41
Таълим мақсадлари- муайян таълим жараёни
якунида таълим
олувчи томонидан ўзлаштирилиши, янги ҳосил қилиниши лозим бўлган
билим, кўникма, малака ва шахсий фазилатларни белгилайди.
Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, таълим мақсадлари
олдиндан
кўзланган якуний натижалар тавсифидир. Ҳар қандай дарс аниқ мақсадга
йўналтирилган ўқув жараёнидир. Таълим мақсадлари аниқ бўлган
тақдирдагина, уларнинг мазмунини белгилаш ва уларни дидактик нуқтаи
назардан ишлаб чиқишга киришиш мумкин.
Ҳар бир дарснинг мақсадлари олдиндан аниқланиши лозим.
Аниқланган таълим мақсадлари, дарс мазмуни бўйича қайси
назарий
материалларни танлаш, уни ўтказиш бўйича қандай
методик ва дидактик
воситалардан фойдаланиш лозимлигини белгилаб беради. Мақсадлар ёзма
равишда
дарс
режасига
киритилади
ва
мақсад
эришилган-
эришилмаганлиги баҳолаш ёрдамида текширилади ва мустаҳкамланади.
Нимани?: Таълим мазмуни
Таълим мазмуни – инсонни ўқитиш жараёнида эгаллаши лозим бўлган
билим, кўникма ва малакалар ҳажми ва ҳарактери.
Таълим мазмуни белгиланган мақсадга мувофиқ йўналиш ва ҳажмга эга
бўлади. У тегишли меъёрий ҳужжатлар:
таълим стандартлари, ўқув режа,
дастурлар
шаклида расмийлаштирилиб, ўрнатилган тартибда тасдиқланади.
Таълим мазмуни тўғри белгиланиши ҳамда унга зарур ўзгартиришлар
киритиш, янгиланиб бориш имкониятлари назарда тутилиши лозим.
Белгиланган мазмун асосида ўқув фанлари, ўқув соатлари, машғулот турлари
ва шу кабилар аниқланади.
Бу мазмунлар бир томондан керакли дастлабки билимларни (дарс
мазмунини) ва бошқа томондан топшириқларни
бажариш учун керакли
амалий кўникма, малака ва шахсий фазилатларни инобатга олиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: