Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Интерфаол таълим қуйидаги тамойилларга асосланади


Download 3.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/119
Sana11.10.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1698746
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   119
Bog'liq
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА

Интерфаол таълим қуйидаги тамойилларга асосланади: 
- машғулот – маъруза эмас, балки жамоанинг умумийиши; 
- гуруҳнинг 
тажрибаси 
педагогнинг 
тажрибасиданкўптаълим 
олувчилар ёши, ижтимоий мавқе ва тажрибага кўра ўзаротенг; 


72 
- ҳар бир таълим олувчи ўрганилаётган муаммо юзасидан ўз фикрини 
айтишҳуқуқига эга; 
- машғулотда таълим олувчи шахси танқид қилинмайди (фикр 
танқидқилиниши мумкин); 
- билдирилганғоялар 
таълим 
олувчиларнинг
фаолиятинибошқармайди, балки фикрлаш учун ахборот (маълумот) бўлиб 
хизматқилади. 
Асосий шартлар: 
- жамоадаги барча таълим олувчиларнинг таълим жараёнига тўла 
қамраб олиниши; 
- таълим олувчилар сонининг кўпбўлмаслиги (25–30 нафар таълим 
олувчи билан кичик гуруҳларда ишлаш самаралидир); 
- топшириқни бажариш, материалларни тақдим этиш, гуруҳларнинг 
ишланмаларини муҳокама қилиш учун вақтнинг аниқ белгиланиши; 
- таълим олувчиларнинг машғулотларга руҳан тайёрликларини 
инобатга олиш; 
- ўқув хонасининг жиҳозланиши(стуллар доира, арча, “Жонли чизиқ” 
каби шаклларда жойлаштирилади); 
- таълим олувчиларнинг кичик гуруҳларга моҳирона бириктирилиши 
(ҳар бир гуруҳда фаол ва нофаол таълим олувчиларнинг тенг миқдорда 
бўлиши). 
Изоҳ: Стуллар кичик ва катта доира шаклида жойлаштирилганда 
кичик доирада таълим олувчилар, катта доирада эксперт гуруҳи 
жойлашади. 
Бугунги кунда жаҳон таълим тизимида интерфаол ўқитишнинг 
қуйидаги шаклларда амалга оширилаётганлиги барчага маълум: 
Асосий шакллар: 
- ижодийтопшириқни бажаришкичик гуруҳлардаишлаш 
- тестўтказиш;
- масофавий таълим; 
- муаммоли вазиятларниҳалқилиш;
- дидактик ўйинлар (ишбилармонлик ва ролли ўйинлар, имитация
тренажёрлар воситасида ташкил этиладиган ўйинлар); 
- ижтимоий захиралардан фойдаланиш (мутахассисларни таклиф 
этиш, табиий ва ижтимоий объектларга экскурсиялар уюштириш); 
- қайтаралоқа; 
- тренинглар ўтказиш; 
- ижтимоий лойиҳа (мусобақа, интервью, форум, акция, томоша ва 
кўргазма)ларни амалга ошириш; 


73 

янги материални ўрганиш ва мустаҳкамлаш (интерфаол маъруза, 
кўрсатмали қуроллар билан ишлаш, видео ва аудиоматериаллардан 
фойдаланиш). 
Интерфаол таълим асосини интерфаол методлар ташкил этади.
Таълим жараёнида таълим олувчилар ҳамда педагог ўртасида ҳамкорликни 
қарор топтириш, фаолликни ошириш, таълим олувчилар томонидан 
билимларни самарали ўзлаштириш, уларда шахсий сифатларни 
ривожлантиришга хизмат қиладиган методлар интерфаол методлардеб 
аталади.

Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling