Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги
III. УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ 5-9 СИНФ
Download 197.21 Kb.
|
йурикнома
III. УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ 5-9 СИНФ ХОНАЛАРИ
1. 5-9 синф хоналардаги ўқув жиҳозларини жойлашиши тартиби: 1.1. Ўқув хонаси техник хужжатларининг мослик сертификати ва санитария-гигиена сертификати бўлган, Давлат меъёрларига мос махсус мебеллар комплекти билан жиҳозланган бўлиши шарт. Хонада: ўқитувчи иш жойини ташкил этувчи; ўқувчи иш жойини ташкил этувчи; ўқув қуроллари ва кўргазмали қуролларни сақлаш имконини берувчи; техник воситаларини сақловчи мебел ва жиҳозлар бўлиши лозим. 1.2. Синф хонасининг ўринлари амалдаги меъёрларга мос бўлиши лозим. 1.3. Фан хонаси учун 1 ёки 3 табақали синф доскаси билан таъминланиши ва у синфнинг олд томонига полдан 80 см баландликда ўрнатилиши лозим. 1.4. Ўқитувчи учун икки тумбали стол ўлчамлари узунлиги камида 1400мм, кенглиги камида 700мм, баландлиги 760мм бўлиши ҳамда стол синф доскасидан 1,2 м узоқликда жойлашган бўлиши лозим. 1.5. 5-9 синф учун 5 ва 6-рақамли ўқувчилари столи (1 та стол, 2 та стул) билан таъминланиши лозим. Мактабнинг фан хоналарида 5 ва 6-рақамли ўқувчи столлари кетма-кетликда 3 қаторда жойлаштирилади. Жумладан, мактабнинг ўқувчи ўрнидан келиб чиққан ҳолда олд қаторларда 5-рақамли, кейинги қаторларда эса 6-рақамли ўқувчи столлари жойлаштирилади. 1.6. Ўқувчилар столининг қатор оралиғи 60 смдан, ўқувчи столининг кетма-кетлик оралиғи эса 70 смдан кам бўлмаслиги лозим. Ўқувчилар столлари девордан эса 60 см узоқликда жойлаштирилади. 1.7. Фан хонасида энг камида 2 та жавонлар бўлиши лозим. Жавонлар синф хонасининг орқа томонига жойлаштирилади ҳамда синфда кийим илиш учун жавонлар ёки махсус мосламалар (вешалка) бўлиши тавсия этилади. 1.8. 5-9 синф учун ажратилган синф хонаси маълум бир предмет йўналишида белгиланган фан хонаси ҳисобланади. Белгиланган предмет йўналиши бўйича синф хонаси ва жавонлар жиҳозланади. 1.9. 5-9 синфга ажратилган фан хонаси олд томони ва дераза ойналарининг қарама-қарши томонида предмет мазмунини очиб берувчи ўқув кўргазмали материаллар билан жиҳозланиши, синф хонасининг орқа девори мазкур фанинг ривожланишига ҳисса қўшган йирик олимлар, файласуфлар, шоирлар, муттафакирлар (3-5 та) портрети ва уларнинг фаолиятига доир қисқача тариф берилган бўлиши тавсия этилади. 1.10. Фан хонасидаги барча жиҳозларнинг ўз белгиланган ўрнига жойлаштирилиши, сақланиши, самарали фойдаланиш учун хизмат қилиш зарур. Download 197.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling