VIII. УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ ЎҚУВ КОМПЬЮТЕР СИНФИ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ўқув компьютер синфи – замонавий компьютер техникаси ва унинг қурилмалари билан жихозланган, таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи, бошқарилиши зарур бўлган методик хонадир. Умумий ўрта таълим мактабларининг ўқув-тарбиявий маскани бўлиб, таълим жараёнини кўрсаткичини ошириш омилидир.
Ўқув компьютер синфини жиҳозланиши қуйидагиларни:
компьютер синфи;
ўқув-кўргазмали қуроллар;
оргтехника;
назарий ва амалий ўқув дарслари, синфдан ташқари ҳамда факультатив машғулотлар олиб боришга мослаштирилган мебелларни ўз ичига олади.
Ўқув компьютер синфида ўтказиладиган машғулотлар қуйидагиларга хизмат қилади:
Ўқув компьютер синфида қуйидагилар амалга оширилади:
информатика фанидан машғулотлар;
ўрта умумтаълим фанларидан компьютерлардан фойдаланган ҳолда ўтиладиган машғулотлар;
тажриба дарслари ва амалий машғулотлар;
синфдан ташқари ва факультатив машғулотлар.
Ўқув компьютер синфининг бир ҳафтада бандлиги 36 соатдан кам бўлмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |