Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


X ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ


Download 197.21 Kb.
bet7/52
Sana21.02.2023
Hajmi197.21 Kb.
#1218450
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   52
Bog'liq
йурикнома

X

ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ

................................... 82


КИРИШ

Мазкур йўриқнома таълим муасасаларига ажратилган ва мавжуд мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, комьпютер техникаси, спорт анжомлари ва бошқа инвентарларини доимий сақланиши юзасидан улардан таълим жараёнида самарали фойдаланиш, уларни сақлаш ва ўрнини қайта тўлдириш тизимини яратиш, бу борада таълим муассасалари масъул ходимлари, ўқитувчилари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш шунингдек, уларни доимий сақланиши, босқичма-босқич инвентаризациядан ўтказиб турилиши, унинг натижаси бўйича таъмир талабларини таъмирлаш, ишлатилганлари, эскирганлари ва яроқсизларини янгисига алмаштириш бўйича таълим муассасаларини доимий сақлаш шунингдек, таълим жараёнини узликсиз таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.


Ушбу йўриқнома таълим муассасаларига ажратилган мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, спорт анжомлари ва бошқа инвентарларидан самарали фойдаланиш ва уларни сақлаш тизими йўриқномаларини шакллантириб масъул ходимлар ва моддий жавобгар шахслар масъулиятини белгилайди.
Таълим муасасаларига ажратилган мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, спорт анжомлари ва бошқа инвентарлардан таълим жараёнида самарали фойдаланиш уларни сақлаш тизимини яратиш, уларни ҳар йили инвентаризациялардан ўтказиш жараёнида ҳар йили паспортини янгилаш, яроқсизлари ва ишдан чиққанларини янгисига алмаштириш бўйича талабномаларни ишлаб чиқилишини белгилайди ва таъминлайди.
Таълим муассасаларида жиҳозланган фан хоналари, ўқитишнинг техникавий воситалардан фойдаланадиган машғулотларнинг сифатини оширишга, таълим жараёнини такомиллаштиришга, ўқувчининг малака ва кўникмаларини шакллантиришда таълим жараёни субъектлари вазифаларини белгилаш учун меъёрий хужжат бўлиб хизмат қилади.
Таълим муассасасига олиб келинган барча моддий қийматга эга жиҳозлар ҳисобхона ходимлари ва моддий жавобгар шахслар томонидан унга тааллуқли бўлган барча маълумотлар: қайси ташкилотдан олинди, номи, сифати, миқдори, нархи, суммаси, санаси кўрсатилади ҳамда қабул қилган моддий жавобгар шахс имзоси билан расмийлаштирилиб, кирим қилинган моддий бойликларни жойлаштириш, сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш ҳамда ўрнини тўлдириб боришни назорат қилиш бўйича мактабнинг масъул ходимлари масъулиятини белгилайди.


Download 197.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling