Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги
XI. ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИГИ ТАЛАБЛАРИ
Download 197.21 Kb.
|
йурикнома
XI. ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИГИ ТАЛАБЛАРИ
Ёнғин хавфсизлиги: 1.1. Барча таълим муассасаларида содир бўладиган ёнғин, портллашлар кўплаб моддий зарар кўришга олиб келади. Турар-жойи, жамоа бинолари хом-ашё маҳсулотлари ускуна ва дастгоҳлар, тайёр маҳсулотлар ёниб кетади. Натижада бу халқ хўжалигини ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳам қуйидаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қаътий амал қилишимиз лозим. 1.2. Ёнғин хавфсизлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, Маданият ва спорт ишлари вазирликла тасарруфидаги таълим муассасалари учун чиқарилган ёнғин хавфсизлиги қоидалари асосида ташкил этилади. 1.3. Жиҳоз ва ускуналар сақланадиган хоналар, кўпикли ва углекислотали ўт ўчиргич, хабар бериш қурилмаси ва бошқалар билан таъминланиши керак. 1.4. Ёнғинга қарши ускуналар сақланадиган жойни тўсиб қўйиш ва бошқа мақсадлар учун ишлатиш ман этилади. 1.6. Чанг ва мойни артиш учун мўлжалланган, фойдаланилган ва фойдаланилмаган материаллар ёпиқ қопқоқли темир қутиларда сақланиши керак. 1.7. Фойдаланилган жиҳоз- ускуналарнинг занг -чанг ва мойни артиш материаллари, қиринди ва чиқитлар ҳар куни, машғулотлардан кейин чиқариб ташланиши керак. 1.8. Тез ёнувчан ва ёнғинга хавфли материал (бензин, керосин, спирт, лак, бўёқ, мой ва ҳ.к.) лар ёнғинга қарши инспекция билан келишилган махсус хонада сақланиши керак. Иш ўринларида бу материалларнинг ҳиди иш куни учун белгиланган меъёрдан ортмаслиги керак. Уларни иш кунидан сўнг омбохонада қолдириш таъқиқланади. Газ босими остидаги сиғимларни сақлаш ва ишлатиш ман этилади. 1.9. Тез ёнувчан, ёнғинга хавфли жиҳозлар ва инвентарлар ва материаллар сақланадиган хонада электр ёриткичлари шиша қопқоқ билан беркитилган бўлиши керак. 1.10. Электр иситкичлар махсус ажратилган жойда ўрнатилиши керак. 1.11. Электр ускуналарининг носозлиги ёки уларнинг ишлатиш қоида ва талабларига амал қилмаслик одамни шикастланишига олиб келади. Электр токи одам танасига термик, электролитик ва биологик ҳолда таъсир этиши мумкин. Натижада одамнинг нафас олишида, юрак фаолиятида, моддалар алмашинувида, қон таркибида ва бошқа аъзоларида ўзгариш бўлиши мумкин. 1.12. Электр ускуналарни ўрнатиш ва уларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи ходимлар мактаб ва халқ таълими бўлимига тегишли бошқа муассасаларида 1000 вольтгача кучланишга мўлжалланган электр қурилмаларни ишлатишга оид тартиб асосида иш кўриши ва унга тўла амал қилиши керак. Download 197.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling