Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Ўқув-лаборатория жиҳозлари, устахона анжомлари ва ўқув техника воситаларини сақлашни ташкил этиш тартиби


Download 197.21 Kb.
bet50/52
Sana21.02.2023
Hajmi197.21 Kb.
#1218450
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52
Bog'liq
йурикнома

2. Ўқув-лаборатория жиҳозлари, устахона анжомлари ва ўқув техника воситаларини сақлашни ташкил этиш тартиби

Жиҳоз ва ўқув техника воситаларини жойлаштириш ва сақлаш тартиби:
2.1. Таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан ўқув-лаборатория жиҳозлари, устахона анжомлари ва ўқув техника воситаларининг талаб даражасида сақланиши, соз ва бут ҳолда тутилиши учун жавобгар шахслар тайинлаш;
2.2. Ўқув лаборатория хоналари, фан кабинетлари, , ўқув ишлаб чиқариш устахоналари, ўқув-тажриба хўжалигига тақсимланган жиҳоз ва техникалар рўйхати раҳбарият томонидан тасдиқланиб, таълим муассалари паспортларига киритиш;
2.3. Меҳнатни илмий ташкиллаштириш тамойилларига асосланган ўқув жиҳозларини тўғри ва рационал жойлаштириш ҳамда сақлаш тизими профессор ўқитувчининг дарсга тайёрланиш вақтини тежаши ва жиҳозларни бут сақланишини таъминлаш;
2.4. Ўқув жиҳозларини жойлаштириш ва сақлаш тизими қуйидагиларни таъминлаши лозим:
а) ўқув жиҳозларини асраш;
б) жиҳозни олиб ишлатиш ва қайта жойига қўйиш учун қулай бўлган доимий жой, дарсларда ишлатиш заруратига қараб жойлаштириш;
в) фойдаланишга яроқсиз бўлган жиҳозларни ҳисобдан чиқариш олиш ва уларни янгисига алмаштиришни назорат қилиш.
Ўқув жиҳозларини жойлаштириш ва сақлашнинг асосий тамойили - ўқув жиҳозининг тури, дарсларда қўлланиши даражаси ҳамда хавфсизлик қоидаларини ҳисобга олиш.
2.5. Ўқув жиҳозларини жойлаштириш ва сақлаш, юқорида қайд этилган талаблар асосида, махсус ажратилган жойларда жавонлар ва бошқа қурилмаларнинг сиғимидан унумли фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак:
а) кўргазмавий тажрибалар ўтказишда фойдаланиладиган жиҳозлар лаборант хонасидаги шкафларда;
б) фронталь лаборатория ишларини ўтказишда фойдаланиладиган жиҳозлар лаборатория хонасидаги шкафларда;
в) жадваллар йирик масштабли папкаларда сақланади ёки картонга ёпиштирилиб қутига жойлаштирилади.
Қути доска остида ёки алоҳида жойда сақланиши мумкин. Керакли жадвални топиш қулай бўлиши учун улар рақамли рўйхатга олинади.
2.6. Жиҳозларни сақлаш жойлари тартиб билан рақамланади ва у ерда сақланаётган жиҳозлар номлари маълумотлар дафтарида белгиланади. Қутиларда сақланаётган жиҳозларнинг рўйхати ёзилган ёрлиқлари қути ташқарисига ёпиштириш;
2.7. Машғулотлар фан кабинети, лаборатория хонаси, ўқув устахоналарида ўтказилганда, машғулот вақтида жиҳозларнинг сақланиши машғулотни ўтадиган профессор ўқитувчи зиммасига юклатилади.
2.8. Лаборант лаборатория хонасидаги ўқув жиҳозларининг сақланиши ва фойдаланиш учун жавобгардир. Лаборант жиҳозлардан фойдаланиш тизимини, уларни сақлаш ва техник хизмат кўрсатиш қоидаларини билиши ҳамда барча жиҳозларни соз, ишлатишга шай ҳолатда тутишга масъул.
2.9. Профессор ўқитувчи, фан ўқитувчиси ва лаборант электр токи, газ ва қиздирувчи асбоб-ускуналар ҳамда кимёвий реакциялар билан ишлашнинг техникавий хавфсизлик қоидаларини, бахтсизлик ҳодисаларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни билиши ҳамда ускуналарни бут ва ишчи ҳолатда сақланиши учун масъулдирлар.
2.10. Таълим муассасаларида ўқув техника воситалари боксларда ёки усти ёпиқ махсус жойларда сақланиши зарур.

Download 197.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling