Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Download 197.21 Kb.
bet30/52
Sana21.02.2023
Hajmi197.21 Kb.
#1218450
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   52
Bog'liq
йурикнома

Т/Р

Жиҳоз номи

Зарурати

Буюртма берилган сана

Буюртманинг ким томонидан қабул қилинганлиги
































2.14. Фан ва лаборант хонасида мавжуд мебель, жиҳозлар ва ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари ва кимёвий моддалар 3-шаклдаги синф паспорти асосида рўйхатини тузади ва унинг нусхасини синф хонаси эшигининг ён тарафига илиб қўйилади.


3-шакл

Синф паспорти


Т/р

Маҳсулот номи

Ўлчов бирлиги

Сони

Қайд рақами
(инвен. рақами)















































Мактаб раҳбари муҳр ___________ ______________
Имзо Ф,И,Ш

Фан хонасидаги жиҳозларга масъул ___________ ______________
Имзо Ф,И,Ш

Лаборант хонасидаги жиҳозларга масъул ___________ ___________
Имзо Ф,И,Ш

2.15. Ҳар ҳафтада физика фан хонасидаги ва лаборатория хонасидаги мавжуд жиҳозларни кўздан кечиради (инвентаризациядан ўтказади) ва носоз ҳолга келиб қолган жиҳозлар ва уларни таъмирлаш бўйича мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарига 4-шаклдаги далолатнома асосида ёзма равишда маълумотнома тақдим этиб боради.


4-шакл

Синф хонадаги жиҳозлар ҳолати бўйича далолатнома

Т/р

Маҳсулот номи

Ўлчов бирлиги

Сони

Қайд рақами
(инвен. рақами)

Ҳолати
(яроқли, таъмирталаб, яроқсиз)

Сабаби
























Топширди:

Фан хонасидаги жиҳозларга масъул

Имзо

Ф.И.Ш


Топширди:

Лаборатория хонасидаги
жиҳозларга масъул

Имзо

Ф.И.Ш


Қабул қилди:

Мактаб директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари


Имзо

Ф.И.Ш




2.16. Ҳар ҳафтада лаборатория хонасидаги мавжуд кимёвий моддаларни кўздан кечиради (инвентаризациядан ўтказади) ишлатиш муддати тугаётганларини ўрнини тўлдириш бўйича мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарига 5-шаклдаги'>5-шаклдаги далолатнома асосида ёзма равишда маълумотнома тақдим этиб боради.
2.17. Кимёвий моддаларни ишлатиш муддати бўйича ҳисоб-китоб ишларини олиб бориш – иловада келтирилган тавсияга асосан олиб борилади.

5-шакл

Лаборатория хонасидаги кимёвий моддаларни ишлатилиши бўйича
далолатнома


Т/р

Маҳсулот номи

Ўлчов бирлиги

Қайд рақами
(инвен. рақами)

Амалий машғулот соати

Амалий машғулот сарфи



Жами сарфи
























Топширди:

Фан хонасидаги жиҳозларга масъул

Имзо

Ф.И.Ш


Топширди:

Лаборатория хонасидаги
жиҳозларга масъул

Имзо

Ф.И.Ш


Қабул қилди:

Мактаб директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари


Имзо

Ф.И.Ш



2.18. Ўқитувчи томонидан лаборантга тақвимий мавзуий режа асосида ташкил этиладиган ҳар-бир дарсдан олдин керакли жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва кимёвий моддалар рўйхатини номма-ном ёзма равишда беради.


2.19. Лаборант ушбу рўйхат асосида дарс жараёнида фойданиладиган жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва кимёвий моддаларни тайёрлайди.
2.20. Машғулот тугагандан сўнг лаборант томонидан синф хонаси ва лаборатория асбоб-ускуналари тартибга солинади, шиша идишлар белгиланган талаблар асосида ювилади ва шиша идишлар қуригандан сўнг тартиб билан шкафларга тахлаб қўйилади.
2.21. Ўқитувчи ва лаборантдан ўқув-лаборатория жиҳозлари, асбоб-ускуналари ва кимёвий моддалардан самарали фойдаланишда уларнинг техник паспортлари ва амалдаги меъёрий талабларга қатъий риоя этишлари талаб этилади.
2.22. Фан ўқитувчиси ва лаборант электр токини ишлатишда техникавий хавфсизлик қоидаларига амал қилиши ва бахтсизлик ҳодисаларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни билиши зарур.
3. Физика ўқув-лаборатория хоналаридаги мебель ва лаборатория асбоб-ускуналаридан самарали фойдаланишга ва уларни сақланишига қўйилган талаблар:
3.1. Физика фанига таалуқли бўлган ўқув режа ва дастурга мувофиқ мавжуд жиҳозлардан фойдаланган ҳолда назарий ва амалий машғулотларни ташкил этиш;
3.2. Таълимнинг информацион технологиялари ва техника воситаларидан дарс жараёнида ва синфдан ташқари тўгарак машғулотларида унумли фойдаланишни ташкил этиш.
3.4. Мавжуд жиҳозлардан самарали фойдаланиш ва уларни сақлаш ҳолатини таълим муассасасининг педагогик кенгашида ўқув йилида камида бир марта атрофлича муҳокама қилиш ва самарали фойдаланиш бўйича берилган таклифларни инобатга олиш.
3.5. Тажрибаларни ўтказиш ва намойиш этиш учун махсус тагликлар керак бўлади. Улар ўрнига тасодифий нарсалардан (дарслик, дафтар ва бошқалардан) фойдаланиш мумкин эмас.
3.6. Тажриба ўтказиш вақтида тажрибалар кўрсатиладиган стол устида ортиқча ҳеч нарсалар бўлмаслиги керак.
3.7. Лаборатория ишлар ёки тажрибалар ўтказишда синган ёки дарз кетган шиша идишлардан фойдаланиш мумкин эмас. Шиша идишларга ҳаво дамлаш ёки суриб олиш, шунингдек қизитиш билан уларда босимни орттириш билан боғлиқ бўлган тажрибаларнинг ҳаммасида, албатта, ҳимоя ғилофи ёки органик шишали экранлар, шунингдек ҳимоя кўзойнак ёки ниқобдан фойдаланиш керак.
3.8. Электр двигателда айланувчи доирада айланиш учун қўлланиладиган асбобларнинг маҳкамланиш жойларининг яхши маҳкамланганлигини доимо текшириб кўриш керак.
3.9. Тажрибаларни намойиш қилиш вақтида ушбу асбоблар учун рухсат этилган айланиш тезлигидан катта тезликда айлантирмаслик керак. Бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун тажрибалар кўрсатиладиган столга асбобларни шундай жойлаштириш керакки, тажриба вақтида ўқувчилар томонига отилиб чиққан деталлар уларга тегмаслиги керак.
3.10. Жисмларнинг эркин тушишини намойиш қилишда полга қумли қопча қўйиш керак. Асбобларнинг куйиб қолишдан сақланиш учун сув иситиладиган идишларнинг тиқин билан жуда зич қилиб беркитиш керак эмас.
3.11. Ишлаётган электр иситгич асбобларни қаровсиз қолдириш мумкин эмас.
3.6. Физика ўқув-лаборатория хонасидаги ўқитувчи, ўқувчилар столлари, стуллари, шкафлар ва бошқа турдаги жиҳозларни қирилиши чизилиши каби ҳолатлари ва унинг тозалиги учун ўқитувчи, ўқувчининг ота-онаси, ўқувчи ҳамда таълим муассасининг раҳбарияти шахсан жавогар ҳисобланади.
Умумтаълим мактабларининг физика ўқув-лаборатория хоналаридаги ўқув-лаборатория жиҳозларидан самарали ва тўғри фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Республика таълим маркази ва тегишли идоралар мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган методик қўлланмадан фойдаланиш тавсия этилади.



Download 197.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling