Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 3.44 Mb. Pdf ko'rish
|
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА
Муаммолитаълим технологияси
Муаммоли таълим, ўқитишнинг шахсга йўналтирилган технологияларга тааллуқли, чунки бу ерда шахс субъект сифатида қаралади, муаммоли вазиятларнинг мақсади - педагогик жараёнда ўзига хос қизиқиш уйғотишдир. Бугунги кунда, муаммоли таълим деганда машғулотларда педагог томонидан яратиладиган муаммоли вазиятлар ва уларни ечишга қаратилган таълим олувчиларнинг фаол мустақил фаолияти тушунилади. Бунинг натижасида таълим олувчилар касбий билимларга, кўникмаларга, малакаларга эга бўладилар ва фикрлаш қобилиятлари ривожланади. Муаммоли таълим технологиялари таълим олувчи фаолиятини фаоллаштириш ва жадаллаштиришга асосланган. Муаммоли таълим технологиясининг асоси -таълим олувчининг фикрлаши муаммоли вазиятни ҳал этишдан бошланиши ҳамда унинг муаммоларни аниқлаш, тадқиқ этиш қобилиятига эга эканлигидан келиб чиқади. Муаммоли таълим таълим олувчиларнинг ижодий тафаккури ва ижодий қобилиятларини ўстиришда жиддий аҳамиятга эга. Муаммоли таълимнинг бош мақсади - таълим олувчиларнинг муаммони тўлиқ тушуниб етишига эришиш ва уларни ҳал эта олишга ўргатишдан иборат. Муаммоли таълимни амалиётда қўллаш асосий масалалардан бири ўрганилаётган мавзу билан боғлиқ муаммоли вазият яратишдан иборат. Турли ўқув фанлари бўйича педагоглар дарслар жараёнида муаммоли вазиятлар ҳосил қилишни ва уларни ечиш усулларини олдиндан кўзда тутишлари керак. Муаммоли вазият яратиш усуллари: - педагогтаълим олувчиларда дарс мавзуси билан боғлиқ зиддиятли ҳолатни тушунтиради ва уни ечиш йўлини топишни таклиф қилади; - бир масалага доир турли нуқтаи-назарларни баён қилади; - муаммоли вазиятларни ҳал этиш даражалари: - педагог муаммони қўяди ва ўзи ечади; - педагог муаммони қўяди ва унинг ечимини таълим олувчилар билан биргаликда топади; - таълим олувчиларнинг ўзлари муаммони қўядилар ва унинг ечимини топадилар. Муаммоли вазиятни ечишда қўлланиладиган усуллар: - муаммони турли нуқтаи-назардан ўрганиш,таҳлил қилиш; - солиштириш, умумлаштириш; фактларни аниқлаш ва қиёслаш; - вазиятга боғлиқ хулосалар чиқариш; 60 - таълим олувчиларнинг ўзлари аниқ саволлар қўйиши ва бошқалар. Муаммоли таълим технологияси жуда қадим замонлардан буён шаклланиб келмоқда. Жумладан, қадимги Грецияда муаммоли савол- жавоблар, қадимги Хиндистон ва Хитойда муаммоли бахс-мунозаралардан кенг фойдаланилган. Муаммоли таълимни америкалик психолог, файласуф ва педагог ДЖ.Дьюи 1894 йилда Чикагода ташкил этган тажриба мактабида қўллаган. ХХ асрнинг 60-йилларида бу йўналишда тадқиқотлар олиб борилди. 70-80-йилларга келиб, амалиётга кенг жорий этилди. Муаммоли таълимнинг асосий ғояси билимларни таълим олувчиларга тайёр ҳолда бериш эмас, улар томонидан дарс мавзусига тегишли муаммолар бўйича ўқув-тадқиқотларини бажариш асосида ўзлаштирилишини таъминлашдан иборат. Муаммоли таълим самарадорлигининг тўртта бош шарти мавжуд: муаммо мазмунига қараб етарли қизиқиш уйғотишни таъминлаш; муаммо ечимидаги ҳар бир босқичда пайдо бўладиган ишларни бажара олиш мумкинлигини таъминлаш (маълум ва номаълумлар нисбатининг мақбуллиги); муаммо ечимида олинадиган ахборотни таълим олувчилар учун муҳимлиги; педагог ва таълим олувчи орасидаги муносабат хайрихоҳлик руҳида кечиши, яъни таълим олувчилар томонидан билдирилган барча фикр ва фаразлар эътиборсиз ва рағбатсиз қолмаслиги зарур. Муаммоли таълимнинг бош психологик-педагогик мақсадлари қуйидагилардан иборат: таълим олувчининг фикрлаш доираси ва қобилиятларини ўстириш, ижодий кўникмаларини ривожлантириш; муаммони мустақил ечишда ва фаол изланиш даврида олинган билим ва кўникмаларни таълим олувчилар томонидан ўзлаштирилиши, бунинг натижасида ушбу билим ва кўникмалар анъанавий ўқитишдагидан кўра анча мустаҳкам бўлиши; ностандарт муаммоларни кўра олувчи, қўя олувчи ва еча олувчи таълим олувчининг фаол ижодий шахсини тарбиялаш; касбий муаммоли фикрлашни ривожлантириш – ҳар бир аниқ фаолиятда ўзининг хусусиятларига эгалиги. Download 3.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling