Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Педагогик маҳорат яхлит тизим сифатида қуйидаги таркибий


Download 3.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/119
Sana11.10.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1698746
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   119
Bog'liq
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА

Педагогик маҳорат яхлит тизим сифатида қуйидаги таркибий 
қисмлардан иборат:
- педагог шахсининг инсонпарварлик йўналишига эга бўлиши, унинг 
қизиқишлари, қадрият йўналишларининг олий мақсадга-баркамол авлод 
тарбиялаб етиштиришга йўналтирилганлиги;


125 
- мутахассислик фанлари, ўқитиш методикаси, педагогика ва 
психологиядан профессионал билимларга эга бўлиши; 
- педагогик қобилиятга эга бўлиши (мулоқотга мойиллик, ишчанлик
келажакни тасаввур қила олиш, касбий мустақиллик, сенсор ахборотларни 
тезлик билан англаш);
- педагогик техникани эгаллаши, яъни ўз-ўзини бошқара олиши, ўзаро 
таъсир этиш ва ҳамкорликда ишлашни уддалаши. 
Педагог шахсининг инсонпарварлик йўналишга эга бўлиши-таълим 
олувчи шахсини ҳурмат қилиши, айрим масалаларни ўзини таълим олувчи 
ўрнида сезиб ҳал этиши, адолатли бўлиши, педагогик фаолиятни пировард 
мақсадга – баркамол авлод тарбиялашга йўналтиришда ифодаланади. Буюк 
мутафаккиримиз Ибн Сино ҳам ўқитувчи шахсида ҳалоллик, адолат, 
поклик, меҳнатсеварлик, фидоийлик, одамгарчилик каби хислатларни 
қадрлаган. 
Инсонпарвар бўлиш маҳоратли педагог фаолиятининг бирча 
жиҳатларини қамраб олади ва унинг аниқ вазифаларини ҳам белгилаб 
беради. Инсонпарварлик деганимизда, таълим олувчиларнинг дини, ирқи, 
миллати, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, уларнинг барчасига 
бир хил муносабатда бўлишни тушунамиз. Ҳар бир таълим олувчига 
инсонпарварлик нуқтаи назаридан ёндошишимиз даркор. Болаларни сева 
олиш, уларга ўз ота-оналаридек меҳрибонлик кўрсата билиш моҳир 
педагогнинг муҳим инсонпарварлик фазилатларидан биридир. Педагог ҳар 
доим, ҳамма вақт таълим олувчиларга меҳрибонлик кўрсата олиши лозим. 
Ўз таълим олувчиси тўғрисида шошма-шошарлик билан хулоса 
чиқармаслик, улар ҳақида салбий ёки ижобий фикрга келмаслик керак. 
Таълим олувчилар орасида унинг “севимли” ёки “ёмон” кўрадиган 
тарбияланувчиларни бўлиши таълим олувчида педагогга бўлган ҳурматни 
сўндиради. Ҳар қандай бўш ва паст ўзлаштирадиган, “тарбияси 
қийин”таълим олувчи билан ишлаганда педагогнинг вазифаси шундан 
иборатки, таълим олувчидаги ана шу билинар билинмас лекин энг муҳим 
ижобий фазилатни топа олиш ва шу фазилатга таяниб таълим олувчи 
мулкидаги, ўтмишидаги салбий хусусиятларни тугатишга интилмоғи 
лозим. Педагог шахсий фазилатлари тизимида педагоглик фаолиятга 
бўлган эҳтиёж номли муҳим касбий йўналиш мавжудки, у педагогик 
маҳоратни эгаллаш учун катта ролъ ўйнайди. Бундай профессионал 
хусусиятларни 
олимларимиз 
С.Баранов 
ва 
бошқалар 
шундай 
изоҳлайдилар: педагогик фаолиятга бўлган эҳтиёж профессионал 
маҳоратдаги педагог шахсий фазилатларини белгиловчи қимматли 
баҳодир, у ўзида: “...болаларга қизиқиш ва муҳаббатни; педагогни ишга 


126 
ҳавасни; 
психологик-педагогик 
зийраклик 
ва 
кузатувчанлигини 
мужассамлаштиради”. 
Педагогнинг 
таълим 
олувчиларга 
нисбатан 
меҳрибонлиги, 
ҳайрихоҳлиги болаларни севиши инсоний талабчанлик асосида кўрилмоғи 
лозим, инсонпарварликка асосланган талабчанлик таълим олувчиларни 
интизомга чақиради, ўз ҳулқ-атвори тўғрисида ўйлашни, ўзига бошқалар 
кўзи билан қарашни, салбий хусусиятларини қайта тарбиялашни, ижобий 
фазилатларини такомиллаштиришни йўлга қўйишга даъват этиш 
муддаосига эришади. Бунинг учун педагог талабнинг меъёрини билиши 
лозим. Талаб истиқболли бўлиб, боланинг келажак ҳаёти, фаолиятини 
ривожлантиришга қаратилган, болаларни қувончга қизиқишларини 
такомиллаштирувчи йўналтирилган бўлсагина, мақсадга мувофиқ бўлади. 
Шу билан бирга,педагогнинг ўзи миллий қадриятларнинг моҳият 
мазмунини чуқур англаши, уларга ҳурмат эътиқоди бўла олиши даркор. 
Ижтимоий ҳаёт қонунларини аниқ тушуниш, миллий-аҳлоқий қадрият, 
мафкура мазмунини англаш таълим олувчиларда боболар авлодлар руҳига 
ҳурматни, илмий дунёқараш асосларини тарбиялаш учун муҳим аҳамият 
касб этади. Шундай қилиб, педагог шахсий фазилатининг муҳим омили 
ўтмиш меросини мукаммал билиш, қадриятлар, урф-одатлар мазмунини 
англаш ижтимоий тараққиёт қонуниятларини тушуниш орқали илмий 
дунёқарашни ўзида тарбияланган бўлиши керак. 
Касбий билимлар педагогик маҳоратнинг туб асосини ташқил қилади. 
Педагог билими, бир томондан у дарс бераётган фан тўғрисидаги 
билимига, иккинчи томондан эса, уни ўзлаштираётган таълим олувчиларга 
қаратилган бўлади. Ўзи дарс бераётган фанни, ўни ўқитиш методикаси, 
педагогика ва психология фанларидан пухта билимга эга бўлиши, педагог 
профессионал билимлари мазмунини ташқил этади. Шу билан бирга, 
Ўзбекистоннинг ўз тараққиёт йўли моҳияти, миллий тарбия моҳияти ва 
мазмунини чуқур англаш, чуқур илмий назарий салоҳияти, педагогик 
ижод, ўз фанининг тарбиявий имкониятларини мукаммал билиши, 
педагогик билимларни такомиллаштиришга интилиш, мамлакатимиз 
Президентининг ички ва ташқи сиёсатидан хабардорлик, ўзбек халқининг 
анъаналари, қадриятлари, урф – одатларини яхши англаши, сиёсат, тарих, 
маданият, маънавият, адабиёт ва санъат, ахлоқшунослик, диншунослик, 
ҳуқуқшунослик, 
ўлкашунослик, 
техникага 
оид 
маълумотлардан 
хабардорлик, этнопедагогика, этнопсихологияга оид билимларга эга бўлиш 
ва ҳоказо. 
Касбий билимлар негизида педагог ҳатти-ҳаракати ва хулқининг 
асосини ташқил этувчи педагогик принциплар ва қоидалар вужудга 


127 
келади. Бу принцип ва қоидаларни ҳар бир педагог ўз тажрибасига таянган 
ҳолда яратади. Бу билимлар доимо такомиллашиб бориши зарур. 

Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling