Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Компьютер синфида моддий бойликларни сақлаш бўйича жавобгарлик


Download 197.21 Kb.
bet45/52
Sana21.02.2023
Hajmi197.21 Kb.
#1218450
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   52
Bog'liq
йурикнома

Компьютер синфида моддий бойликларни сақлаш бўйича жавобгарлик:


Компьютер синфидаги моддий бойликларни (компьютер, қурилмалар, мосламалар, мебеллар, дастурий таъминот) сақланишига компьютер синфига маъсул шахслар (штат бирлигига мувофиқ мухандис-дастурчи бўлиши лозим, у касб-хунар коллежини тугатган компьютер соҳаси мутахассиси бўлиши шарт) тўлиқ жавобгардирлар. Барча моддий бойликлар йўриқнома рақамига эга бўлиши шарт.
Моддий бойликларни сақланишига мухандис-дастурчи маъсул шахс этиб директор томонидан тайинланади. Назарий ва амалий дарслар, дарсдан ташқари ва факультатив машғулотлар ўтказиш даврида моддий бойликларни сақланишига, ҳамда компьютерларни созлигига жавоб беради. Компьютер синфида дарс ёки машғулот ўтаётган ўқитувчи дарс жараёнида хонага маъсул шахс ҳисобланади. Дарс ёки машғулотлар тугагач дарс ёки машғулот тугаганидан сўнг ўқитувчи синфни мухандис-дастурчига тўлиқ топширади.
Мухандис-дастурчи ишдан бўшаганида моддий бойликлар мактабнинг моддий бойликлар бўйича жавобгар шахсига топширади.
Хужжатлардан намуналар
Ўқув компьютер синфи ҳолатига баҳо

Сентябрь

Январь

Июнь




















Мавжуд жиҳозларнинг инвентар рўйхати





Техника воситалари рўйхати

Номи

Сотиб олинган йили

Мактаб бўйича
инвентар №

1













2

























































Фан хонасига жавобгар шахс


Имзо Ф.И.О.





Хавфсизлик техникаси қоидалари ва ўқувчилар билан хавфсизлик техникаси бўйича олиб борилган машғулотлар


Т/р

Ўқувчилар фамилияси

Синфи

Санаси

Ўқувчи имзоси

1.













2













3





























Машғулот олиб борувчи

Имзо Ф.И.О.




Хонанинг бандлик жадвали



Синф



Машғулот номи

Иш вақти

Душанба

Сешанба

Чоршанба

Пайшанба

Жума

Шанба










































































Ўқув-методик таъминот рўйхати





20 -20







1. Таъминланиши:

  • ўқув жиҳозлар билан

  • ўқув-методик мажмуа (методик адабиётлар, электрон дарсликлар, ўқув педагогик дастурлар, методик ишланмалар)










2. Мавжуд дидактик тўпламлар:










3. Дастурий таъминот

      • операцион система ( WINDОWS, …)

      • Оffice (Word, Excel, Paint, Access, Power Point, …) дастурлар пакети

      • амалий дастурлар

      • ўргатувчи дастурлар











КОМПЬЮТЕРнинг ишдан чиқиши ва уларнинг таъмир этилганлиги ҳақидаги журнал


Т/р

Қурилма
номи

Носозлик аниқланган вақт

Қайси такомпьютерилот томонидан созланди, фамилияси

Қабул қилиб олувчи масъул ходим ва сана

Изоҳ

1
















2


































IX. УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИННГ СПОРТ ЗАЛИ
1. Спорт залдаги спорт анжомлари ва жиҳозларини жойлашиш тартиби:
1.1. Спорт зал ва майдон 1000-1200 м2 гача бўлиб, жисмоний машқлар ва спорт турлари бўйича мусобақалар амалий ўтказилиши учун мўлжалланган бўлади.
1.2. Залнинг баландлиги спорт ўйинлари турлари бўйича тўп ҳеч қандай тўсиқларсиз ҳаракатланиши учун мослаштирилган бўлиши керак. Спорт зал анжомлари жойлаштиришда қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1.3. Жисмоний тарбия ўқитувчиси ўқув машғулотларини олиб боришда 1-4, 5-7, 8-9 синф ўқув дастурига асосан ускуна-жиҳозларни жойлаштириш тартибини билиш.
1.4. Гимнастика жиҳозлари устунга ўрнатилиб, шунинг билан бирга ўз навбатида махсус метал мосламаларга мустаҳкамланиб белгиланган тартиб асосида залга жойлаштирилади.
1.5. Ўқув машғулот мазмуни, ўқувчиларнинг ёшини эътиборга олиб, спорт анжомларни қисқа вақтда ўрнатиш, алмаштириш, ўзгартириш ва ташишга спорт залда шароитлар яратилади.
1.6. Спорт ускуналари ва жиҳозларини залга жойлаштириш ва ўрнатиш учун ташишда махсус аравачалардан фойдаланилади.
1.7. Жиҳозларни жойлаштиришда ўқув жараёни, мусобақа тури ва шакллари ҳамда қатнашувчиларнинг ёши эътиборга олинади.
1.8. Спорт анжомларининг ўлчамларига (габарит) қараб гимнастика ускуна ва жиҳозлари жойдаштирилади.
1.9. Оғир бўлган спорт анжомларини вақтинчалик сақлаш учун спорт залидаги махсус хонага киритилади.
1.10. Гимнастика залларида гимнастика машғулотларини ўтказиш учун залнинг марказида эркин машқларни бажариш гилами жойлаштирилади.
1.11. Таяниб сакраш учун ускуна-жиҳозлар зал деворга яқин бўлган жойда жойлаштирилиб, югуриб келиш жойи эса чиқиш эшиги томонда бўлиши керак.
1.12. Залнинг эшиги тўғрисида қўш поя (брусья) ва дастакли от (конь) жойлаштирилади. Уларни жойлаштиришда олиб чиқишга ҳалақит бермайдиган ҳолда ўрнатиш ва жойлаштириш керак.
1.13. Гимнастик ускуна жиҳозлар (турник, от, яккачўп ва шунга ўхшаш) полга темирли занжир ёрдамида махсус илгичлар билан бир текис ўрнатилди.
1.14. Гимнастик нарвон деворга махсус болтлар ёрдамида чуқур кийгизилиб, темир бурчакли деталлар билан қотирилади. Нарвоннинг пастки қисми полга бурчакли деталга шруп (мих) ёрдамида билан қотирилади. Ҳар бир нарвоннинг оралиғи 2-3 метр бўлиши керак.
1.15. Гимнастика ўриндиғи (скамейка) унинг узунлиги 4,0 метр, баландлиги 35 см, эни (ўтирадиган жой) 27 см, ҳамда пастки қисмидаги тахтаннинг эни 10 см бўлиб баландлиги 8 см.дан иборатдир (ўриндиқни ағдариб қўйиб мувозанат сақлаш машқларини бажаришда фойдаланилади).
1.16. Ўриндиқнинг ўтириш жойи текис бўлиши зарур бўлиб унинг синган, чуқур ўйилган, дарз кетган, парча бўлиб чиқиб қолган жойлари бўлмаслиги керак.Ўриндиқнинг барча қирралари юмолоқланган ҳолатда текисланган бўлиши зарур. Шунингдек, ўриндиқ учун болт, шурп, гайка, темирдан махсус тайёрланган бурчаклар ишлатилади.Ўриндиқнинг тахта қисми НЦ- 218 рангсиз лак билан ҳамда темир деталлар эмал ПФ- 115 қора ёки кукунли бўёқлар билан бўялади.
1.17. Гимнастик арқон юмшоқ ва майин ип толаларидан мустаҳкам ишланган бўлиб, унинг баландлиги 5 метр, қалинлиги 34 мм. Арқонга кийгизилган махсус ясалган темир мосламали илгичлар ёрдамида спорт иншоотининг шифт қисмидаги махсус мосламага эркин ҳаракатланиб туришини эътиборга олиб, мустаҳкам ўрнатилади.
1.18. Ҳалқалар одатда махсус ишланган тирсакларга, мактаб спорт залларидаги шип тўсинларига, шипи баланд залларда портикка махсус мосламалар ёрдамида осилади.Улар троси мустаҳкам каноп материаллидан ясалган арқон ҳамда мусобоқаларда махсус стал материалли трослардан фойдаланилади. Уларнинг осилган жойи полдан 5,5 баландда, ҳалқанинг полдан баландлиги 2,5 метр бўлиб ҳалқалар орасидаги масофа эса 0,50 см. Ҳалқанинг ички айлана диаметри 18 см., ушлагичнинг айлана диаметри 2,8 см. Деворга маҳкамланадиган ҳалқаларда махсус қулф бўлиб, ана шу қулф ёрдамида занжирни деворга қоқилган илгичга маҳкамлаб қўйилади
1.19. Гимнастика дастакли от (конь) Бўйи 160 см. эни 36 см, дасталари 40-45 см оралиқда симметрик ўрнатилган, дасталарнинг от сиртидан баландлиги 12 см , полдан баландлиги эса 120 см бўлади . Отнинг усти чарм ёки сунъий чарм билан қопланган бўлади. Отнинг устига оғир, ўткир учли бўлган жисмлар қўйииш ҳамда спорт оёқ кийимисиз чиқиш ва ўтириш, ликкилатиб ўйнатиш ман этилади.
1.20. Қўш поя (брус) ўғил болалар шуғулланадиган қўш поя ёғоч (жерда) ларнинг узунлиги 350 см бўлиб, мустаҳкам ёғоч материалидан махсус тайёрланади. Ёғочнинг айлана диаметри 4 см , улар махсус стал темир мосламаларга маҳкамланиб бириктирилган бўлади, уларнинг қайишқоқлиги силташ машқларини бажаришда 41х51 мм ташкил этади.Улар полдан 160-170 см баландликда, оралиғи 42 – 62 см бўлади ҳамда мусобоқаларнинг кўламига қараб ва шуғулланувчининг бўйига қараб ўзгартириб турилиши мумкин;
1.21. Баланд турник тортқичлар ёрдамида мустаҳкамланган тик тирговичларга горизонтал маҳкамланган, силлиқланган диаметри 28 мм темир (сталь) ушлагичдан иборат.Машғулотнинг мазмунига қараб турник баланлигини ўзгартириш (120 смдан 240 см гача) ва машғулотдан кейин ечиб тахлаб қўйиш мумкин. баланд турник залга кириш эшигига қарама-қариши тарзда жойлаштириш лозим, унинг триф (трос сим)лари кўндаланг ҳолда ўрнатилади. Турникни ўрнатишда икки ёнбошидан 4-6 метр сакраб тушиш учун майдон қолдирилади.
1.22. Пружинали кўприкча баландлиги 40 см, бўйи 120-130 см бўлади машғулот вақтида кўприкча олдинги четини гимнастика тўшагига тақаб, полда маҳкам турадиган этиб резина йўлкага қўйилади.
1.23. Гимнастика якка чўпи мувозанат машқларини бажариш учун қўлланилади, унинг узунлиги 5 м, қалинлиги 16 см, устки ва остки сатҳининг эни 10см. Сирт қисми сирғанмайдиган бўлиши керак. Яккачўп полдан 120 см баландда бўлиб, унинг оёқлари мустаҳкам бўлиб ишланиши зарур.
1.24. Гимнастика таёқчалари айлана диаметри 25-30 см бўлиб, узунлиги 90 см. Ундан болалар гимнастика машғулотларида ва умумривожлантирувчи машқларни бажаришда фойдаланилади.
1.25. Тўлдирма тўплар ичига денгиз ўти, юнг ёки бошқа материаллар зичлаб тиқилган чарм ёки сунъий материаллдан тайёрланади. Унинг диаметри 31 –40 см, оғирлиги 1 - 1,5 кг бўлади.
1.26. Аниқ нишонга улоқтириш шити унинг ўлчами 100 х100 бўлиб, гимнастика деворчасига илгаклар ёрдамида маҳкамланади ёки идиб қўйиш учун махсус мослама ясалади. Унинг белгиланиши, маркази диаметри 18 см, кейинги доираларнинг диаметри 40, 60, ва 80 см. Доиралар 1 см знликда оқ мой бўёқ билан чизилади.
1.27. Спорт анжомлари махсус ажратилган жойларда яъни лойиҳа талабларида берилган тавсияларга мос равишда уларнинг (бўйи, эни ва баландлиги) ўлчамларини эътиборга олган ҳолда жойлаштирилади.

Download 197.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling