Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Физика ўқув-лаборатория хонасига масъул ўқитувчиси ва лаборантга қўйилган талаблар


Download 197.21 Kb.
bet28/52
Sana21.02.2023
Hajmi197.21 Kb.
#1218450
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   52
Bog'liq
йурикнома

2. Физика ўқув-лаборатория хонасига масъул ўқитувчиси ва лаборантга қўйилган талаблар:
2.1. Таълим муассасаси раҳбарларининг буйруғи билан физика ўқув-лаборатория ия хонаси учун олинган мебель, жиҳоз ва ўқув лаборатория асбоб-ускуналарини сақланиши, соз ҳолда тутилиши ва улардан самарали фойдаланиш учун жавобгар шахслар тайинланади.
2.2. Физика ўқув-лаборатория хонаси бўйича белгиланган меъёрий ҳужжатларга асосан умумтаълим мактабига (рўйхатларда) етказиб берилган ҳамда мавжуд жиҳозлар ва ўқув-лаборатория асбоб-ускуналарини мактабнинг ички буйруғи билан қуйидаги кирим-чиқим далолатномаси асосида қабул қилиб олади:
1-шакл

Далолатнома намунаси

Т/р

Маҳсулот номи

Қайд рақами

Изоҳ



























Мактаб раҳбари

Имзо

Ф.И.Ш


Мактабнинг хўжалик бўйича директор ўринбосари

Имзо

Ф.И.Ш


_________________ ота-оналар вакили

Имзо

Ф.И.Ш


________________Физика фани ўқитувчиси

Имзо

Ф.И.Ш


________________Физика фани бўйича лаборант

Имзо

Ф.И.Ш


Физика ўқув-лаборатория хонасидаги барча мебель, жиҳоз ва ўқув-лаборатория асбоб-ускуналаридан самарали фойдаланиш, сақлаш, уларни тўғри жойлаштириш ва қайта тўлдиришга физика фани ўқитувчиси ва лаборант жабогардирлар.

Муҳр сана: «__»________ ____ й




2.3. Таълим муассасининг буйруғи билан далолатнома (1-шакл)га асосан қабул қилиб олган ўқитувчи ва лаборант физика фани бўйича белгиланган мазкур ўқув-лаборатория хонасини тўғри жиҳозланиши, уларни сақлаш ҳамда самарали фойдаланиш ва ҳисоб-китобини олиб бориш, ўрнини қайта тўлдириш учун масъулдир (Мазкур белгиланган талаблар асосида).
2.4. Ўқув-лаборатория хонасига ажратилган барча мебель, жиҳозлар ва лаборатория асбоб-ускуналарини йўриқнома билан рақамланишини (инвентар рақами) таъминлайди.
2.5. Ўқитувчи ва лаборант физика фан хонаси учун ажратилган ўқув-лаборатория асбоб-ускуналарини техник паспорти асосида доимий ишчи ҳолатига келтириш учун масъулдирлар.
2.6. Ўқитувчи ва ўқувчилар амалий ва лаборатория машғулотларини бажариш жараёнида оқ ёки ҳаво рангдаги халатда бўлишлари талаб этилади.
2.7. Ўқитувчи ва лаборант томонидан амалий лаборатория машғулотларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш учун физика лаборатория хонасида оқ ёки ҳаво рангдаги ҳалат доимий равишда тайёр бўлиши лозим.

Download 197.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling