Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Эркин ўқитиш қуйидагилар билан белгиланади


Download 3.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/119
Sana11.10.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1698746
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   119
Bog'liq
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА

Эркин ўқитиш қуйидагилар билан белгиланади: 

ишончга асосланган эркин талабчанлик; 

ўқув материалига қизиқиш уйғотиш, билишга ва фаол ижодий 
фикрлашга рағбатлантириш;

таълим олувчиларнинг мустақиллиги ва ташаббусига таяниш; 

жамоа орқали билвосита усуллар билан талабларни амалга 
оширишни таъминлаш. 
Янги индивидуал ёндашувнинг моҳияти шундаки, у таълим тизимида 
ўқув фанидан таълим олувчига эмас, таълим олувчидан ўқув фани томонга 
ҳаракатланишни 
тақозо 
этади, 
таълим 
олувчиларнинг 
мавжуд 
имкониятларини 
инобатга 
олиб, 
уларни 
ривожлантириш, 
такомиллаштириш ва бойитишга қаратилган бўлади. 
Индивидуал ёндашувнинг замонавий янги талқини қуйидагилардан 
иборат: 

ўртача таълим олувчига йўналтиришдан воз кечиш; 

шахснинг яхши хислатларини излаш; 

шахс ривожланишининг индивидуал дастурларини тузиш.
Шахсий ёндашишда биринчи навбатда қуйидагилар зарур бўлади: 

ҳар бир таълим олувчи қиёфасида ноёб шахсни кўриш, уни ҳурмат 
қилиш, тушуниш, қабул қилиш, унга ишониш. Педагогда барча таълим 
олувчилар истеъдодли деган ишонч бўлиши керак. 

шахсга ютуқни маъқулловчи, қўллаб-қувватловчи, хайрихоҳ 
вазиятлар яратиш, яъни ўқиш қониқиш ва хурсандчиликни олиб келиши 
керак; 

бевосита мажбурлашга йўл қўймаслик, қолоқликка ва бошқа 
камчиликларга урғу бермаслик, унинг нафсониятига тегмаслик; 

педагогик жараёнда, таълим олувчиларга ўз қобилиятларини рўёбга 
чиқаришга имконият яратиш ва кўмаклашиш. 
Таълим тизими учун ўқитишнинг шахсга йўналтирилган 
технологияларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
 муаммоли таълим;
 ҳамкорлик; 
 ўйинли;
 табақалаштирилган;
 якка тартибда ўқитиш; 
 модулли ўқитиш; 
 компьютерлаштирилган;
 масофали таълим ва бошқалар. 


59 

Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling