Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Download 197.21 Kb.
bet37/52
Sana21.02.2023
Hajmi197.21 Kb.
#1218450
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   52
Bog'liq
йурикнома

6. Индивидуал ҳимоя воситалари
6.1. Меҳнат таълими ёки ишлаб чиқариш амалиётини ўтиш жараёнида ўқувчилар ва ишлаб чиқариш усталари ишга яроқли, сифатли, махсус кийим ва ҳимоя воситалари билан таъминланиши лозим.
6.2. Меҳнат таълими фанидан амалий машғулотлар ўтказишда ўқувчилар учун амалдаги тармоқ меъёрларига мос келувчи пахта газламадан тикилган халат, фартук, қўлқоп, ҳимоя кўзойнаги бўлиши лозим.
6.3. Махсус кийимда бўлмаган ўқувчи ва ўқитувчини машғулотларга қўйилиши таъқиқланади.
6.4. Махсус кийим ўлчами ва модели уни станок ҳаракатланувчи қисми тортиб кетишига йўл қўймаслиги керак. Махсус кийимдаги барча тугмалар қадалиши, рўмол ва боғичларнинг осилиб турувчи қисми йиғиштирилган бўлиши, кийим енгидаги манжет қўл учини сиқиб туриши керак. Махсус кийим узунлиги ўқувчи бўйига мос келиши керак.
6.5. Агар ўқувчи ишни металл юзада ётган ҳолда ёки тиззада ўтириб бажаришга тўғри келса, албатта махсус тагликлар ёки кичик иссиқлик ўтказувчанликка эга тиззага тақиладиган боғичлар берилиши керак.
6.6. Деталларни занг, бўёқ ва бошқалардан тозалаш, шунингдек метални кесиш билан машғул бўлган ўқувчи ҳимоя кўзойнаги ёки органик ойнали ниқоб кийиб ишлаши керак.
6.7. Меҳнат таълими ўқитувчилари қайд этилган индивидуал ҳимоя воситаларини ўқувчилар томонидан тўғри қўлланилишини назорат қилиши керак.
7. Ўқув устахоналарда ёнғин хавфсизлиги
7.1. Ёнғин хавфсизлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига қарашли мактаб, мактаб интернат, болалар уйлари, мактабгача таълим ва бошқа ўқув-тарбия муассасалари учун чиқарилган ёнғин хавфсизлиги қоидалари асосида ташкил этилади.
7.2. Ўқув устахоналари ёнғинга қарши ускуналар, кўпикли ва углекислотали ўт ўчиргич, хабар бериш қурилмаси ва бошқалар билан таъминланиши керак.
7.3. Ёнғинга қарши ускуналарнинг жойлашуви қайд этилган қоидаларга жавоб бериши зарур.
7.4. Ёнғинга қарши ускуналар сақланадиган жойни тўсиб қўйиш, шунингдек, уларни бошқа мақсадлар учун ишлатиш ман этилади.
7.5. Чанг ва мойни артиш учун мўлжалланган, фойдаланилган ва фойдаланилмаган материаллар ёпиқ қопқоқли темир қутиларда сақланиши керак.
7.6. Фойдаланилган чанг ва мойни артиш материаллари, қиринди ва чиқитлар ҳар куни, машғулотлардан кейин чиқариб ташланиши керак.
7.7. Дурадгорлик устахонасида фақат бир кунлик машғулотларга мўлжалланган заҳира материал сақланиши мумкин.
7.8. Тез ёнувчан ва ёнғинга хавфли материал (бензин, керосин, спирт, лак, бўёқ, мой ва ҳ.к.) лар ёнғинга қарши инспекция билан келишилган махсус хонада сақланиши керак. Иш ўринларида бу материалларнинг ҳиди иш куни учун белгиланган меъёрдан ортмаслиги керак. Уларни иш кунидан сўнг устахонада қолдириш таъқиқланади.
7.9. Тез ёнувчан ва ёнғинга хавфли материални идишларга қуйиб бериш устахонадан ташқарида, ёнғин хавфсизлиги таъминланган махсус жойда махсус мосламалар (насос, сим-тўр ва ҳ.к.) ни қўллаган ҳолда бажарилиши керак.
7.10. Тез ёнувчан, ёнғинга хавфли материаллар ва тайёр буюмлар сақланадиган хонада электр ёриткичлари шиша қопқоқ билан беркитилган бўлиши керак.
7.11. Электр иситкичлар махсус ажратилган жойда ўрнатилиши керак.
Ўқув устахоналрида электр хавфсизлиги
7.12. Электр ускуналарни ўрнатиш ва уларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи ходимлар мактаб ва халқ таълимига тегишли бошқа муассасаларда 1000 вольтгача қувватга эга бўлган электр қурилмаларни ишлатишга оид йўриқнома асосида иш кўриши ва унга тўла амал қилиши керак.


Download 197.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling