2. Биология ўқув-лаборатория хонасига масъул ўқитувчи ва лабоарнтга қўйилган талаблар:
2.1. Таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан ҳар бир биология ўқув- лаборатория хонаси учун олинган мебель, жиҳоз ва ўқув лаборатория асбоб - ускуналарини сақланиши, соз ҳолда тутилиши ва улардан самарали фойдаланиш учун жавобгар шахс этиб тайинланади.
2.2. Биология ўқув-лаборатория хонаси бўйича белгиланган меъёрий ҳужжатларга асосан умумтаълим мактабига (рўйхатларда) етказиб берилган ҳамда мавжуд жиҳозлар ва ўқув-лаборатория асбоб-ускуналарини мактабнинг ички буйруғи билан 1-шаклдаги кирим-чиқим далолатномаси асосида қабул қилиб олади:
1-шакл
Далолатнома намунаси
Т/р
|
Маҳсулот номи
|
Қайд рақами
|
Изоҳ
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Мактаб раҳбари
|
Имзо
|
Ф.И.Ш
|
Мактабнинг хўжалик бўйича директор ўринбосари
|
Имзо
|
Ф.И.Ш
|
Ота-оналар вакили
|
Имзо
|
Ф.И.Ш
|
Биология фани ўқитувчиси
|
Имзо
|
Ф.И.Ш
|
Биология фани бўйича лаборант
|
Имзо
|
Ф.И.Ш
|
Биология ўқув-лабоартория хонасидаги барча мебель, жиҳоз ва ўқув-лаборатория асбоб-ускуналаридан самарали фойдаланиш, сақлаш, уларни тўғри жойлаштириш ва қайта тўлдиришга биология фани ўқитувчиси ва лаборант жабогардирлар.
Муҳр сана: «__»________ ___ й
|
2.3. Ўқув – лаборатория хонасидаги, жиҳозларнинг (Биологиявий реактивлар, ўсимликлар уруғлари тўпламилари) ҳисобини олиб бориш, ўрнини қайта тўлдириш учун масъулдир (Мазкур белгиланган талаблар асосида).
2.4. Биология хонасига ажратилган барча мебель, жиҳозлар ва лаборатория асбоб-ускуналарини тартиб билан рақамланишини (инвентар рақами) таъминлайди.
2.5. Ўқитувчи ва лаборант биология ўқув-лаборатория хонаси учун ажратилган ўқув-лаборатория асбоб-ускуналарини техник паспорти асосида доимий ишчи ҳолатига келтириш учун масъулдирлар.
2.6. Ўқитувчи ва ўқувчилар амалий ва лаборатория машғулотларини бажариш жараёнида оқ ёки кўк рангдаги халатда бўлишлари талаб этилади.
2.7. Ўқитувчи ва лаборант томонидан амалий лаборатория машғулотларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш учун биология ўқув - лаборатория хонасида оқ ёки кўк рангдаги халат доимий равишда тайёр бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |