130
ҳал этишга руҳлантириш бўлса,
иккинчидан, ўз фаолиятини тўғри
уюштириш қобилиятидир.
6. Обрўга эга бўлишлик қобилияти- ўзининг шахсий хусусияти,
билимдонлиги, ақл- фаросатли, мустаҳкам иродаси билан обрў
орттириш
уқувчанлиги. Фанда бу қобилият тури- авторитар қобилият, деб ҳам
юритилади. Ҳурматга эга бўлиш таълим берувчи шахсий сифатларнинг
бутун
бир комплексига, чунончи, унинг иродавий сифатларига
( дадиллилиги, чидамлилиги, қатъийлиги, талабчанлиги ва ҳ.к) шунингдек,
тарбияланувчиларга таълим ҳамда тарбия бериш маъсулиятини ҳис
этишга, бу ишончни тарбияланувчиларга ҳам етказа олишига боғлиқ
бўлади.
7. Коммуникатив қобилият - муомала ва мулоқот ўрната олиш,
болаларга киришиб кетиш қобилияти, тарбияланувчиларга тўғри ёндошиш
йўлини топа олиш, улар билан педагогик нуқтаи назардан самарали ўзаро
муносабатлар ўрната билиш, педагогик назокатнинг мавжудлиги.
8. Диққатни тақсимлаш қобилияти- бир неча объектларга бир
даврнинг ўзида ўз муносабатини билдириш. Таълим берувчи учун
диққатнинг барча хусусиятлари- ҳажми,
унинг кучи, кўчувчанлиги, идора
қилина олиши ва ишга солинишнинг тараққий этганлиги муҳимдир.
Қобилиятли, тажрибали таълим берувчи ўз фикрини (ёки тарбияланувчи
фикрини) баён қилишда диққат
билан кузатади, айни вақтда барча
тарбияланувчиларни
ўз
диққат-эътиборида
тутади,
толиқиш,
эътиборсизлик, тушунмаслик аломатларини ҳушёрлик
билан кузатиб
боради, барча интизом бузилиш ҳолларини эътибордан қочирмайди,
ниҳоят ўз шахсий хатти-ҳарактларини (мимикаси, пантомимикаси, юриш-
туришни) ҳам кузатиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: