2. Спорт зал ва ундаги спорт анжомлари ва жиҳозларига масъул ўқитувчи учун қўйилган талаблар:
2.1. Таълим муассасаси раҳбари жиҳозларни қабул қилиб олишда юк қабул қилиб олишнинг амалдаги қоидаларига қатъий риоя қилишлари лозим.
2.2. Таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан спорт зал учун берилган спорт анжомларини сақланиши, самарали фойдаланиш ва уларни тўғри жойлаштириш ҳамда соз ҳолда тутилиши учун жисмоний тарбия ўқитувчиси жавобгар шахс бўлиб тайинланади.
2.3. Жисмоний тарбия фани ўқитувчиси мавжуд меъёрий ҳужжатларга асосан умумтаълим мактабига (рўйхатларда) етказиб берилган ҳамда мавжуд спорт анжомларини мактабнинг ички буйруғи билан 1-шаклдаги кирим-чиқим далолатномаси асосида қабул қилиб олади:
1-шакл
Далолатнома намунаси
Т/р
|
Маҳсулот номи
|
Қайд рақами
|
Изоҳ
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Мактаб раҳбари
|
Имзо
|
Ф.И.Ш
|
Мактабнинг хўжалик бўйича директор ўринбосари
|
Имзо
|
Ф.И.Ш
|
_________________ ота-оналар вакили
|
Имзо
|
Ф.И.Ш
|
Информатика фани ўқитувчиси
|
Имзо
|
Ф.И.Ш
|
________________ Информатика фани бўйича лаборант
|
Имзо
|
Ф.И.Ш
|
Муҳр сана: «__»________ ___ й
|
2.4. Спорт анжомларининг яроқлиги устидан доимий назорат олиб бориши лозим.
2.5. Спорт кийимисиз спорт залга жисмоний тарбия ўқитувчиси ва ўқувчиларини кириши ва машғулотлар олиб бориши қатъиян ман этилади.
2.6. Спорт анжомларининг 2-шаклдаги синф паспорти асосида рўйхатини тузади ва унинг нусхасини ўқитувчининг хонаси эшигининг ён тарафига илиб қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |