2. Дурадгорлик ва чилангарлик устахоналарга масъул ўқитувчиларига
қўйилган талаблар:
2.1. Таълим муассасалари раҳбарларининг буйруғи ўқув ишлаб чиқариш устахоналари, ўқув-тажриба хўжалиги учун олинган жиҳозлар ва техникаларнинг сақланиши, соз ҳолда тутилиши учун жавобгар шахслар тайинланади.
2.2. Мактаб раҳбари, устахона мудири, меҳнат таълими ўқитувчилари, шунингдек амалиёт ўтиш жойидаги ишлаб чиқариш бўлинмаси раҳбарлари ўқувчиларнинг соз, ишчи ҳолатидаги асбоблар билан таъминланиши, иш усулларини тўғри бажариши учун масъулдир.
2.3. Меҳнат таълими фанининг “Ёғочга ишлов бериш технология”си ва “Металга ишлов бериш технология”си йўналишлари бўйича белгиланган меъёрий ҳужжатларга асосан умумтаълим мактабига (рўйхатларда) етказиб берилган ҳамда мавжуд жиҳозлар ва асбоб-ускуналарни мактабнинг ички буйруғи билан қуйидаги кирим-чиқим далолатномаси асосида қабул қилиб олади:
1-шакл
Далолатнома намунаси
Т/р
|
Маҳсулот номи
|
Қайд рақами
|
Изоҳ
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Мактаб раҳбари
|
Имзо
|
Ф.И.Ш
|
Мактабнинг хўжалик бўйича директор ўринбосари
|
Имзо
|
Ф.И.Ш
|
_________________ ота-оналар вакили
|
Имзо
|
Ф.И.Ш
|
________________фан ўқитувчиси
|
Имзо
|
Ф.И.Ш
|
Муҳр сана: «__»________ ___й
|
2.4. Таълим муассасининг буйруғи билан №1 далолатномага асосан қабул қилиб олган ўқитувчи фан хонаси йўналиши бўйича белгиланган мазкур синф хонасини ўз фани нуқтаи назаридан методик жиҳатдан тўғри жиҳозланиши ва уларни сақлаш ҳамда самарали фойдаланиш учун масъулдир (1-банда берилган талаблар асосида).
2.5. Устахонага ажратилган барча мебель (дастгоҳ) ва жиҳозларни тартиб билан рақамланишини (инвентар рақами) таъминлайди.
2.6. Жиҳозлар номлари ёзилган маълумотлар дафтари тутади ва унга хонадаги барча жиҳозларнинг номларини инвентар рақамлари билан мос ҳолда тартиб асосида ёзади ҳамда шу рўйхат асосида назорат олиб боради.
2.7. Меҳнат таълими устахонасида мавжуд жиҳозларни қуйидагича синф паспорти асосида рўйхатини тузади ва унинг нусҳасини синф хонаси эшигининг ён тарафига илиб қўйяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |