Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


X. ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИНИ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИ САҚЛАШ


Download 197.21 Kb.
bet49/52
Sana21.02.2023
Hajmi197.21 Kb.
#1218450
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52
Bog'liq
йурикнома

X. ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИНИ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИ САҚЛАШ

1. Ўқув-лаборатория жиҳозлари, устахона анжомлари ва ўқув техника воситаларидан фойдаланишни ташкил этиш тартиби

1.1. Таълим муассасаларида мавжуд жиҳоз, асбоб-ускуна ва ўқув техника воситалари (автомобиль, трактор, ўзиюрар механизмлар ва компютер оргтехника воситалари)дан самарали фойдаланиш бўйича раҳбар ва педагог кадрлар ҳамда моддий жавобгар шахсларнинг мажбуриятлари ва вазифалари:


а) ўқув режа ва дастурларга мувофиқ амалий, лаборатория ва ўқув амалиёти машғулотларини ташкил этишда мавжуд жиҳоз ва компютер оргтехникаларидан тўлиқ фойдаланишни таъминлаш;
б) фанлар бўйича ишчи ўқув дастурларини ишлаб чиқишда мавжуд жиҳозлардан самарали фойдаланишни эътиборга олиш;
в) профессор ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг тақвим мавзу режаларидаги тегишли мавзуларга жиҳозларни мос равишда боғлаш;
г) ҳар бир жиҳоз, асбоб-ускуна ва техникадан бир ўқув йилида фойдаланиш юкламаларини ишлаб чиқиш ва ўқув йилининг якунида улардан фойдаланиш бўйича ҳисобот тайёрлаш;
д) ҳудудларда жиҳозлардан самарали фойдаланиш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш;
е) янги педагогик ва информацион технологияларни амалиётга татбиқ этиш;
ж) жиҳозлардан фойдаланишнинг техникавий хавфсизлик чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
з) бюджетдан ташқари қўшимча маблағ топиш мақсадида ўқув жараёнини тўлиқ таъминлаган ҳолда мавжуд жиҳоз, компютер ва оргтехникалардан фойдаланиб, сервис хизмати кўрсатишни йўлга қўйиш чораларини кўриш.
1.2. Ўқув ишлаб чиқариш устахоналари, ўқув-лаборатория хоналари ва фан кабинетларига берилган жиҳозлар олдиндан ишлаб чиқилган лойиҳа асосида жойлаштириш ва ўрнатиш;
1.3. Таълим муассасасининг ўқув ишлари бўйича проректор ва ўрта махсус касб ҳунар таълими муассасаларида директор ўринбосари умумтаълим фанлари ўқув ва лаборатория хоналарини, молия ва иқтисод бўйича проректорлар, касбий таълим бўйича директор ўринбосари махсус фанлар ўқув ва лаборатория хоналари, устахона, ўқув-тажриба хўжаликлари ва автодромдаги жиҳозлардан машғулотларда тўғри фойдаланишни назорат қилиб бориш;
1.4. Ўқув-лаборатория хоналари ва устахоналардаги мавжуд ўқув жиҳозларидан машғулотларга тайёрланишда қулайликни яратиш мақсадида картотека ташкил қилиш;
1.5. Ўқув-лаборатория хоналари, фан кабинетлари, ва устахоналарга масъул этиб бириктирилган шахслар раҳбарлигида машғулот ўтказадиган профессор ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари билан хоналарни жиҳозлашнинг истиқбол, йиллик режаси ва ўз кучлари билан жиҳозлашнинг иш тақсимотлари амалга ошириш;
- Хонага бириктирилган ўқув гуруҳлари билан биргаликда жиҳозларнинг тозалиги, созлиги ва сақланиши бўйича иш олиб бориш ва ҳар ўқув йили якунида мавжуд жиҳозлар инвентаризациядан ўтказиш.
1.6. Жиҳозланган хоналарга бириктириб қўйилган ходимлар хонада хавфсизлик техникаси (меҳнат муҳофазаси, ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитар-гигиена ҳолати) қоидаларининг бажарилишига, мавжуд жиҳоз ҳамда материаллардан тежамкорлик билан фойдаланишга ва талаба ўқувчиларни ҳам тежамкорликка ўргатишга масъуллигини таъминлаш;
1.7. Ўқув-лаборатория хоналари, фан кабинетлари, ўқув ишлаб чиқариш устахоналаридаги мавжуд жиҳозлардан фойдаланишда талаба ўқувчилар хавфсизлик техникаси йўриқномаси билан таништириш ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш;
1.8. Ўқув ишлаб чиқариш устахоналарида ташкил этиладиган машғулотлар вақтида дастгоҳларда хавфсизлик ҳимоя тўсиқларининг мавжудлигига эътибор қаратиш;
1.9. Машғулотлар тугагандан сўнг, иш жойларидаги жиҳоз ва асбоб-ускуналарнинг ҳолати кўрикдан ўтказиш, тозалаш ва улар доимий сақлаш жойига қўйиш;
1.10. Айрим кимёвий реактивлар, жумладан, ёнувчи моддалар (натрий, кальций, кальций карбид, рух, алюминий, олтингугурт, темир, темир сульфид чанг формаларда) ва учувчи ёнувчи суюқликлар (диэтил эфир, ацетон, бензин, спирт, бензол ва бошқалар)дан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган тажрибалар мўрили шкафларда ўтказилишини таъминлаш;
1.11. Юқори концентрацияли кислота ва ишқор (аммиак 25%) эритмаларидан фойдаланганда уларни куйдириш ва ўйиш хусусиятларини, нитратлардан фойдаланганда эса бошқа кимёвий моддалар билан аралашиши натижасида ёнувчи ва портловчи моддалар ҳосил бўлишини ҳисобга олиш ;
1.12. Ўзбекистон Республикасининг ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими Ўлчаш воситаларини қиёлаш (асосий қоидалар) тўғрисидаги Давлат стандарти (O’z DSt 8.003:2005)нинг 4.6-бандига асосан “Ўқитиш (намойиш) мақсадида қўлланиладиган ўлчаш воситалари”нинг яққол кўринадиган жойига “Ў” белгиси ёзиб қўйиш;
- Шунингдек, Давлат стандартининг 4.4-бандига асосан давлат метрологик текшируви ва назорати доирасида қўллаш учун мўлжалланган ўлчов воситалари қиёслашдан ўтказиш;
1.13. Ўқув техника воситалари таълим муассасаларига етказиб берилгандан сўнг, ўн кун муддатда жойлардаги тегишли назорат қилувчи муассасалар (Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ёки Давлат техника назорати инспекцияси)да рўйхатдан ўтказиш ва бир йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилишини таъминлаш;
1.14. Ўқув техника воситаларига ишлаб чиқарувчи корхонанинг техникадан фойдаланиш бўйича қўлланмасида белгиланган муддатларда тегишли техник қаров кўрсатувидан ўтқазиш;
1.15. Автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ҳамда “Кенг профилли тракторист” тайёрлаш назарда тутилган мутахассисликлари мавжуд таълим муассасаларига якка тартибдаги ўқув машқлари ҳамда ўқув-тажриба хўжаликларида амалиёт вақтида фойдаланиш учун берилган автомобиль ва бошқа техникалардан биринчи навбатда ўқув мақсадларида фойдаланишга таълим муассасалари раҳбарларини шахсан масъуллигини ошириш;
1.16. Барча фан хоналари, лаборатория, устахона, ўқув-тажриба хўжалиги ва автодромлардаги жиҳозлар ва уларнинг ишга яроқлилик ҳолати таълим муассасасининг Паспортида ўрнатилган тартибда қайд этиб бориш;
1.17. Ўқув ишлаб чиқариш устахоналаридаги носоз ҳолга келадиган дастгоҳларни таъмирлаш соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда амалга ошириш;
1.18. Ўқув-лаборатория жиҳозлари, устахона анжомлари ва ўқув техника воситаларидан мақсадли фойдаланиш ва уларнинг сақланишини самарали ташкил этган профессор ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари, фан хонаси масъулларини рағбатлантириш масаласи таълим муассасаси раҳбарияти томонидан ярим йиллик ва ўқув йили якуни бўйича кўриб чиқиш;
1.19. Масъулиятсизлик туфайли хато ва камчиликларга йўл қўйиб, ўқув-лаборатория жиҳозлари ва техникаларнинг ишлаш муддатининг қисқаришига, қисмларининг ишдан чиқишига олиб келган жавобгар шахсларга нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий ва интизомий чоралар кўриш;
1.20. Мавжуд жиҳозлардан самарали фойдаланиш ва уларни сақлаш ҳолати таълим муассасасининг илмий ва педагогик кенгашларида ўқув йилида камида бир марта муҳокамадан ўтқазиш;
1.21. Таълим муассасаларида ўқув жараёнида фойдаланишга эҳтиёж бўлмаган жиҳоз ва техникалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳамда касб-ҳунар таълими маркази буйруқлари асосида бошқа таълим муассасалари балансига ўтказиб бериш;
1.22. Яроқлилик муддати тугаган кимёвий реактивларни йўқ қилиш ва лаборатория хоналаридаги шиша ва чинни идишлар ҳамда электр асбоб-ускуналарни ҳисобдан чиқариш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлир Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги “Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 343-сонли Қарори, Ўзбекистон республикаси Молия вазирлигининг 2004 йил 16 августдаги «Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисида”ги 101 сонли буйруғи билан тасдиқланган Низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2004 йил 29 августда 1401-рақами билан рўйхатдан ўтказилган) ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2008 йил 7 июндаги “Таълим муассасаларининг умумтаълим ва махсус фан ўқув-лаборатория хоналаридаги кимёвий реактивлар, шиша ва чинни идишлар ҳамда электр асбоб-ускуналардан самарали фойдаланиш ва уларни рўйхатдан чиқариш тартиби тўғрисида”ги 84-сонли буйруғига асосида амалга оширилади.


Download 197.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling