Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Download 197.21 Kb.
bet42/52
Sana21.02.2023
Hajmi197.21 Kb.
#1218450
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   52
Bog'liq
йурикнома

Оптимал параметрлар

Рухсат этилган параметрлар

Харорат, С

Нисбий намлик, %

Харорат, С

Нисбий намлик, %

19

62

18

39

20

58

22

31

21

55

-

-



    1. Ҳаво ҳайдовчи вентиляция бўлмаса ҳавони тозалаш учун маиший кондиционерларни қўллаш мумкин. Кондиционерлар сони унинг иш унумдорлиги, компьютерларнинг, одамларнинг, қуёш радиацияси, иссиқлик ва сунъий ёритгич манбаларининг иссиқлик ажратиш миқдоридан келиб чиққан ҳолда мухандис томонидан аниқланади.

    2. Ўқув компьютер синфининг электр таъминоти Давлат электротехника хавфсизлиги талаблари асосида бўлиши лозим.

    3. Ўқувчи ва ўқитувчи столларига электр манбаининг тортилиши қўзғалмайдиган ёки кўринмайдиган бўлиши лозим.

    4. Электр манбаининг улаш ва ҳимоя қилувчи ўчириш қурилмасининг жойлашиши ўқитувчига электр таъминотини зудлик билан ўчириш имкониятини бериши лозим. Уни синф доскасининг чап ёки ўнг томонига ўрнатиш тавсия этилади.

    5. Ўқув компьютер синфида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун фойдаланиш муддати кўрсатилган ва тўлдирилган 1 та ўт ўчиргич (огнетушител) бўлиши лозим (ОУ-5 каби).

    6. Деворларни бўяшда очиқ (р=0,5-0,6) рангли бўёқлардан фойдаланиш лозим. Бўёқ таркиби оҳак кукунлари ҳосил бўлмайдиган қилиб танланиши лозим.

    7. Ўқув компьютер синфидаги синф доскаси, иш столлари ва жовонлар сатҳи нур қайтармайдиган бўлиши лозим.

    8. Пол сатҳи текис, сирғантирмайдиган, тозалашга ва ҳўллаб артишга қулай, антистатик хоссаларга эга бўлиши керак.

    9. Хонадаги зарарли кимёвий моддаларнинг ҳаводаги миқдори ҳаво атмосферасининг суткалик концентрациясидан ошмаслиги лозим.
  1. Ўқув компьютер синфига қўйиладиган функционал-педагогик талаблар

    1. Ўқув компьютер синфи ўқув ҳисоблаш техникаси комплекти, ўқув-кўргазмали қуроллар, ўқув жиҳозлари, мебеллар, оргтехника билан таъминланган ва “Информатика” фанидан назарий ва амалий дарслар, синфдан ташқари машғулотларни ўтказишга мосланган умумий ўрта таълим мактабларининг ўқув-тарбиявий бўлими сифатида такомпьютерил этилади. Бундан ташқари, ўқув компьютер синфидан бошқа фанларни ўқитишда фойдаланилади.

    2. Ўқув компьютер синфи майдони норматив хужжатлар талаби асосида бўлиши керак.

    3. Ўқув компьютер синфини ертўлаларда (подвалларда) жойлаштириш тақиқланади.

    4. Хона майдони санитария-гигиена талабларига мос равишда мебелларни жойлаштириш имконини бериши керак.

    5. Хонага киришда ўқувчиларнинг устки кийимини осишга мўлжалланган жиҳоз бўлиши лозим.

    6. Синф доскасининг чап ёки ўнг томонида электр таъминотини зудлик билан ўчириш имкониятини берувчи қурилма бўлиши шарт.
  2. Ўқув компьютер синфидаги мебеллар комплектига қўйиладиган талаблар

  1. Ўқув компьютер синфи техник хужжатларнинг мослик сертификати ва гигиена сертификати бўлган, Давлат нормативларига мос махсус мебеллар комплекти билан жиҳозланган бўлиши шарт.

  2. Хонада:

  • ўқитувчи иш жойини ташкил этувчи;

  • ўқувчи иш жойини ташкил этувчи;

  • ўқув қуроллари ва кўргазмали қуролларни рационал сақлаш имконини берувчи;

  • аппаратуралардан фойдаланишни ташкил этувчи;

  • махсус аппаратура, ахборот ташувчи воситаларни сақловчи мебел ва жиҳозлар бўлиши лозим.

  1. Ўқитувчи иш жойини ташкил этувчи мебел ва жиҳозларга қуйидагилар киради:

  • компьютер, принтер, кодоскоп ва мультимедиа аппаратини жойлаштириш учун махсус стол;

  • айланувчи ёки кўтарилиб-туширилувчи ғилдиракли ёки юмшоқ стул;

  • синф доскаси.

  1. Ўқувчи иш жойини компьютер учун бир ўринли стол ва стул ташкил этади.

  2. Махсус аппаратура, ахборот ташувчи воситаларни сақловчи шкаф ва темир шкаф бўлиши лозим.


  1. Download 197.21 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling