Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги
Кимёвий реактивларни жойлаштириш ва сақлаш тартиби
Download 197.21 Kb.
|
йурикнома
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.12. Кимёвий идишларни жойлаштириш ва сақлашга қўйиладиган талаблар
- 3. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида моддий қийматга эга ўқув-лаборатория жиҳозлари, устахона анжомлари ва ўқув техника воситаларини рўйхатга олиш ва ҳисоб-китобини юритиш тартиби
2.11. Кимёвий реактивларни жойлаштириш ва сақлаш тартиби:
а) ёнувчи моддалар (натрий, кальций, кальций карбид, рух, алюминий, олтингугурт, темир, темир сульфид чанг формаларда), учувчи ёнувчи суюқликлар (диэтил эфир, ацетон, бензин, спирт, бензол ва бошқалар) оғзи ёпиқ шиша идишларда, ҳавода оксидланувчи металлар (ишқорий металлар, лантаноид ва актаноид) керосин, бензол ёки вазелин ёғи солинган шиша идишларда қулфланадиган жовонда сақланади; б) бошқа моддалар билан аралашганда ёнғин ҳосил қилувчи (бром, концентратланган азот ва олтингугурт кислоталари, калий перманганати ва бошқалар) ва захарли (натрий фторид, темир гексацианиди, бром, кристалли йод, калий гексацианоферрат (II), калий гексацианоферрат (III), тўртхлорли углерод, хлороформ, метил хлорид, анилин) моддалар оғзи берк шиша идишларда, эшиклари зич ёпиладиган сейфларда сақланади; в) жойлаштириш ва сақлашда махсус қоидаларга риоя қилиниши талаб қилинмайдиган реактивлар (органик ва ноорганик реактивларнинг катта қисми) жовон полкаларига жойлаштирилади; г) юқори концентрацияли кислоталар ва аммиак (25%) эритмалари оғзи ёпиқ шиша идишларда ёруғлик тушмайдиган қуруқ жойларда сақланади; д) бром қумли металл банкага солинган, оғзи притер тиқин билан зичланган шиша идишда сақланади; е) туз ва асосларнинг эритмалари махсус шиша идишларда реактивлар учун ажратилган жойда сақланади; ж) нитратлар алоҳида жовон токчаларида портловчи аралашма ҳосил қилиши мумкин бўлган реактивлардан узоқроқда сақланиши шарт. 2.12. Кимёвий идишларни жойлаштириш ва сақлашга қўйиладиган талаблар: а) ҳар бир идиш тури учун алоҳида ва доимий жой ажратилади; б) ҳар бир идиш ҳажмига қараб, уларни олиш ва қўйиш қулай бўлган жойга қўйилади. 3. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида моддий қийматга эга ўқув-лаборатория жиҳозлари, устахона анжомлари ва ўқув техника воситаларини рўйхатга олиш ва ҳисоб-китобини юритиш тартиби 3.1. Таълим муассасасига олиб келинган барча моддий қийматга эга жиҳозлар ва ўқув техника воситалари ҳисобхона ходимлари ва моддий жавобгар шахслар томонидан унга тааллуқли бўлган барча маълумотлар: қайси ташкилотдан олинди, номи, сифати, миқдори, нархи, суммаси, санаси кўрсатилади ҳамда қабул қилган моддий жавобгар шахс имзоси билан расмийлаштирилиб, кирим қилинади. 3.2. Амалдаги қонунчиликка кўра таълим муассасасида тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома 18 ёшга тўлган ходимлар билан жавобгарлигидаги моддий қийматликларнинг сақланишини таъминламаган ҳолатларда келиб чиқиши мумкин бўлган зарарни ўз ҳисобидан тўлиқ қоплаши ва ўрнатилган тартибда қонунда белгиланган тартибда жавобгарлигини ҳисобга олган ҳолда маъмурият ва моддий жавобгар шахс билан уч нусхада шартнома расмийлаштирилади. 3.3. Шартнома томонларнинг зиммасига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 203-моддасида кўрсатилган ҳолатларга тўлиқ амал қилган ҳолда тузилади. Бунда маъмурият моддий жавобгар шахсга топширилган моддий қийматликларни ўрнатилган тартибда сақлаши учун зарур бўлган барча шарт-шароитларни яратиб беради. Ходим моддий жавобгарлик тўғрисидаги амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида қийматликларни қабул қилиш ва кирим-чиқими ҳамда сақланишига доир бошқа услубий қўлланмалар таништирилади. 3.4. Ўқув жиҳозлари, асбоб-ускуна, дастгоҳлар, ўқув техника воситалари, спорт анжомлари, библиотека жамғармаси, ўқув кабинетлари масъуллари-профессор ўқитувчилар, ўқув-тажриба хўжаликлари мудирлари, устахона, жисмоний тарбия ва чақириққача ёшларни тарбиялаш раҳбарлари, лаборантлар ва кутубхона мудирлари жавобгарлигида сақланади. 3.5. Моддий жавобгар шахслар таълим муассасасининг эҳтиёжини ҳисобга олиб, асосли таклифлар беради, таълим жараёни учун кераксиз ва ортиқча моддий бойликларни сотиб олинишига йўл қўймайди. 3.6. Моддий бойликларни қабул қилиш, сақлаш ва кирим-чиқими билан шуғулланувчи шахслар синалган, ишончли кишилар бўлиши ва қуйидаги талабларни қондириши шарт: а) етарли даражада билим ва тажрибага эга бўлиши; б) моддий қийматликларни қабул қилиш, сақлаш ва кирим-чиқимига доир йўриқномаларни, асосий қоида ва талабларни билиши; в) қийматликларни тез ва аниқ санаш, ўлчаш ва тортиш кўникмаларига эга бўлиши; г) қийматликларнинг кирим-чиқимини ўрнатилган тартибда расмий-лаштиришни билиши. 3.7. Моддий қийматликларни жавобгарлигида сақлаш ва фойдаланиш билан шуғулланувчи шахсларни ишдан бўшатиш, бошқа ишга ўтказиш вақтида мавжуд барча қийматликлар инвентаризация (қайта саноқ)дан ўтказилиб, топшириш-қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилади ва раҳбар томонидан тасдиқланади. Download 197.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling