Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


I. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ХОНАЛАРИ


Download 197.21 Kb.
bet9/52
Sana21.02.2023
Hajmi197.21 Kb.
#1218450
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   52
Bog'liq
йурикнома

I. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ХОНАЛАРИ


  1. Гуруҳ хоналарининг жиҳозланишига қўйилган талаблар:

1.1. Ҳар бир гуруҳ хонасининг майдони шартли равишда қуйидаги мини-ҳудудлар-“фаоллик ҳудудлари”га ажратилади (стол, жавон, тахмончалар шаклида жиҳозланиши мумкин)



  • амалиётда тажриба ўтказиш;

  • сенсор ривожланиш;

  • нутқ ўстириш, савод ва ўқишга тайёрлаш ва ўргатиш;

  • математика;

  • театр ва драматизация;

  • воқебанд ўйин;

  • стол усти ўйинлари;

  • ижодий устахона ва бадиий қўл меҳнати;

  • лойиҳалаштириш ва қуриш-ясаш;

  • бадиий адабиёт;

  • жисмоний тарбия;

  • жонли табиат ва экология бурчаги;

  • дам олиш (ҳоли қолиш) ҳудуди ва бошқалар.

1.2. Барча жиҳозлар боланинг ёшига мос ва олиб, фойдаланишда қулай жойлаштирилиши лозим.
1.3. Мактабгача таълим муассасаси болаларни қабул қилиш хонаси, гуруҳ хоналари, мусиқа зали, ётоқхоналар, компьютер хоналари, психолог-логопед ва маъмурият хоналари мебель, жиҳоз, ўйинчоқлар, асбоб, кўргазмали ҳамда техника воситаларининг йўриқномали сақланишини таъминлайди.
1.4. Гуруҳ хонасида – болалар ёшига мос болалар шоирлари ва ёзувчилари портрети ва асарлари, ўзбек халқ эртаклари, чет эл шоирлари ва ёзувчилари асарлари, турли халқ эртаклари, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар, тарбиячи учун махсус журнал, методик адабиётлар, ахборот-маълумот йўналишидаги адабиётлар бўлиши керак.
1.5. Мактабгача таълим бўйича қўшимча материаллар – дидактик тарқатма материал ва карточкалар, кўргазмалар, турли йўналишдаги машғулотлар учун материаллар, йил давомида ўтказиладиган тадбир ва танловлар ишланмалари ва бошқалар.
1.6. Гуруҳда болаларнинг столи, стули, намойиш столи, доска, магнит доскаси бўлиши зарур.
1.7. Болаларнинг таълим олиши, ўйин жараёнини ташкил этиш, тажрибалар ўтказиши, мустақил фаолиятни ташкил қилишлари, кун давомида турли ташкилий ишлар (овқатланиш, меҳнат, дам олишлари) учун гуруҳ хонасида етарли жой бўлиши керак.
1.8. Машғулот жараёнида ишлатиладиган кўргазмали қуроллар ва жиҳозлари болалар бемалол фойдаланишлари учун қулай жойлаштирилиши лозим.
1.9. Болалар учун 2, 4-ўринли стол ва стулларнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш, болалар бўйи кўрсаткичларига қараб жамланишини эътиборга олиш керак.
1.10. Хоналарда жиҳоз, кўргазма, дидактик материал, ўйинчоқлар учун 2 та жиҳоз ва 4 та ўйинчоқлар жавони, 6 та кийим ҳамда техника воситаларини сақлаш учун 1 та жавон бўлиши зарур.
1.11. Ётоқ хоналарда болаларнинг ухлашлари учун бола сонига мос равишда ётоқ анжомлари ва кравотлар бўлиши керак.
1.12. Мусиқа зали иккита кириш ва чиқиш эшиклари билан таъминланган бўлиши шарт.
1.13. Залда 25-30 болалар стуллари девор бўйлаб жойлаштирилади.
1.14. Залга фортепиано чолғуси ўрнатилади.
1.15. Хона девори бўйлаб 4-5 та жиҳозлар жавони қўйилади. Уларда болаларнинг мусиқий фаолият билан шуғулланишлари учун зарурий мусиқа асбоблари сақланади.
1.16. Ўйинчоқ ва ривожлантирувчи ўйинлар, кўргазмали қуроллар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling