Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Download 197.21 Kb.
bet36/52
Sana21.02.2023
Hajmi197.21 Kb.
#1218450
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   52
Bog'liq
йурикнома

5. Меҳнат хавфсизлиги талаблари:
5.1. Ўқув устахонасида ишлатиладиган барча жиҳозлар тўла ишчи ҳолатда ва ишончли ўрнатилган бўлиши лозим. Қаватлараро тўсинларда жиҳозларни ўрнатиш ишончлилиги тегишли ҳисоб-китоблар асосида тасдиқланган бўлиши керак.
5.2. Жиҳоз ва механизмлар ўз жойига ўрнатилиши, барча зарурий ҳимоя воситаларига эга бўлиши лозим.
5.3. Жиҳоз (станок, машина, механизм, дастгоҳ)ларнинг жойлаштирилиши ўқув-ишлаб чиқариш жараёни, уларни ўзаро ўрнатиш меъёрлари ва иш шароити талабларига жавоб бериши керак.
5.4. Детал ва материаллар махсус ажратилган жойларда, ўтиш жойларини тўсмайдиган ва хизмат кўрсатишга ҳалақит бермайдиган қилиб жойлаштирилади. Материал ва буюм намуналарини жойлаштириш баландлиги бир метрдан ортмаслиги, тахлаш турғунлиги сақланиши ва қулаб тушишнинг олди олиниши лозим. Шу мақсадда махсус тўсин, таглик, тиргак ва мосламалардан фойдаланилади.
5.5. Ускуналарнинг янгидан ишга туширилиши фақат техник инспекция ва халқ таълими бўлими рухсатномаси ҳамда белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилгач амалга оширилади.
5.6. Узатмалар (тасмали, арқонли, занжирли, тишли ва ҳ.к.) ишончли ва қулай сақловчи тўсиқлар билан таъминланган бўлиши лозим.
5.7. Ускуна ва агрегатнинг ички қисмидаги узатмалар барча томондан ечиб олинувчи эмас, балки очилиб-ёпилувчи (эшикчалар) тўсиқлар билан ёпилган бўлиши керак.
5.8. Узатувчи валик ва шунга ўхшаш қурилмалар ишчи кийими ёки бармоқларни тортиб кетишнинг олдини олувчи мосламалар билан жиҳозланиши керак.
5.9. Ўқув устахоналардаги жиҳоз ва механизмлар фақат алоҳида узатмалар ҳисобига ҳаракат олиши лозим. Ўқув устахоналаридаги ускуналарга трансмиссия орқали ҳаракат узатиш таъқиқланади.
5.10. Ишлов берувчи ҳаракатланадиган ёки айланадиган буюмларнинг ускунадан чиқиб турувчи қисми тўсилиши ва мустаҳкам тутиб турувчи мосламага эга бўлиши керак.
5.11. Мўрт металга ишлов беришга мўлжалланган барча станоклар унда ишловчини учиб чиқаётган қириндилардан ҳимоя қилувчи мосламага эга бўлиши керак. Яхлит қиринди берувчи метал билан ишлашда қиринди бўлувчи мослама билан жиҳозланади. Фрезалаш станоклари қириндилардан ҳимояланиш учун мустаҳкам тўсиққа эга бўлиши керак. Рандалаш станоклари қиринди тўпловчи билан жиҳозланади.
5.12. Жиҳозлар ёрқин рангларга (яшил, кўк) бўялади. Тўсиб қўйилиши керак бўлган жой яққол кўзга ташланувчи қизил рангда бўлиши керак.
5.13. Жиҳозлар созлиги машғулот бошлангунга қадар уста ёки ўқитувчи томонидан текшириб кўрилиши керак. Носоз ускунада ишлашга рухсат этилмайди.
5.14. Жиҳозларни ишга тушириш ва тўхтатиш механизми хавфсиз ва ишлатилиши қулай бўлиши керак.
5.15. Ишга тушириш мосламалари иш ўрнидан туриб равон бошқарилиши ва ўз-ўзидан ишлаб кетишнинг олди олинган бўлиши керак.
5.16. Бир нечта ишга тушириш ўрнининг мавжуд бўлиши таъқиқланади.
5.17. Ўқитувчи иш ўрнининг яқинида ўқув устахонасидаги барча жиҳозларни ишдан тўхтатувчи рубилник (тўхта) кнопкаси бўлиши керак.
5.18. Бошқариш органлар (маховик, ричаг, тугмача)нинг жойлашиши унда ишловчилар учун қулай ва хавфсиз бўлиши керак.
5.19. Ҳар қандай жиҳозни ишга тушириш тугмачаси 3-5 мм га чуқурроқ ўрнатилиши, ишни тўхтатиш тугмачаси 3 мм чиқиб туриши ва яхши кўриниб турадиган қизил рангдаги “Тўхта” ёзувига эга бўлиши керак.
5.20. Бу жойлар иш давомида юзага келадиган чанг, қиринди, мойлардан ҳимояланган бўлиши керак.
5.21. Ишга туширувчи педаль қурилмаси мавжуд бўлган ҳолларда ихтиёрсиз равишда (педалга буюмнинг тушиб кетиши, педални ихтиёрсиз босиб юбориш) ишга тушиб кетишнинг олдини олувчи тўсиққа эга бўлиши керак.
5.22. Қиринди, чанг ва чиқитларни тозалаш фақат илгак, шетка ва бошқа ёрдамчи воситалар билан амалга оширилади. Қайд этилган мосламаларсиз тозалаш ишлари билан шуғулланишга йўл қўйилмайди. Қиринди ва сиқилган ҳавони қўллаш мумкин эмас.
5.23. Жиҳозда мавжуд мойланадиган қисмларга қаров ўтказиш тизимли равишда мавжуд тартибага амал қилган ҳолда, ускуна электр тармоғидан узиб қўйилган ҳолда амалга оширилади.
5.24. Мойлаш тизими мосламалари сачраш ва оқиб кетишнинг олдини олишни таъминлайдиган қилиб ўрнатилади ва уларга хизмат кўрсатиш хавфсизлиги таъминланади.
5.25. Совитувчи суюқлик қўлланиладиган ускунада ишлаётган ўқувчилар зарурий эҳтиёт чоралар тўғрисида огоҳлантирилган бўлиши керак.
5.26. Жиҳоз ёки ускуналарни ишлаб турган пайтда таъмирлаш таъқиқланади.
5.27. Таъмирлашдан олдин жиҳоз ёки ускуна тармоқдан узилади ва ҳеч бир қисми ўзи ҳаракатланиб кетмайдиган ҳолатга келтирилади. Узатма тасмалари шкивлардан ечилиши, педалларга тагликлар қўйилиши керак.
5.28. Ишга туширувчи мослама ва рубилник ёнига ишга тушириш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантирувчи ёзув осиб қўйилади.
5.29. Ечиб олинадиган қисмлар олдиндан тайёрланган жойда мустаҳкам ва турғун ҳолатда, таглик билан жиҳозланган ҳолда қўйилиши керак.
5.30. Таъмирлаш ишларини бажаришда ечиб олинаётган ва таъмирланаётган жиҳоз ўртасида очиқ йўлак қолиши керак.
5.31. Таъмирлаш ёки ростлашдан кейин ишга туширишда барча сақлагич ва тўсгичлар ўз ўрнига қўйилади. Яқин масофада ишлаётганлар жиҳоз ишга туширилаётганлиги тўғрисида огоҳлантирилади.
5.32. Ўқувчи иш ўрни ҳар қандай бахтсиз ҳодисанинг олдини олишга қаратилган ҳолда ташкил қилиниши керак.
5.33. Ҳар бир иш ўрни ўриндиклар билан жиҳозланган бўлиши зарур.
5.34. Иш ўрни махсус мосламалар: тумбочка, сурилувчи қути, шкаф, асбоб учун стеллаж, ҳимоя кўзойнаги, чизмалар ва ҳ.к. билан жиҳозланиши, уларнинг иш ўрнидан ташқарига чиқиб турмаслиги таъминланиши керак.
5.35. Иш ўрни ва йўлакларни материал, намуна, буюм ёки чиқитлар билан тўсиб қўйишга рухсат этилмайди.
5.36. Мактаб раҳбари, устахона мудири, меҳнат таълими ўқитувчилари, шунингдек амалиёт ўтиш жойидаги ишлаб чиқариш бўлинмаси раҳбарлари ўқувчиларнинг соз, ишчи ҳолатидаги асбоблар билан таъминланиши, иш усулларини тўғри бажариши учун масъулдир.
5.37. Асбоблар ускуна ёнидаги сақланиши мумкин бўлган қути, шкаф, машина конструкциясида кўзда тутилган ҳолда унинг ички қисмида махсус жойда сақланиши керак.
5.38. Верстакларда жойлаштирилган искана ўқлари ўзаро масофаси бир метрни ташкил қилган ҳолда ўрнатилади. Верстак эни 0,75 м дан кичик бўлмаслиги, ўқувчиларни турли учқунлардан сақлаш учун бошқалардан тўсиб турувчи сим тўрдан тўсиқлар ўрнатилиши керак.
5.39. Исканалар буюмни ишончли тутиб тура олиши, уларнинг сиқиб турувчи қисми деформацияланмаган бўлиши талаб қилинади.
5.40. Болға, кувалда ва бошқалар муҳраси текис бўлиши, чуқурча ёки ёрилган жойлари бўлмаслиги, мустаҳкам тутқичга эга бўлиши керак.
5.41. Болға ва кувалда тутқичлари қаттиқ, қайишқоқ ёғоч турларидан ишланади. Юмшоқ, мўрт ёғочдан ишланган тутқичлардан фойдаланиш таъқиқланади.
5.42. Болға ва кувалда силлиқ, овал кесимли, тутиб туриладиган томони йўғонлашиб борадиган шаклда бўлиши керак. Тўтқич юзаси силлиқ, текис бўлиши, ёриқ ва пайрахалари бўлмаслиги керак.
5.43. Эгов, стамеска, арра ва бошқа шу каби асбоблар кейинги қисмига ёрилиб кетишнинг олдини олувчи метал ҳалқали тутқичлар ўрнатилади.
5.44. Тутқич узунлиги асбоб ўлчамига мос келиши таъминланади.
5.45. Асбоб оғирлиги ва ўлчами унда ишловчи ўқувчининг ёш хусусиятларига мос бўлиши лозим.
5.46. Қайд этилган асбоблардан тутқичи бўлмаган, носоз бўлган ҳолда фойдаланиш таъқиқланади.
5.47. Металга ишлов беришда учқундан сақланиш учун ҳимоя кўзойнаклари тақилади. Ишлаб чиқариш усталари ҳимоя кўзойнакларидан фойдаланишни назорат қилишлари керак.
5.48. Арралар тўғри керилган ва чархланган ҳамда арра тутқичлари мустаҳкам ўрнатилган, силлиқлаб тозаланган бўлиши керак.
5.49. Рандалаш асбоблари текис, силлиқлаб тозаланган колодкаларга эга бўлиши керак.
5.50. Колодканинг кейинги қисми тўмтоқланган тутқичи силлиқланган бўлиши керак. Рандалаш асбоби йўниш қисми тўғри чархланган, ёғоч колодкага мустаҳкам ва зич ўрнатилган бўлиши, ёрилган жойлари ва чуқурчалари бўлмаслиги керак.
5.51. Гайка калитлари гайка ва болт каллаклари ўлчамига тўғри келиши, ёрилган жойлари ва чуқурчалари бўлмаслиги керак.
5. 52. Калитларни турли мосламалар билан узайтириш мумкин эмас.
5.53. Қўлда ташиладиган юк билан ишлашга машғулот вақтининг 3/1 қисми сарфланганда унинг оғирлиги меҳнат қонунчилигига кўра:
15 ёшдаги ўғил болалар - 8,2 кг
15 ёшдаги қизлар - 5,0 кг
16 ёшдаги ўғил болалар - 16,4 кг
16 ёшли қизлар учун - 10,2 кг
дан ортмаслиги керак.
15 ёшдан кичик ўқувчиларни юк ташиш билан боғлиқ ишларга жалб қилиш таъқиқлинади.
5.54. Оғир юкларни кўтариш ва ўрнатиш учун хавфсизликни таъминловчи ва ўқувчилар меҳнатини енгиллаштирувчи махсус юк кўтарувчи мосламалардан фойдаланилади.

Download 197.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling