Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Ўқув устахона ва жиҳозларга қўйилган санитария-гигиена талаблари


Download 197.21 Kb.
bet35/52
Sana21.02.2023
Hajmi197.21 Kb.
#1218450
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   52
Bog'liq
йурикнома

4. Ўқув устахона ва жиҳозларга қўйилган санитария-гигиена талаблари:
4.1. Умумтаълим мактабларининг ўқув устахоналаридаги жиҳоз ва ускуналарни жойлаштирилиши ишлаб чиқариш корхоналарини лойиҳалаш талабларига, Республика санитария-эпидемиология хизмати томонидан тасдиқланган санитария қоидаларига жавоб бериши лозим.
4.2. Ўқув устахоналар ҳудудидан чиқиш йўлаги яқинида, ҳавони алмаштириб туриш учун қулай шароитда жойлаштирилади.
4.3. Йўлак асфальт ёки бетон қопламага эга бўлиши зарур.
4.4. Технологик жараён, иш жараёнида қўлланиладиган жиҳозлар ҳажми ва оғирлигини эътиборга олган ҳолда ўқув устахоналар бинонинг ертўласидан ташқари ҳар қандай қаватида жойлаштирилиши мумкин. Шунингдек қаватлараро шовқин изоляциясининг меъёрий талабларига жавоб бериши лозим.
4.5. Ўқув устахонанинг юқори шовқин (75 дб дан юқори) ва вибрацияга, ҳавосида турли заҳарли моддаларга эга цехларида ўқув майдончаларини ташкил қилиш таъқиқланади.
4.6. Мактаб биносига туташ ҳолда қурилган ўқув устахоналари синф хоналари, бошқа қаватлардан товуш ютувчи (капитал) девор ва изоляциялаш воситалари билан ҳимояланиши лозим.
4.7. Ўқув устахоналарининг хоналари ёруғ, иссиқ ва қуруқ бўлиши керак. Устахоналарни ертўла ёки ярим ертўла шароитда жойлаштириш тақиқланади.
4.8. Ўқув устахоналарининг умумий саҳни ва фойдали майдони бино, мактаб ўқув устахоналарига оид амалдаги лойиҳа талабларига жавоб бериши лозим.
4.9. Асбоб ва хом ашёлар сақланадиган ўқув-ишлаб чиқариш жараёнига хизмат кўрсатиш, ташиб келтириш учун қулайликни эътиборга олган ҳолда жойлаштирилиши керак.
4.10. Устахонанинг поли силлиқ, тозалаш учун қулай бўлиши, чангимаслиги, тойғаноқ бўлмаслиги лозим.
4.11. Деворлар силлиқ бўлиши, бўёқ билан қопланиши, уларни намлаб тозалаш имконини бериши лозим.
4.12. Барча санитария-маиший хоналар ва улардаги жиҳозлар соз, ишчи ҳолатда бўлиши, озода ҳолатда сақланиши лозим.
4.13. Чанг қоплашининг олдини олиш учун пол ҳар бир машғулот сўнггида намлаб ёки бошқа усулда тозалаб турилиши лозим.
4.14. Устахона юқори сифатли (санитария талабларига жавоб берувчи) ичимлик суви билан таъминланади.
4.15. Ўқув устахоналар биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур материаллар (аптечка) билан таъминланади.
4.16. Ўқувчилар учун устки ва махсус ишчи кийимларни сақлаш учун алоҳида шкаф ажратилади.
4.17. Ўқув устахоналарининг табиий ва сунъий ёритилиш даражаси мактаб ва мактаб-интернатлар учун белгиланган талабга жавоб бериши лозим.
4.18. Ўқув хоналарида ёруғлик чап томондан тушиши, ўқув-ишлаб чиқариш хона иш ўринлари эса технологик талаб асосида ташкил қилиниши лозим.
4.19. Ёғоч ва металга ишлов бериш устахонасида горизонтал юзаларнинг полдан 0,8 м баландликдаги сатхда ёритилганлик люминесцент лампа учун – 300 лк, чўғланма лампа, учун 150 лк, тикув устахонасида люминесцент лампа учун – 400 лк, чўғланма лампа, учун 200 лк, ўқув устахона, йўлакларда (полда) 100 лк ва 50 лк бўлиши лозим.
4.20. Эшик ва бошқа ёруғлик ўтказувчи туйнукларни буюм, ускуна, материал ва бошқалар билан тўсиб қўйиш таъқиқланади.
4.21. Дераза ёнида буюм ва материалларнинг жойлаштирилиши устахонанинг табиий ёритилишига халақит бермаслиги керак.
4.22. Устахонадаги ускуналар иш ўрнини ёруғликдан тўсиб қўймайдиган қилиб ўрнатилади.
4.23. Дераза ойналари йилда камида икки марта тозалаб турилиши, тутун, дуд ва чанг кўпроқ чиқадиган хоналарда уларнинг ифлосланишига қараб йилига камида 4 марта тозаланиши лозим.
4.26. Устахона бинонинг қайси қаватида жойлашишидан қатъий назар дераза ойналарини ювишга ўқувчиларни жалб қилиш таъқиқланади.
4.24. Ойналар дераза ромида мустаҳкам ўрнатилган бўлиши ва тушиб кетишнинг олди олинган бўлиши керак.
4.25. Дарахтларнинг ўсиб кетган шохлари ойнани тўсиб қўймаслиги учун улар ўқув биносидан камида 10 м масофада ўтқазилади. Бино яқинида ўсаётган дарахтлар ҳар йили баҳор фаслида бутаб турилади.
4.26. Сунъий ёритиш умумий ёки комбинациялашган (умумий ва маҳаллий) бўлиши мумкин. Фақат маҳаллий ёритиш билан чекланишга йўл қўйилмайди.
4.27. Умумий ёритиш лампалари полдан камида 3 м баландликда жойлаштирилади.
4.28. Маҳаллий ёритиш ускуналари қуввати 1000 ваттдан ошмаслиги ва 36 вольтдан юқори бўлмаган кучланишда ишлаши лозим.
4.29. Ишдан чиққан ёриткич ёки ўтказгичлар шу вақтнинг ўзида алмаштирилиши ёки созланиши лозим. Лампа, ўтказгич, сақлагичларни алмаштириш электромонтёр томонидан бажарилади. Бу ишларни бажариш ўқувчиларга топширилмайди.
4.30. Ёритиш ускуналарнинг электр қисми электр ускуналарни ўрнатиш қоидаларига жавоб бериши талаб қилинади.
4.31. Ўқув устахонаси ва ёрдамчи хоналар ҳаво алмаштириш ва иситиш тизими билан жиҳозланган бўлиши керак. Ҳаво алмаштириш табиий, механик ёки аралаш бўлиши мумкин, у санитария меъёрида кўзда тутилган ҳаво алмашинуви, ҳарорат ва ҳаво таркибини таъминлаб бериши лозим.
4.32. Чанг ажралиб чиқиши билан боғлиқ ишлаб чиқариш жараёнлар (электр чарх, пардозлаш дастгоҳи) унинг чиқиб кетиши ёки тутиб қолинишини таъминловчи мосламалар билан таъминланади.
4.33. Ҳаво алмаштириш ускуналари ҳамма вақт ишчи ҳолатда бўлиши, уларни ишлатиш учун жавобгар шахсларнинг доимий назоратида бўлиши лозим.
4.34. Ҳаво алмаштириш ускуналари режали равишда таъмирлаб, ростлаб турилиши, даврий санитария ва техник синовдан ўтказилиб, ишларнинг барчаси махсус дафтарда қайд этиб борилади.
4.35. Ўқув устахоналарида металл радиаторли марказий иситиш тармоғидан фойдаланиш тавсия этилади.
4.36. Иситиш ҳароратининг бир меъёрда бўлиши, ростлаб туриш имкониятининг бўлиши, умумий тармоққа улаш ёки узиш ускуналарининг ишчи ҳолатда бўлиши талаб қилинади.
4.37. Ўқув устахоналарини иситиш мақсадида вақтинчалик чўян печлар ёки техник талабларга жавоб бермайдиган бошқа ускуналардан фойдаланиш таъқиқланади.
4.38. Металга ишлов бериш устахонада оптимал температура 15-16 0С, ёғочга ишлов бериш устахонада 14-15 0С бўлиши лозим.
4.39. Эшиклар мажбурий ёпилишни таъминловчи мослама (пружина, пневматик қурилма ва б.)га эга бўлиши керак.
4.40. Ўқув устахона деразалари ҳаво алмаштирадиган қурилмалар мавжуд бўлишидан қатий назар алоҳида очиладиган дарча ёки бошқа шамоллатиш қурилмасига эга бўлиши керак.
4.41. Устахона жиҳозлари махсус ажратилган жойларда яъни лойиҳа талабларида берилган тавсияларга мос равишда уларнинг (бўйи, эни ва баландлиги) ўлчамларини эътиборга олган ҳолда қабул қилинади, жойлаштирилади ва сақланади. Шунингдек, барча берилган асбоб-ускуна, мослама ва станоклар белгиланган ГОСТ стандартга мослиги аниқланади ва тартибланган ҳолда жойлаштирилади. Бу эса жиҳозларни рўйхатга олиш, уларнинг созлигини назорат қилишни осонлаштиради.
4.42. Ўқув устахонасида ишлатиладиган барча жиҳозлар тўла ишчи ҳолатда ва ишончли ўрнатилган бўлиши лозим. Қаватлараро тўсинларда жиҳозларни ўрнатиш ишончлилиги тегишли ҳисоб-китоблар асосида тасдиқланган бўлиши керак.
4.43. Жиҳоз ва механизмлар ўз жойига ўрнатилиши, барча зарурий ҳимоя воситаларига эга бўлиши лозим.
4.44. Жиҳоз (станок, машина, механизм, дастгоҳ)ларнинг жойлаштирилиши ўқув-ишлаб чиқариш жараёни, уларни ўзаро ўрнатиш меъёрлари ва иш шароити талабларига жавоб бериши керак.

Download 197.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling