Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Меҳнат таълими фанидан “Ёғочга ишлов бериш технология”си ва “Металга ишлов бериш технология”си йўналишлари бўйича ўқув жиҳозларини жойлашиш тартиби


Download 197.21 Kb.
bet32/52
Sana21.02.2023
Hajmi197.21 Kb.
#1218450
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   52
Bog'liq
йурикнома

1. Меҳнат таълими фанидан “Ёғочга ишлов бериш технология”си ва “Металга ишлов бериш технология”си йўналишлари бўйича ўқув жиҳозларини жойлашиш тартиби:
1.1. Умумий ўрта таълим мактабларининг ўқув устахоналаридаги жиҳоз ва ускуналарни жойлаштирилиши ишлаб чиқариш корхоналарини лойиҳалаш талабларига, Республика санитария-эпидемиология хизмати томонидан тасдиқланган санитария қоидаларига жавоб бериши лозим.
Устахонада:

1.2. Устахона ўринлари амалдаги меъёрларга мос бўлиши лозим.
1.3. Устахона синф доскаси синфнинг олд томонига полдан 80 см баландликда ўрнатилиши лозим.
1.4. Ўқитувчи учун икки тумбали стол ўлчамлари узунлиги камида 1400 мм, кенглиги камида 700 мм, баландлиги 700 мм бўлиши ҳамда стол синф доскасидан 2,2-2,4 м узоқликда жойлашган бўлиши лозим.
1.5. Дурадгорлик ва чилангарлик устахоналарида дастгоҳлар (верстак) 9 тадан, табуретка 18 тадан 2 қаторга жойлаштирилади. Верстакларда жойлаштирилган искана ўқлари ўзаро масофаси 1 м ташкил қилган ҳолда ўрнатилади.
Дастгоҳларнинг қатор оралиғи 60 смдан, кетма-кетлик оралиғи эса 75 см дан кичик бўлмаслиги, станок ва девордан эса 60 см узоқликда жойлаштирилади. Ўқувчиларни турли учқунлардан сақлаш учун чилангарлик дастгоҳларга тўсиб турувчи сим тўрдан тўсиқлар ўрнатилиши керак.
Ўқувчининг иш ўрни махсус мосламалар: тумбочка, сурилувчи қути, шкаф, асбоб учун стеллаж, ҳимоя кўзойнаги, чизмалар ва ҳакозолар билан жиҳозланиши, уларнинг иш ўрнидан ташқарига чиқиб турмаслигини таъминланиши керак.
1.6. Устахонада камида 5 та темир жавонлар бўлиши лозим. Жавонлар устахонанинг орқа томонга йўналишлар бўйича асбоб-ускуна, мослама ва жиҳозлар кетма-кетликда фойдаланиш учун қулай ҳолатда жойлаштирилади.
1.7. Дурадгорлик ва чилангарлик устахонанинг олд томонига фан йўналиши бўйича мазмунни очиб берувчи ўқув кўргазмали материаллар билан жиҳозланиши, синф хонасининг орқа девори мазкур фан йўналишига доир касб-ҳунарлар ҳақида, техника хавфсизлиги қоидаларининг қисқача изоҳли стенд ёки плакатлар берилган бўлиши тавсия этилади. Дераза ойналари ва дастгоҳдан 60 см оралиқ масофада станоклар жойлаштирилади.
1.9. Устахонадаги барча асбоб-ускуна, мослама ва жиҳозлар белгиланган ўринга жойлаштирилиши, сақланиши, самарали фойдаланиш учун хизмат қилиши зарур.

Download 197.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling