Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги
Гуруҳ хонасига қўйилган гигиеник талаблар
Download 197.21 Kb.
|
йурикнома
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳожатхона
- Стол ўлчамлари
- Сунъий ёритиш
Гуруҳ хонасига қўйилган гигиеник талаблар( 1 бола ҳисобида м.кв.)
Стол ўлчамлари(см.ҳисобида)
Стулларнинг ўлчамлари (см.да)
Гуруҳ хонасининг ёритишлиши:
Илова-2 Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил қилишда зарур бўлган жиҳозлар намунавий рўйхати (1 та гуруҳ ҳисобида)
Ўйинчоқлар
УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ 1-4 СИНФ ХОНАЛАРИ 1. Бошланғич синф хонасидаги ўқув жиҳозларини жойлаштириш тартиби 1.1. Бошланғич синф хонаси “Она тили”, “Ўқиш”, “Математика”, “Атрофимиздаги олам”, “Табиатшунослик” каби дарсларнинг самарали ташкил этилишини, уларга тегишли кўргазмали қуроллар, плакатлар, тарқатма материаллар, хариталар, коллекциялар, жиҳозлар, асбоблар ҳамда техника воситаларнинг тартибли сақланиши лозим. 1.2. Синф хонасининг кутубхонасида – ўқувчилар ёшига мос болалар шоирлари ва ёзувчилари асарлари, ўзбек халқ эртаклари, чет эл шоирлари ва ёзувчилари асарлари, турли халқларнинг эртаклари, болалар газета, журналлари, ўқитувчи учун газета, журнал, методик адабиётлар, ахборот-маълумот йўналишидаги адабиётлар бўлиши керак. 1.3. Бошланғич таълим хонасида қўшимча материаллар-якуний назоратларга мўлжалланган мавзулар, тестлар, ҳар бир ўқувчи учун алоҳида ишлашга мўлжалланган карточкалар, чиройли ёзувга ўргатишга мўлжалланган кўргазмалар, факулътатив машғулотлар учун материаллар, турли тадбир ва танловлар ишланмалари ва бошқалар бўлиши лозим. 1.4. Синфда ўқитувчининг иш жойида ўқитувчи столи, стули, намойиш столи, синф доскаси, кўчма экран, магнит доскаси бўлиши зарур. 1.5. Ўқувчиларнинг ёзиши, ўқиши, тажриба ўтказиши, мустақил ишлашлари учун синф хонасида жой етарли бўлиши керак. 1.6. Дарс жараёнида ишлатиладиган кўргазмали қуроллар ва ўқув жиҳозлари ўқувчилар учун қулай жойлаштирилиши лозим. 1.7. Ўқувчилар учун икки ўринли стол ва стулларнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш, синф ўқувчилари бўйининг гуруҳланишини эътиборга олиш керак. 1.8. Фан хонасида орқа томонида жиҳозлар учун 4 та китоб жавони ва ён томонида 2 та кийим жавони ҳамда техника воситаларини сақлаш учун 1 та жавон бўлиши зарур. 2. Бошланғич синф масъул ўқитувчиларига қўйиладиган талаблар 2.1. Таълим муассасаси раҳбари буйруғи билан бошланғич синф хонасидаги, ўқув жиҳозлари ва техника воситаларнинг сақланиши, учун жавобгар шахс тайинланади. 2.2. Белгиланган меъёрий ҳужжатларга асосан умумтаълим мактаби синф хонаси учун (рўйхатларда) етказиб берилган ҳамда мавжуд жиҳозлар ва асбоб-ускуналарни мактабнинг ички буйруғи билан қуйидаги кирим-чиқим 1-шаклдаги далолатномаси асосида қабул қилиб олинади: 1-шакл
2.3. Синф хонасига ажратилган барча мебель ва жиҳозларни тартиб билан рақамланишини (инвентар рақами) таъминлайди. 2.4. Ўқув жиҳози номлари ёзилган маълумотлар дафтарини тутади ва унга синф хонасидаги барча жиҳозларнинг номларини инвентар рақамлари билан мос ҳолда тартиб асосида ёзиб қўяди ҳамда шу рўйхат асосида назорат олиб боради. 2.5. Фан хонасида мавжуд жиҳозларни қуйидаги синф паспорти асосида рўйхатини тузади ва унинг нусҳасини синф хонаси эшигининг ён томонига илиб қўяди.
Download 197.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling