Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги
Download 197.21 Kb.
|
йурикнома
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мактаб раҳбари
- Лаборант хонасидаги жиҳозларга масъул
- 3-шаклдаги
- 3. Спорт залидаги спорт анжомлари ва жиҳозларидани самарали фойдаланиш ва уларни сақланишига қўйилган талаблар
2-шакл
2.7. Ҳар ҳафтада спорт анжомлари ва мавжуд жиҳозларни кўздан кечиради (инвентаризациядан ўтказади) ва носоз ҳолга келиб қолган жиҳозлар ва уларни таъмирлаш ва ўрнини тўлдириш бўйича мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарига 3-шаклдаги далолатнома асосида ёзма равишда маълумотнома тақдим этиб боради. 3-шакл
2.8. Спорт машғулотларини уюштиришнинг барча қоидаларига риоя қилиш; 2.9. Спорт анжомлари ва жиҳозларини сақлашда хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъиян риоя қилиши шарт. 2.10. Жисмоний тарбия ўқитувчиси ўқув машғулотларини олиб боришда 1-4, 5-7, 8-9 синф ўқув дастурига асосан спорт анжомлари ва жиҳозларини методик ҳамда техник жиҳатдан тўғри жойлаштирилиши учун масъулдир. 2.11. Спорт анжомлари ва жиҳозлардан спорт залда ўтказиладиган ўқув машғулотларидан ташқари турли спорт секциялари бўйича тўгарак машғулотларини ҳамда қўшимча равишда соғломлаштирувчи мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказилишида бюджетдан ташқари маблағларни жалб чораларини кўриш ва мактаб раҳбариятига таклиф киритишга масъул. 2.12. Мавжуд жиҳозларнинг сақланиши, улардан самарали фойдаланиш ҳолати таълим муассасасининг педагогик кенгашида ўқув йилида камида бир марта муҳокама қилиш мақсадга мувофиқ. 2.13. Жисмоний тарбия ўқитувчиси техникавий хавфсизлик қоидаларини, бахтсизлик ҳодисаларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш малакасига эга бўлиши зарур. 3. Спорт залидаги спорт анжомлари ва жиҳозларидани самарали фойдаланиш ва уларни сақланишига қўйилган талаблар: 3.1. Жисмоний тарбия фанига таалуқли бўлган ўқув режа ва дастурга мувофиқ мавжуд спорт анжомлари ва жиҳозларидан фойдаланган ҳолда назарий ва амалий машғулотларни ташкил этиш. 3.2. Спорт залдаги мавжуд спорт анжомлари ва жиҳозларидан ўқув ва тўгарак машғулотларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳамда уларга ўқитувчи рухсатисиз ўқувчиларнинг тегиши қатиъян ман этилади. 3.3. Ўқув машғулотларда фойдаланилган спорт анжомлари ва жиҳозлари (тўплар, таёқлар, тўрлар, гантеллар, гири ва бошқалар) машғулотдан сўнг тартиб билан спорт залдаги ўқитувчининг ёки қўшимча берилган хонага киритиб қўйилади. 3.4. Ҳар куни дарсдан сўнг мавжуд жиҳозларнинг яхши сақланиши учун кўзда кечирилади ва уларни тозалаб (мато билан артиб) белгиланган жойларига тартиб билан тахлаб қўйилади. 3.5. Спорт залида ўқувчилар томонидан машғулотлар вақтида оғир массага эга бўлган спорт анжомларини улоқтириш, бейўриқнома улардан фойдаланиш, анжомларга зарар етказиш ман этилади. 3.6. Темир ва зангловчи метериаллардан тайёрланган спорт анжомларни (гантель, ядро, гири, диск, гранаталар) алоҳида сақланаётган хоналардаги шароит САНиПН талабларига жаво бериши ва уларни занглашига сабаб бўладиган нам жойдан узоқликда жойлаштирилиши лозим. 3.7. Спорт анжоимлари ва жиҳозларини кўчиришда бир киши судраб тортмаслик керак акс ҳолда унинг оёқларига шунингдек, полга зарар етиши мумкин. 3.8. Ҳар ойда бир маротаба темир ва зангловчи метериаллардан тайёрланган спорт анжомларини (гантель, ядро, гири, диск, гранаталар) махсус мойлар билан артиб туриш тавсия этилади. 3.9. Мавжуд жиҳозлардан самарали фойдаланиш ва уларни сақлаш ҳолатини таълим муассасасининг педагогик кенгашида ўқув йилида камида бир марта атрофлича муҳокама қилиш ва самарали фойдалниш бўйича берилган таклфларни инобатга олиш. 3.10. Масъулиятсизлик туфайли хато ва камчиликларга йўл қўйиб, спорт анжомлари ва жиҳозларининг ишлаш муддатларининг қисқаришига, қисмларининг ишдан чиқишга олиб келган жавобгар шахсларга нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий ва интизомий чоралар кўрилади. 3.11. Спорт анжомлари ва жиҳозларини қирилиши, синиши каби нохуш ҳолатлари ва унинг тозалиги учун ўқитувчи, ўқувчининг ота-онаси, ўқувчи ҳамда таълим муассасининг раҳбарияти шахсан жавобгар ҳисобланади. Download 197.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling