
Bog'liq
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА

Таълимнинг ташкилий шакли - белгиланган тартибда содир 
бўладиган, таълим берувчи ва таълим олувчининг махсус ташкил қилинган 
фаолиятининг ташқи ифодасидир. 
Таълимнинг ташкилий шаклларини қуйидагича таснифлаш мумкин 
(3-чизма): 

таълим олувчилар сонига кўра: жамоавий, гуруҳли, якка тартибда. 


43 
3-чизма. Таълимнинг ташкилй шакллари 
Таълим берувчи ва таълим олувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини 
таълим олувчилар сонига кўра ташкиллаштириш шакллари:
1. Жамоавий иш (фронтал) - барча таълим олувчилар олдига бир хил 
топшириқ бажариш мақсади қўйилади. 
2.Гуруҳларда -турли гуруҳларда ҳамкорликда бир топшириқни 
бажариш. Бунда кичик гуруҳларда, жуфтликда ва гуруҳлараро ишлар 
ташкил этилиши мумкин. 
3. Якка тартибда (индивидуал) - ўқув топшириғини якка ўзи 
бажариши. 
Гуруҳларни шакллантиришнинг қуйидаги йўллари мавжуд: 

мажбурий; 

ихтиёрий; 

тасодифий. 
Нималар ёрдамида?: Таълим воситалари (Шароитлар) 
Таълим воситалари- ўқитилиши ва ўрганилиши лозим бўлган 
билимларни берувчи, кўникма ва малакаларни ривожлантирувчи ҳар 
қандай ахборот ташувчилардир. 
Шароитлар 
деганда, 
биринчи 
навбатда 
моддий-техникшарт-
шароитлар тушунилади. Бир томондан, моддий-техникшароитлар, яъни 
бинолар, синфхоналар, уларнинг жиҳозланганлик даражаси ва ҳоказо, 
чунки улар маълум сифат стандартларига жавоб бериши керак. 
Бошқа томондан эса, ўқув воситалари тушунилади, чунки улар ўқув 
жараёндаги билимларни ўзлаштирилишига ёрдам беради. Ўқув 
мақсадларига мўлжалланган кўплаб ўқув воситалари мавжуд. Лекин гап 
воситаларнинг кўплигида эмас, балки муайан ўқув мақсадига эришиш учун 


44 
маъқул келадиган воситаларни танлаб олишдадир. Агар тайёр 
материаллар бор бўлса, уларнинг орасидан тўғри келадиганлари танлаб 
олинади. Агар тайёр ўқув-дидактик материаллар ёки ўқув воситалар 
бўлмаса, у ҳолда уларни тайёрлаш керак бўлади.
Таълим воситалари фойдаланилиши жиҳатидан қуйидаги 3 қисмга 
ажратиш мумкин: 

таълим берувчи учун; 

таълим олувчи учун; 

дарс ўтказиш учун. 
Таълим берувчи учун воситалар: ўқув-методик қўлланмалар, услубий 
тавсиялар, услубий ишланмалар, ўқув дастурлари, дарс режаси, маъруза 
матни.
Таълим олувчи учун воситалар: дарсликлар, ўқув қўлланма, 
жадваллар, тест саволлари варақаси, тарқатма материаллар, топшириқ 
варақалари ва ҳоказолар. 
Дарс ўтказиш учун воситалар: плакатлар, моделлар, макетлар, 
жиҳозлар, аудиовизуал воситалар, техник воситалар, реал воситалар. 
Баъзи ҳолларда таълим олувчи учун мўлжалланган таълим воситаси 
таълим берувчи учун ҳам, дарс ўтказиш учун ҳам талаб этилади. Танлаб 
олинган метод, шакл ва воситалар бир-бирини тўлдириши керак. Бундан 
ташқари таълим воситаларининг хусусиятларига кўра 3 турга ажратиш 
мумкин: босма, техник ва реал воситалар (4-чизма).

Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling