Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Спорт зал даги спорт анжомлари ва жиҳозларига қўйилган санитария-гигиена талаблар


Download 197.21 Kb.
bet48/52
Sana21.02.2023
Hajmi197.21 Kb.
#1218450
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52
Bog'liq
йурикнома

4. Спорт зал даги спорт анжомлари ва жиҳозларига қўйилган санитария-гигиена талаблар:
4.1. Мактаб спорт иншоотларини, ўқув-тажриба майдончаларида хавфсизлик техникаси ва шуғулланиш санитарияси қоидаларига амал қилишда ўқувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишга мактаб директори, бу ишга бевосита раҳбарлик қилувчи ўқитувчи, ишлаб чиқариш амалиётини ўтишда муассаса раҳбарлари ва ишлаб чиқариш таълимига масъул бўлган шахслар жавобгар бўлади.
4.2. Ўқувчиларнинг ўқув залларида шуғулланиши, шунингдек, амалиёт ўташдаги иш тартиби ўқувчиларни тайёрлашга оид амалдаги қонунчилик асосида тузилган ўқув режаларига асосан белгиланади.
4.3. Ўқувчилар залда шуғулланиши учун мазкур қоидаларда қайд этилган меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидалари, санитария- гигиенаси талабларига қатъий амал қилган ҳолда ташкил этилади.
4.4. Мактаб спорт залида машғулот ўтказилишига рухсатнома ўқув йили бошланишидан илгари туман ҳокимияти, халқ таълим бўлими, санитария эпидемиология хизмати ва касаба уюшма қўмитаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан берилади.
4.5. Спорт иншоатининг талаблари, улардаги жиҳоз ва ускуналарнинг жойлаштирилиши ишлаб чиқариш корхоналарини лойиҳалаш талабларига, Республика санитария-эпидемиология хизмати томонидан тасдиқланган санитария қоидаларига жавоб бериши лозим.
4.6. Мактаб биносига туташ ҳолда қурилган спорт зали, мактаб биносидан алоҳида қурилиши, синф хоналари, бошқа қаватлардан товуш ютувчи капитал девор ва изоляциялаш воситалари билан ҳимояланиши лозим.
4.7. Машғулотлар билан шуғулланадиган хонасининг поли иссиқ, силлиқ, тозалаш учун қулай бўлиши, чангимаслиги, тойғаноқ бўлмаслиги, лозим. Спорт иншоатида тўғридан-тўғри ташқарига чиқадиган иккитадан кам бўлмаган қутқарув йўлакларнинг эшиклари бўлиши ҳамда эшиклар фақат чиқиш йўналиши бўйича очилиши керак. Ўрнатилган мебель ва турли хил жихозлар ўқув мосламалар сони меъёрдан ошмаслиги лозим, уларни жойланиши ўқувчиларни енгил харакатларинишига, чиқиш эшикларни ҳамда ёнғин ўчириш воситаларига олиб борувчи йўлларни тўсиб қўймадиган тарзда ўрнатилади.
4.8. Йилнинг совуқ пайтларида спорт зал ечиниб кийиниш, ювуниш ҳамда ёрдамчи хоналар намлик ва ҳаво ҳарорати белгиланган талаблар даражасида бўлиши лозим.
4.9. Эшик, зинапоя ва йўлаклар ва ўрнатилган жиҳоз-ускуналар қурилиш ҳамда ёнғиндан сақланиш қоидаларига биноан жойлаштирилиши ва ўрнатилиши керак.
4.10. Деворлар силлиқ бўлиши, бўёқ билан қопланиши, уларни намлаб тозалаш имконини бериши лозим. Барча хоналар ва улардаги жиҳозлар соз, ишчи ҳолатда бўлиши, озода ҳолатда сақланиши лозим.
4.11. Чанг қоплашининг олдини олиш учун пол ҳар бир машғулот сўнггида хўл латта билан ҳамда намлаб ёки бошқа усулда тозалаб турилиши лозим.
4.12. Спорт иншоати ичида юқори сифатли (санитария талабларига жавоб берувчи) ичимлик ҳамда ювиниш учун иссиқ ва совуқ сув билан таъминланади.
4.13. Спорт залда тиббий ходим ва унинг хонаси, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори-дармон ва боғлов воситалари (аптечка) билан таъминланиши лозим.
4.14. Электр нури майин, етарли ёритилган бўлиши зарур.
4.15. Дераза ойналари йилда камида икки марта тозалаб турилиши, тутун, дуд ва чанг кўпроқ чиқадиган хоналарда уларнинг ифлосланишига қараб йилига камида 4 марта тозаланиши лозим.
4.16. Спорт зал дераза ойналарини ювишга ўқувчиларни жалб қилиш таъқиқланади.
4.17. Умумий ёритиш лампалари залда полдан камида 5-5,5 м баландликда жойлаштирилади.
4.18. Маҳаллий ёритиш ускуналари қуввати 100 ваттдан ошмаслиги ва 36 вольтдан юқори бўлмаган кучланишда ишлаши лозим.
4.19. Спорт иншооти хоналари ва зал ҳамда ёрдамчи хоналар ҳаво алмаштириш ва иситиш тизими билан жиҳозланган бўлиши керак. Ҳаво алмаштириш табиий, механик ёки аралаш бўлиши мумкин, у санитария меъёрида кўзда тутилган ҳаво алмашинуви, ҳарорат ва ҳаво таркибини таъминлаб бериши лозим.
4.20. Ҳаво алмаштириш ускуналари ҳамма вақт ишчи ҳолатда бўлиши, уларни ишлатиш учун жавобгар шахсларнинг доимий назоратида бўлиши лозим.
4.21. Ҳавони алмаштириб турувчи вентиляциянинг бир соатда уч марта алмашиб улгуришини таъминлайдиган бўлиши мақсадга мувофиқ бўлиб, ҳаво алмаштириш ускуналари режали равишда таъмирланиб, ростлаб турилиши, даврий санитария ва техник синовдан ўтказилиб, ишларнинг барчаси махсус дафтарда қайд этиб борилади.
4.22. Спорт иншооти хона ва залларини радиаторли марказий иситиш тармоғидан фойдаланиш тавсия этилади.
4.23. Иситиш ҳароратининг бир меъёрда бўлиши, ростлаб туриш имкониятининг бўлиши, умумий тармоққа улаш ёки узиш ускуналарининг ишчи ҳолатда бўлиши талаб қилинади.
4.24. Спорт иншооти хона ва залини иситиш мақсадида вақтинчалик чўян печлар ёки техник талабларга жавоб бермайдиган бошқа ускуналардан фойдаланиш таъқиқланади.
4.25. Спорт зал ва ечиниш кийиниш ва ювиниш хоналари оптимал температура 16-180С ни ташкил этади.
4.26. Эшиклар мажбурий ёпилишни таъминловчи мослама (пружина, пневматик қурилма ва б.) га эга бўлиши керак.
4.27. Спорт зал деразалари ҳаво алмаштирадиган қурилмалар мавжуд бўлишидан қатий назар алоҳида очиладиган дарча ёки бошқа шамоллатиш қурилмасига эга бўлиши керак.


Download 197.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling