Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/119
Sana11.10.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1698746
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   119
Bog'liq
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА

6. Истак-хоҳиш 
Ўқишни истаган одам ўқийди. Педагоглар таълим олувчининг 
эътиборини қаратишга ҳаракат қилишади, лекин унинг ўргатилаётган 
фанга қизиқиши ёки қобилияти бўлмаса, дарров “икки” баҳо билан 
“сийлашмайди”, болани келгусида унча мураккаб бўлмаган, амалий 
жиҳатдан фойдали бўлган касбга йўналтиришади. Ҳамма ҳам самолёт 
ихтиро қилиши шарт эмас, автобусларни ҳам кимдир бошқариши керак-ку, 
ахир! 
Бунга ҳам ўрта мактабда чора кўрилади - муайян ўсмир лицейда 
билимларини давом эттириши керакми ёки олган билимлари етарлими
профессионал касб-ҳунар мактабига бориш керакдир, эҳтимол. Таъкидлаш 
жоизки, бу икки йўл ҳам мамлакатда бирдек қадрланади. 
Ҳар бир боланинг у ёки бу фаолиятга мойиллигини аниқлаш “келажак 
ўқитувчиси” томонидан тест ва суҳбатлар йўли орқали амалга оширилади. 
Умуман олганда, Финляндия мактабида таълим жараёни юмшоқ, 
бироқ бу мактабни жиддий қабул қилмаса ҳам бўлади, дегани эмас. 
Мактаб режимига риоя қилиш мажбурий. Барча ўтказиб юборилган 
дарсларда қайта ўтиришга тўғри келади. Масалан, ўқитувчи 6-синф таълим 
олувчиси учун ўз жадвалидан “бўш соат”ни белгилайди ёки 2-синфнинг 
дарсига кириб ўтиради. Дарс қиладими, зерикиб ўтирадими, ўзига ҳавола. 
Кичик ёшлиларга халақит берса, бу ҳисобга ўтмайди, яна бошқа соатда 
қайта ўтиришга тўғри келади. 
Ўқитувчи берган вазифани бажармаган, дарсда ишламаган боланинг 
ота-онаси мактабга чақиртирилмайди, танбеҳ ҳам берилмайди, ақлий 
қолоқликда айбланмайди ҳам. Агар ота-она ҳам фарзандининг бундай 
хатти-ҳаракатларига бефарқ қараса, бола шунчаки кейинги синфга 
ўтмайди. 
Финляндияда бир синфда иккинчи йилга қолиш уят ҳисобланмайди, 
айниқса 9-синфдан кейин. Катта ҳаётга жиддий тайёргарлик кўриш лозим, 
шунинг учун фин мактабларида қўшимча (мажбурий эмас) 10-синф бор. 
7. Мустақиллик 
Финляндияда мактаб болани энг асосийси - мустақил муваффақиятли 
ҳаётга ўргатиши керак дея ҳисобланади. Шу боис у ерда фикр юритиш ва 
ўз хоҳишига кўра билим олишга ўргатилади. Ўқитувчи янги мавзуларни 
сўзлаб ўтирмайди - барчаси китобда бор. Ёд олинган формулалар эмас, 
маълумотномадан, матндан, интернетдан, калькулятордан фойдаланиш - 


106 
жорий муаммолар ечимини топиш учун керакли ресурсларни жалб 
қилишни билиш муҳим. 
Шунингдек, мактабдаги педагоглар таълим олувчилар ўртасидаги 
можароларга ҳам аралашишмайди, уларга ҳаётий вазиятларга мустақил 
тайёрланиш ва ўзлари учун жавоб бериш масъулиятини ривожлантириш 
имкони берилади. 
Финляндия мактаблари бир хил бўлса-да, улардаги ўқув жараёнлари 
турлича ташкил қилинган. 

Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling