Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги
V. УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ БИОЛОГИЯ ЎҚУВ-ЛАБОРАТОРИЯ ХОНАСИ
Download 197.21 Kb.
|
йурикнома
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2- қисмли (секцияли) столда
- 3-қисмли (секция) столда
V. УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ БИОЛОГИЯ ЎҚУВ-ЛАБОРАТОРИЯ ХОНАСИ
1. Биология ўқув - лаборатория хонасидаги ўқув жиҳозлари ва ўқув-лаборатория асбоб-ускуналарини жойлашиш тартиби: 1.1. Ўқув–лаборатория хонаси техник ҳужжатларининг мослик сертификати ва санитария - гигиена сертификати бўлган, Давлат меъёрларига мос махсус мебеллар комплекти билан жиҳозланган бўлиши шарт. Хонада: ўқитувчи иш жойини ташкил этувчи; ўқувчи иш жойини ташкил этувчи; ўқув - кўргазмали қуролларни ва ўқув - лаборатория асбоб - ускуналарини сақлаш имконини берувчи; техник воситаларини сақловчи мебель ва жиҳозлар бўлиши лозим. 1.2. Синф хонасининг ўринлари амалдаги меъёрларга мос бўлиши лозим. 1.3. Фан хонаси учун 3 табақали ёзув доскаси ва магнитли доска билан таъминланиши, синф доскаси хонанинг олд томонига чап томонидан полдан 90 см баландликда ўрнатилиши, магнитли доска ёзув доскасининг тепасидан ўнг тарафга илиш учун мослаштирилиши лозим. 1.4. Биология ўқув-лаборатория хонасида пластик қопламали кимёвий жиҳатдан мустаҳкам бўлган, электрга ва тоза сув ҳамда канализация тармоғига уланган тажриба (демонстрация) столи ва яримюмшоқ стул ўрнатилади. 1.5. Ўқитувчи столи 2 ёки 3 та қисм (секция)дан иборат бўлади. 2- қисмли (секцияли) столда: 1-қисми (секция) тажриба намойишларини ўтказиш учун столининг юзасига рокивина, метал винтилли кран ўрнатилиши ва оқава сув тармоғига (канализация) уланган бўлиши; 2-қисми (секция) да столнинг столнинг баландлиги 90 см ўқитувчининг ишлаши учун қулай бўлиши лозим. 3-қисмли (секция) столда: 1-қисми (секция) столининг юзасига рокивина ва канализация мосламалари ўрнатилган ва электр токи (42В ва 220 В қуввтли) га уланган бўлиши; 2-қисми (секцияси)да тажриба намойишларини ўтказиш учун текис бўлиши; 3-қисми (секция) да столнинг баландлиги 90 см ўқитувчининг ишлаши учун қулай бўлиши лозим. 1.6. Ўқитувчи (2 ёки 3 та қисмли (секция)) столи ўқув – лаборатория хонасидаги ўқувчи столига нисбатан 20 - 25 см баландлик жойлаштирилади ва синф доскаси билан оралиғидаги масофа 1,2 метрни ташкил этиши лозим. 1.7. Ўқувчилар учун пластик қопламали кимёвий жиҳатдан мустаҳкам бўлган, электрга ва тоза сув ҳамда оқава сув (канализация) тармоғига уланган кимё столи(стол-1, стул-2) бўлиши шарт. 1.8. Ўқувчилар столнинг ўрта қисмига рокивина ўрнатилади ва уни тоза сув ҳамда оқава сув (канализация) тармоғига уланади. Уланган қисми ва тоза сув, оқава сув келувчи трубалар столнинг пастки қисмидаги махсус тумбанинг ичига жойлаштирилади ва бу тумба ўқувчиларнинг харакатланишига халақит қилмаслиги зарур. Эслатма: 1.5-1.8-бандларида берилган жиҳозлар тоза сув ва оқава сув тармоғига (канализация) уланган умумтаълим мактаблари учун мўлжалланган бўлиб, тоза сув ва оқава сув тармоғига (канализация) уланмаган умумтаълим мактабларида эса фақатгина ўқитувчи ва ўқувчи столларида рокивина ўрнатилмайди. 1.9. Биология ўқув - лаборатория хонаси учун камида 5 та секциялик, шундан 3 таси очиқ, 2 таси эса эшикли секциядан иборат 4 та шкаф, 2 та махсус шкаф бўлиши шарт. 1.10. Биология ўқув – лаборатория хонаси учун берилган (4 та) шкафлар хонанинг орқа томонига жойлаштирилади, унга коллекциялар тўплами, ўқув - кўргазмали қуроллар, дарсликлар ва ўқув методик адабиётлар, ўқувчилар томонидан тайёрланган материаллар қўйилади. 1.11. 2 та махсус шкафлар лаборатория хонасига жойлаштирилади ва унда зарарсиз бўлган кимёвий моддалар, лаборатория ва амалий машғулотларда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар сақланади. 1.12. Ўқув-лаборатория хонасининг доскага қарама-қарши томонидаги деворга биолиогия фанинг ривожланишига хисса қўшган йирик олимлар (3-5 та) портрети ва уларнинг фаолиятига доир қисқача таъриф берилган ҳолда илиниши тавсия этилади. Download 197.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling