Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 3.44 Mb. Pdf ko'rish
|
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА
“БУМЕРАНГ” МЕТОДИ “Бумеранг” методи таълим олувчиларни дарс жараёнида, дарсдан ташқарида турли адабиётлар, матнлар билан ишлаш, ўрганилган материални ёдда сақлаб қолиш, сўзлаб бера олиш, фикрини эркин ҳолда баён эта олиш ҳамда бир дарс давомида барча иштирокчиларни баҳолай олишга қаратилган. Ушбу методда тарқатма материаллар иштирокчилар томонидан якка ва гуруҳ ҳолатида ўзлаштирилади ҳамда ўзаро суҳбат, баҳс- мунозара, турли саволлар орқали уларнинг матнни қай даражада ўзлаштирилганлиги назорат қилинади ва кичик гуруҳларнинг фаолликлари ва ўзлаштириш даражалари тезкор баҳоланади. “Бумеранг”методи бир неча босқичда ўтказилади: 1- босқич. Рақамли карточкалар ёрламида 4-5 кишидан иборат кичик гуруҳларни ташкил 147ти шва ўрганиладиган мавзу матнини гуруҳлар сонига мос ҳолда алоҳида бўлакларга ажратган ҳолда гуруҳларга тарқатиш. (Ҳар бир гуруҳга алоҳида топшириқ берилади, тарқатма матнлар ҳам ҳар бир иштирокчига берилиши лозим) 10-чизма. Рақамли карточкалар ёрдамида кичик гуруҳларни шакллантириш 2-босқич. Гуруҳ аъзоларига берилган матнлар иштирокчилар томонидан якка тартибда, сўнг гуруҳ билан мустақил ўрганилади. 3-босқич. Рангликарточкалар (ранглар кичик гуруҳ иштирокчиларининг сонига мос бўлиши керак) кичик гуруҳ 148 иштирокчиларига тарқатилади. 10-чизма. Рангликарточкалар ёрдамида кичик гуруҳларни қайта шакллантириш 4-босқич. Ҳар бир кичик гуруҳлардаги бир хил рангли карточка эгалари алоҳида стол атрофида бирлашадилар.Бу босқичда ҳар бир иштирокчи ҳам “таълим берувчи”, ҳам “таълим олувчи” ролида иштирок этади.“Таълим берувчи” сифатида ўрганиб келган материалини шерикларига тушунтиради, “таълим олувчи” сифатида гуруҳдошлари тушунтирган матнларни ўрганади. 5-босқич. Гуруҳ иштирокчилари саволлар асосида бир-бирларини текшириб кўрадилар.Баҳолаш эса гуруҳларнинг бир-бирларига савол бериши ёки тест саволлари ёки ўрганилган матннинг тақдимоти кўринишида олиб борилиши мумкин. Download 3.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling