Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/119
Sana11.10.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1698746
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   119
Bog'liq
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА

Қандай?: Таълим методлари 
Агар мақсадлар ва мазмунлар аниқ бўлса, айнан шундай методлар 
танлаб олиниши керакки, улар шу мақсад ва мазмунларни ўлчанадиган 
натижаларга айлантира олишлари лозим.
Метод (юнонча сўздан олинган бўлиб, “йўл” деган маънони англатади) 
мақсадга эришиш йўлини билдиради.
Таълим методи – бу таълим жараёнида педагог ва таълим олувчиларнинг 
аниқ мақсадга эришишга қаратилган биргаликдаги фаолиятидир. 
Таълим методи педагог билан таълим олувчиларнинг ўқиш вазифаларини 
бажаришга қаратилган назарий ва амалий билиш фаолияти йўлидир. 


42 
Таълим методлари ўқитишнинг ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш 
усулларини ҳамда ўқув материалларини назарий ва амалий йўналтириш 
йўлларини англатади. 
Таълим методлари ўқув материалини баён қилишга ва уни таълим 
олувчилар яхши билим олишга қаратилган фаолиятнинг йўли, усулидир. 
Таълим жараёни ва натижалари педагогни таълим олувчилар билиш фаолияти 
ҳаракатини белгиловчи иш усулларига боғлиқдир. Шу сабабли доимо 
педагогикада таълим методларига педагогнинг иш усуллари ва таълим 
олувчиларнинг билиш фаолияти усуллари деб қараладики, бу усулларнинг ҳар 
иккаласи ўқув вазифаларини бажаришга қаратилгандир. 
Метод танлашда албатта айрим ўқув предметларини ўзига хос хусусиятларига 
амал қилинмоғи лозим. Шу билан бирга таълим жараёнида кўпчилик ўқув 
предметларини ўқитишда қўлланилиши мумкин бўлган умумий таълим методлари 
билан бирга айрим ўқув предметларини ўқитишда қўлланилган ўзига хос хусусий 
методлар ва методик ёндашувлар ҳам бор.
Шу билан бирга, таълим-тарбия жараёнида таълим олувчилар 
фаолиятига кўра тавсифланган “фаол”, “нофаол” ва “интерфаол методлар” 
деб аталган методлар педагог томонидан танлаб олинади ва қўлланади. 
Қай тарзда?: Таълимни ташкил этиш шакллари 
Юқорида айтилган ҳамма нарсалар вақт омилини инобатга олган 
ҳолда ташкил қилиниши керак. Чунки ҳар бир дарс учун аниқ вақт 
меъёрлари бор ва айнан шу вақт доирасида ўқув мақсадларга эришиш 
лозим. Бунинг учун нафақат пухта режа, балки унумли ташкиллаштириш 
ҳам керак. Вақт даври, вақт давоми ва ўқув жойи – ташкиллаштириш 
жараёнида белгиланади. Ўргатиш ва ўрганишни ташкил қилишнинг хилма-
хил шакллари мавжуд.
Шакл - ўқув жараёнининг мавжудлик усули, унинг ички моҳияти, 
мантиқи, мазмуни учун қобиқ. 

Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling